Latest news

02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  90 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2

Интервью. Хуршид Ходжаев: "Олмалиқ"да учинчи ўринни эгаллаш учун имконият бор" News

Интервью. Хуршид Ходжаев: "Олмалиқ"да учинчи ўринни эгаллаш учун имконият бор"

"Олмалиқ" клуби дарвозабони Хуршид Ходжаев айни пайтда жароҳатини даволаш билан банд.

Биринчи давра қаҳрамонларидан бири бўлган посбон Виктор Кумиков жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Ходжаев биринчи даврада 11та ўйинда майдонга тушиб ўз дарвозасидан атига 2 бор тўп олиб чиқди ва 9та ўйинни "қуруқ" ўтказди. "Олмалиқ"нинг танаффусга етакчилар орасида чиқиб кетишига айнан ушбу дарвозабоннинг хиссаси катта бўлди. Биз тиззасидаги жароҳатни даволаётган футболчи билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Аввало футболдаги биринчи мураббийларингиз ҳақида гапириб берсангиз.

- Ўзим Қўқон шаҳрида туғилганман. Ёшлигимдан футболга қизиқишим кучли бўлган. Биринчи мураббийларим Рифат Ҳасанов ҳамда Наримон Асанов бўлишган. Наримон ака футболчи бўлиб етишишимда жуда катта роль ўйнаганлар. Улардан доим миннатдорман.

- Кўплаб клубларда ўйнагансиз. Барчасини бир бошидан санаб бера оласизми?

- Илк профессионал шартномамни 2005 йилда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби билан тузганман. Бу жамоа ўринбосарлари сафида икки йил фаолият олиб борганман. 2007 йилда иккинчи лигада ўйнаётган "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилганман. 2008 йилда эса "Бунёдкор-Қўқон" жамоасида ўйнаганман. 2010 йилги мавсумни "Чуст-Пахтакор"да, 2011 йилни Баҳром Ҳакимов бошчилигида "Ерқўрғон" клубида ўтказганман. 2012 йил "Нефтчи" сафида олий лигада дебют қилганман. 2013 йилнинг иккинчи даврасида Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Гулистон" клубига ўтганман. Бироқ қўлим сингани боис бу жамоада майдонга туша олмагандим. Кейин "Навбаҳор"га ўтганман. Бу клубда ҳам икки йил фаолият олиб бордим. 2016 йилги мавсумда "Андижон" шарафини ҳимоя қилдим. Бу йил бошидан "Олмалиқ" футболчисиман.


- Юрий Вазгенович қандай мураббий эди? Унга қандай таъриф берасиз?
- Юрий Саркисянга икки оғиз сўз билан таъриф бериб бўлмайди. Уни "Нефтчи"да барча "ота" деб атарди. Саркисян ҳар томонлама кўпни кўрган ва тажрибали мураббий эди. Жамоаси доим ғалаба учун майдонга тушарди, футболчиларга шароитларни яратиб қўйиб кейин талаб қиларди Вазгенович. У билан бирга ишлаб завқ олганман.

- Лекин негадир Саркисян жамоада фақат бош мураббий ишлашини хоҳлар ва ёрдамчи мураббийлар бўлиши унчалик хушламасди...

- Тўғри ўша пайтда жамоада дарвозабонлар мураббийи бўлмаган. Шунга қарамай Саркисяннинг ўзи барчасини назорат қиларди. Шахсий фикрим ҳар бир клубда ҳар бир чизиқ учун мураббийлар керак деб ўйлайман. Бу мураббийлар бош мураббий билан футболчилар ўртасидаги кўприк бўлишлари лозим деб ҳисоблайман.

- Ўзингиз билан ўйнаган қайси дарвозабонлардан тажриба олгансиз?

- 2011 йил Андрей Бакланов билан бирга ўйнаганман. Уни жуда ҳурмат қиламан. Унинг ўйинларини кичкиналигимда кўриб ҳавас қилардим. Бу посбондан кўп нарсалар ўрганганман. "Нефтчи"да 15 йил ўйнаган тажрибали Ҳислат Чилматовдан ҳам кўп нарса ўрганганман. Бундан ташқари ҳозир Акбар Тўраев билан бир жамоадамиз. Ундан ҳам кўп нарса ўрганса бўлади.

- Хориж посбонлари орасидан кимларга ҳавас қиласиз?

- Ёшлигимдан "Бавария"нинг мухлисиман. Оливер Каннинг ўйинлари мени ўзига ром қилганди. У менинг футболдаги кумирим бўлган. Ҳозирда Нойер ажойиб ўйнаяпти. Умуман немис дарвозабонлар мактаби дунёда биринчи рақамли бўлса керак: тер Штеген, Лено, Трапп ҳаммасига юқори баҳо бераман. Буффон, Де Хеа ва Облакни Нойер билан бир даражада деб ҳисоблайман. Улар замонавий футболдаги энг кучли посбонлар ҳисобланишади.


- "Олмалиқ"қа келишингиз қандай рўй берди?
- Мухтор Қурбонов таклифига биноан жамоага келдим ва биринчи йиғидан сўнг "Олмалиқ" билан шартнома туздим.  

- Виктор Кумиковга қандай таъриф берасиз?

- Кумиков 24 соат футбол билан яшайди десак ҳам бўлади. Рақибни жуда ҳам синчковлик билан ўрганиб чиқади. Барча кучли ва кучсиз томонларини кўриб чиқади. Тактик томонлама кучли мураббий. Майдонга тушган футболчилар қатъий тартиб остида ҳаракат қилишлари лозим. Жамоада унинг қўли албатта сезилади. Кучли стратег.

- Ўтган йил "Андижон" сафида охирги бешта учрашувда тўп ўтказмадингиз ва бу йил бошида яна 4та учрашувда қуруқ ўйнаб голсиз сериянгиз 811 дақиқага етди. Кетма-кет голсиз ўйинларга қандай эришдингиз?

- Бу мавсумда 9та ўйинда гол ўтказмаганим жамоанинг ютуғи деб биламан. Жамоамиз ҳимояга катта эътибор қаратди ва шунча баҳсда гол ўтказмасликка лойиқ эдик. Кўплаб учрашувларда албатта омад ҳам ёрдамга келди.

- Аммо иккинчи давранинг дастлабки икки учрашувда жамоа битадан бўлса ҳам гол ўтказди. Бундан ташқари уйдаги "қуруқ" серияга барҳам берилди.

- Бу ўйинларни уйдан томоша қилдим. "Бухоро" билан ўйинда бирга бир вазиятда гол ўтказдик, "Бунёдкор"га қарши учрашувда яқин масофадан тўп киритилди. Бу голларда Акбар Тўраевнинг айби йўқ дея олман. "Қалдирғочлар" билан учрашувда Тўраев бир неча бор жамоамизни қутқариб қолди ва яхши ўйин ўтказди. Биринчи даврани ҳам яхши бошлай олмагандик, иккинчи даврани ҳам шундай бошладик. "Олмалиқ" бу иккала ўйинда ҳам ютиши мумкин эди. Аммо кўрган бўлсанглар "Бухоро" билан учрашувда биринчи бўлимда пенальти ура олмадик, "Бунёдкор" биалн эса тенгма тенг ўйнай олдик.

- Қаерда ва қандай қилиб жароҳат олдингиз?

- 30 июль куни "Қизилқум" билан ўртоқлик учрашувида майдонга тиззам билан ноқулай йиқилдим. Шукурки жароҳат жуда оғир эмас. Шифокорларнинг тахминига кўра бир-бир ярим ойдан сўнг сафга қайтаман. Тезроқ қайтишга ва формага тушишга ҳаракат қиламан.

- Биринчи даврада шахсан сиз учун энг оғир ўтган ўйин қайси бўлди?

- Тўғрисини айтаман биронта ўйинда осон бўлгани йўқ. Ҳеч бир баҳсда рақибларни йирик ҳисобда мағлуб этмадик. Ҳар бир ўйин оғир ўтди. Агар биттасини танлаш керак бўлса "Насаф" билан учрашувни танлардим. Сабаби бунга қадар ғалаба йўқ эди, босим ҳам юқори эди. Ўша учрашувдаги ғалабадан кейин кетма-кет омадли ўйинлар кузатилди.


- Нега айнан дарвозабон бўлгансиз?
- Спорт мактабига борганимдаёқ дарвозабонликни танлаганман. Бўйим шерикларидан кўра баландроқ бўлган. Мураббийлар менда дарвозада туришга қизиқишни янада кучайтиришганди. 1999 йилги ЕЧЛ финалидаги "Манчестер Юнайтед" - "Бавария" ўртасидаги ўйинда Оливер Каннинг ҳаракатлари менга жуда қаттиқ таъсир қилган ва дарвозабонликка севгим уйғонган.

- Терма жамоага чақирув олиш барча футболчининг орзуси. Нима деб ўйлайсиз сизни ҳам термага чақиришармикин?

- Тўғри айтдингиз терма жамоада ўйнашни барча истайди ва орзу қилади. Унинг эшиклари барча учун очиқлигини биламан. Бизнинг ишимиз ўз клубимизда яхши ўйнаш, қолгани мураббийларга боғлиқ. Аммо ҳозирги кунда терма жамоага чақирилаётган посбонлар кучли ҳисобланишади. Лобанов, Нестеров, Суюнов ва Зуҳуров бор экан бу чизиқда муаммо бўлмаса керак.
 
- "Олмалиқ" бу мавсумда олий лигада учинчи ўринни олиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Агар кейинги ўйинларда ютиб ўзимизга келиб олсак бу камида имконсиз иш эмас. Учинчи ўрин учун 60 фоизга имкониятимиз бор деб ўйлайман. Рақобатчиларимиз ютқазишмоқда, қайсидир турда икки рақобатчимиз дуранг ўйнамоқда. Бу йилги чемпионат жуда ҳам қизиқарли кечмоқда, буни ҳамма билиб турибди. Ҳозир 15-ўриндаги жамоа етакчи жамоани сафарда қийнаб қўйиши ҳам мумкин. Омадимиз келса юқори ўринлани оламиз.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика