Latest news

11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  0 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  9 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  12 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  117 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31

Интервью. Синиша Михайлович: “Иқтидор ҳеч қачон қоидани енголмайди” News

Интервью. Синиша Михайлович: “Иқтидор ҳеч қачон қоидани енголмайди”

“Милан” бош мураббийига айланган Синиша Михайлович аллақачон янги жамоаси билан мавсумга тайёргарлик ишларини бошлаб юборган. Хитойда “Реал” билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин Михайлович жамоа аъзоларини меҳмонхона барида пиво ичишга таклиф этди.

Синиша Михайлович шогирдларига “Халқаро Чемпионлар Кубоги”да иштирок учун шу тариқа миннатдорчилик билдирди. “Милан” энди қайтадан қурилишни бошлади ва Синишани кўп иш кутиб турибди.


- “Милан”га келганингиздан кейин қандайдир хулосаларни чиқаришга улгурдингизми?

- Ҳа, булар ижобий хулосалар. Биз яхши ишлаяпмиз. Барчасини бошидан амалга оширдик – таркибни алмаштирдик, тактика, тайёргарлик жараёнини. Қисмлар бутун картинани келтириб чиқаради ва бу менга ёқяпти. Гап ўйин услуби ва жамоадаги муҳит ҳақида кетмоқда. Ҳаммаси идеал бошланяпти. Биз ҳал қилувчи ўйинларга тайёр ҳолатда етиб борамиз.

- Жамоа атрофида катта ўсиш кузатиляпти. Бу босимни кучайтирадими?

- Мен учун йўқ. Мен масъулиятни бўйнимга олганимни тушунаман. У қанча катта бўлса, мен шунчалик руҳланаман. Табиатан шундай одамман. Таваккал қилишдан қўрқмайман, янги синовлар қўрқинчли эмас. Ғалаба қозониш учун яшайман.

- Чемпионатда қандай натижа сиз учун қониқарли саналади?

- Дастлабки учликда якунлаш. Лекин бу жамоа билан янада кўпроққа эришишимиз мумкин. Бунинг учун яна бир неча футболчи билан кучайишимиз зарур.

- Батафсилроқ тўхтала оласизми?

- Кўпи билан бир ёки икки футболчи керак. Исмларни эса кутманг.

- “Реал”га қарши жамоа услуби ва юзи борлигини кўрсатди. Тактика билан ёрдамчингиз Эмилио Де Лео шуғулланишини айтасиз. Ҳақиқатдан шундайми?

- Барча нарсани ҳаммадан яхшироқ қиламан деб ишонмайман. Менда ажойиб ёрдамчилар бор, улар мени ва жамоани янада кучлироқ қилишади. Мураббий бўлганимда Моуриньо, Гвардиола, Клопп, Венгернинг ишини кузатиб, кўп нарсаларни ўрганганман. Бош мураббий ташриф буюриши шарт бўлган ва ёрдамчиларига ишониши мумкин машғулотлар мавжуд. Клоппда яхши ёрдамчи бор эди, у менга айтган: “Юрген — жаҳонда энг яхши мураббий, бироқ у ҳеч қачон менинг ишимни бажара олмасди”. Мен ҳар ким ўз ишини адо этишини хоҳлайман ва бу унга завқ улашсин. Масалан, жисмоний тайёргарликка Антонио Бовенци жавоб беради. Жамоада ҳамма ўз вазифасини яхши билади, барча масъулиятни бўйнига олади.

- Тактикага қайтамиз. Машғулотларингизни кузатиб, хулосага келиш мумкинки, сиз бир қатор комбинацияларда ўз-ўзидан қарорга келишга эришишга интиляпсиз.

- Ҳа, баъзи нарсалар устида шундай ҳолатгача ишлаш керак. Ҳар қандай вазиятда футболчилар нима қилишни билишлари керак. Агар голли вазиятдан фойдаланилмаса, асабийлашмайман. Бироқ олдиндан ўйланган комбинация пайтида хатога йўл қўйилса, бундан жуда жаҳлим чиқади. Майдонга чиққанимизда 80 фоиз нима қилишни билишимиз лозим, қолган 20 фоизи эса рақибга қараб. Қийинчилик юзага келса, бошни йўқотиб қўйиш керак эмас, шунчаки ўйин услубига амал қилиш шарт. Муҳими – эришишни хоҳлаётган нарсангни ташкил этиш ва уни тушуниш.

- Футбол фалсафангизда асосий жиҳатлар мавжуд: ҳужумкор қанот ҳимоячилари, ижодкор футболчи ҳудудида ярим ҳимоячиларни жалб қилиш билан ўрин алмашиш, барқарорлик. Қисқа вақт ичида жамоани бунга ўргатиш мумкинми?

- Тўп биздалигида барчаси тушунарли. Бир ўйинчи тўпга эгалик қилаётган шеригини қувватлайди, иккинчиси кенг ҳудуд юзага келтиради, учинчиси чизиқлар орасида ҳаракат қилади, 2 ёки 3 ўйинчи шериклари очиб берган бўшлиқдан фойдаланишга интилади. Кейин биз ўйинни барча кўрсатмаларга амал қилганини билиш учун таҳлил қиламиз.

- Ижодкор футболчини мавсум даовмида ўйинлар қандай кечишига қараб танлаб оласизми?

- Ҳа, кўп нарса ўйинчилар ҳолати ва рақибга ҳам боғлиқ. Баъзида рақибни таъқиб қилиш, баъзида ҳужумда ўйнаш даркор. Асосий ғоя ҳеч қачон ўзгармайди: ҳужумчилар биринчи ҳимоячиларимиз. Марказдаги айланагача ҳужумчилар рақибга босим ўтказиб, ўзларини қурбон қилишлари лозим. Бизнинг тарафдаги ҳолат эса уларнинг иши эмас.

- Луис Адриано ва Баккадан бир пайтда фойдаланишда муаммо кўрмаяпсизми?

- Кучли футболчилар бир тилда гаплашади ва ўзаро яхши тушунишга эга бўлишади. Муаммо бир ҳужумчи яхши, бошқаси ёмон бўлса юзага келади. Бизда эса бундай эмас. Ҳар иккисида ҳимояланишда аниқ вазифа бор, улар қандай ҳаракатланишни билишади. Шу билан бирга эркин ўйнаш имкониятига ҳам эга, маҳорат ва ижодкорликларини кўрсатишлари мумкин.

- Ўйинчиларни кўпинча ўзлари учун қулай бўлмаган позицияларга ўтказасиз.

- Қанот ҳимоячилари марказий ярим ҳимоячилар билан жой алмашишади. Майдон марказида доимо ўзгариш рўй беради, жамоа ҳаракатда бўлади. Футболчиларни бир позицияда чеклаб қўйиш керак эмас, ўйин мобайнида ўзларига қулай бўлмаган позицияда бўлиб қолишганда улар барча нарсани уддалашлари лозим. Мисол учун, бир ҳужумчи билан ҳаракатланаётган жамоага қарши ўйнаяпмиз, таянч футболчиси жуда ортда ўйнашини истамайман. Бундай вазиятда ярим ҳимоямиз кучсизланиб, рақиб марказда устунликка эга бўлади. Марказий ҳимоячилар бундай вазиятда ишончли ўйнаб, ҳужумларни бошлаш учун олдинга боришлари керак.

- Нима қийинроқ: гавдани шуғуллантиришми ёки ўйлашни?

- Ўйлашни, бошни. Буни уддаласанг, ҳаммаси яхши бўлади. Акс ҳолда, ҳеч нарса чиқмайди. Футболчиларни ишлаш хоҳишига қайтариш муҳим эди. “Милан” учун ўйнаётган футболчи бор имкониятини ишга солиши шарт, майдонни бошини юқори кўтарган ҳолда тарк этиши лозим – бу уларнинг вазифаси. Ўзим ўйнаганимда терма жамоада иқтидорлар кўп эди, бироқ биз ҳеч нарса ютмаганмиз, чунки ҳар ким хоҳлаганини қиларди. Биз нимада адашганимизни мен кечроқ тушуниб кетдим.

- Тушуниш вақт ўтиши билан келади.

- Шундай. “Милан”да бу тезроқ келиши учунман. Иқтидор ҳеч қачон қоидани енголмайди. Қоидага амал қил ва ғалаба қозонасан. Хато қилиб, ўзингни нопрофессионал тут – мағлуб бўласан. Бу ҳар нарсанинг асоси. Мен шогирдларимдан ҳурмат ва содиқлик талаб қилсам, уларга ўрнак бўлишим керак.

- “Милан” Еврокубокларда қатнашмайди ва сизда ҳафта ўртасида кўпроқ ишлаб, таркибни аниқлаш осонроқ бўлади.

- Ҳа. Бироқ футболчилар барчаси қандайдир 10 дақиқада ҳал этилишини унутмасликлари зарур. Ҳамма яхши машқ қилиши лозим, акс ҳолда у майдонга тушмайди. Улар буни тушуниб етишди. Ҳозирча арз қилишга сабаблар йўқ. Таркибни аниқлаш ҳамиша қийин, агар футболчилар машғулотда жуда яхши ишлашса. Ҳеч ким ўзини алмаштириб бўлмас деб ҳис қилмаслиги керак. Кам ўйнаётганлар машғулотда савиясини кўрсатиб, мени қийин аҳволга солиб қўйишлари шарт. Кимдир гаплашишни хоҳласа, эшик ҳамиша очиқ. Бу борада муаммо йўқ, мен учун ҳамма тенг.

- Тақвимни кўрдингизми? Дебют ўйинингиз Флоренцияда кечади.

- Эҳтимол, бу яхшидир: биз рақибни тўғри баҳолаймиз. Тақвимга эътибор қаратмайман. Баъзида яхшироқ бошлаш ҳақида хаёллар келади, лекин улардан халос бўламан. Биринчи ўйинлар ҳамиша ноаниқлик остида бўлади. Ишга эътибор берган яхшироқ.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика