Latest news

23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  4 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  1 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  7 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  6 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  3 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0

Интервью. Миржалол Қосимов: "Футбол ҳеч қачон иккинчи даражага ўтиши керак эмас" News

Интервью. Миржалол Қосимов: "Футбол ҳеч қачон иккинчи даражага ўтиши керак эмас"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи, бугунги кунда АГМКни бошқараётган Миржалол Қосимов "Орзу" лойиҳаси меҳмони бўлган эди.

"Ўзбекистон ифтихори" ўсмирлик пайтида нималарни орзу қилгани, Пеле билан учрашув, Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлгани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


- Тахминан 6-7 ёшлик даврларни эслайман, маҳаллада оёқяланг футбол ўйнардик. Кўчалардаги ўйинлардан кейин оёқларимизнинг тирноқлари кўчиб кетарди хатто. Футболдан ташқари "ланка", "эшак-эшак" ўйнардик. Ўша пайтларда Собиқ Иттифоқ чемпионатида биздан фақат "Пахтакор" ўйнарди. Ёшликдаги орзуларимдан бири айнан "Пахтакор" сафида ўйнаш эди. Бир неча марта дадамга футбол мактабига олиб боринг деб айтганман. Яхши ўқисанг, одобли бўлсанг деб чўзиб юрганлар. 1980 йил 5 январда Қорақамишдаги "Чиғатой" базасига (у пайтларда ФШМ деб юритиларди). Ўшанда футболга илк қадамни ташлаганман. Тезда жамоага қўшилиб кетганман. Шуҳрат Мақсудов, Сергей Андреев, Ботир Каримжонов каби футболчилар мендан икки йилча олдин келишганди. Дастлаб Тошкент биринчилигида иштирок этганмиз. Сўнгра вилоятларга чиққанмиз, ундан кейин ёшлар орасида футболчилар саралаб олиниб терма жамоа йиғилиб Москвага бориларди. "Юность" деган, "Надежда" деган мусобақалар ўтказиларди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида 1983 йилда Воронежда бўлган "Юность" мусобақасида иштирок этганмиз. У ерда Москва, Украина, Грузия, Озарбайжон каби терма жамоалар иштирок этишарди. Собиқ Иттифоқ терма жамоасига шу ўйинлар орқали футболчилар жалб этиларди ва мени ҳам терма жамоага чақиришганди. Йиғинлар жуда кўп бўларди, саралаш ўйинлари орқали Европа чемпионатига чиқиш вазифа қилиб қўйилганди. Терма жамоа базаси Сухумида бўларди. Уйда деярли бўлмасдим. ГДР, Польша, Чехословакия каби жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушганмиз. 1986 йилда Польша билан плей-оффда ўйнаганмиз. Уйдаги баҳс Лвовда бўлган. Иккала учрашувда ҳам ютиб Франциядаги Европа чемпионатига чиққанмиз. 1987 йилги мундиалда кучли учликка кирган жамоалар автоматик тарзда Жаҳон чемпионатига чиқишган. Европа чемпионатида Собиқ Иттифоқ терма жамоаси финалда Италияга ютқазганди.



- Футболчи бўлишнинг машаққатли меҳнати бор. Уйдагилар ҳам мени қаттиқ ушлашган. Исталган ёш бола кўчада ўйнагиси келади, иш қилишни хоҳламайди. Аммо дадам "жилов"ни қаттиқ ушлаганлар. 14 ёшимда кўчага чиқиб кетганман. Бир ўзим Москвага борганимни ҳозир эсласам қўрқиб кетаман. Самолётда учиб бориб, автобусга ўтириб, метрога тушиб...яна у ердаги метро жуда катта. Тил билсанг узоққа борасан дейишадику. 14 ёшимдан мустақил бўлганман ва шу ҳам мени "пишитган" деб ўйлайман.


- Собиқ Иттифоқ терма жамоасида ҳам, ўйнаган клубларда ҳам жамоа сардори бўлганман. Футболни жуда яхши кўрганимдан бўлса керак. Сардор бўлиш бақириб чақириш дегани эмас. Бошқаларга ўрнак бўлиши лозим. Спорт принципига доим интилганман. Қайси жамоада ўйнасам ҳам фойдам тегишини истаганман. Жамоа формасини кийдингми ўша либос учун ўйнаш керак. Айниқса терма жамоа формаси бўлса. Терма жамоа ўйнаш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Дилдан футбол ўйнаш керак. Футболда омад деган нарса бор. Футболчи бўлдингми, доим биринчи рақам бўлиб қолишинг керак. Юқори савияда қолиш ҳаммага ҳам эмас. Футбол ҳеч қачон иккинчи даражага ўтиши керак эмас. Агар шундай бўлса ўйини чиқмайди, керак бўлса жароҳат ҳам олади, омад юз ўгираверади. Шу боис ёшларга кўп бор буни такрорлайман. Бунга амал қилиш, тўғри хулоса қилиш эса ёшларнинг ўзининг вазифаси.



- Собиқ Иттифоқ терма жамоаси сафида Жаҳон чемпиони бўлганимизда майдонга футбол қироли Пеле тушиб келгани, ўша муҳит ҳали ҳамон ёдимда турибди. Пеле билан кўришганимиздан кейин жамоадагилар билан ҳазиллашиб бир ой қўлимни ювмайман деганимиз ҳали ҳамон эсимда. Буни кейинчалик инсон ҳис қилишни бошлар экан. Ўша дамда эса биз, 16 ёш болалар шунчаки футболда ютганимиздан қувонганмиз холос. Қайси соҳани эгаси бўлсангиз ҳам меҳр қўйинг. Шунда ўз олдига қўйган мақсадга келажакда эришади деб ўйлайман.



TAS-IX эмас


Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика