Latest news

00:23ЕЧЛ. "Астон Вилла" – "Ювентус" ва бошқа учрашувларнинг бошланғич таркиблари аниқ  0 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  0 23:50ЕЧЛ. "Ливерпуль" – "Реал Мадрид". Иккала жамоанинг бошланғич таркиблари аниқ!  13 23:08ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  11 22:47Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  11 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  47 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  315 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  5 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  14 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  14

Интервью. Массимилиано Аллегри: “Сильвио билан муносабатларимиз доим ажойиб эди” News

Интервью. Массимилиано Аллегри: “Сильвио билан муносабатларимиз доим ажойиб эди”

“Ювентус”ни охирги икки йилда бошқариб келаётган Массимилиано Аллегри жамоа билан катта муваффақиятларга эришиб келмоқда.

Италияда барча совринларга эга чиқаётган туринликлар ўтган мавсум ЕЧЛда финалгача етиб боришди, бу йил эса савия жиҳатидан “Бавария” билан бир хил даражага чиқиб улгурганларини кўрсатишди. Ливорнода таваллуд топган мутахассиснинг бу натижаларда ҳиссаси беқиёсдир. Италиялик ҳамкасбларимиз билан суҳбатда Аллегри ҳаёти ва фаолияти ҳақида кўплаб саволларга жавоб берди.

— Болалик пайтигизда “ғалаба” сўзи ниманидир билдирганми?
— Ёшлигимда соат иккидан саккизгача кўчада қолиб, тўп тепишни хоҳлардим холос. Вақти-вақти билан менга егуликни деразадан ташлашарди, уни еб бўлгач, яна ўйнашда давом этардим. Қизарган тиззаларим билан фақат кеч маҳалда ўйнашдан тўхтардим.

— Оилангиз қандай бўлган?
— Отам Аугусто порт ишчиси бўлган, онам эса ҳамшира эди. Қачондир отам уни ишини ташлашга кўндира олган, лекин кейинроқ барибир арзимас пул эвазига бойларнинг хонадонини тозалашга мажбур бўлганди.


— Пул муҳим бўлганми?
— Ромео Анконетани, “Пиза” президенти ушбу клубда бўлган узоқ бўлмаган пайтимда пуллар вафот этганда керак бўлмаслиги, кредит карталарининг ўзи етарли бўлишини айтганди.

— Сиз Котето туманида туғилиб, вояга етгансиз. У қандай жой?
— У ерда барча бир-бирини биларди. Болалигим бахтли ўтган, ейишга ҳар доим ул-бул бўларди. Ота-онамга осон бўлмаган, лекин бу етишмовчилик ўзимизни бахтли ҳис қилишга халал бермасди. Портда контейнерларни юклаш пайтида отам бошқалардан яхшироқ пул ишлаб топарди. Қутиларни ташиш керак бўлмаганда эса у жилмайиб, эртага дам олиш куни бўлиши, унинг ўрнига машиналар ишлаши ва буни нишонлаш учун музқаймоқлар сотиб олишимиз ҳақида гапирарди.

— Ўйнашни эрта бошлаганмисиз?
— Биринчи жамоам либосини 9 ёшда кийганман. Қуёш нурлари остида, ёмғирда ва қорда ҳам ўйнайверардик. Уйга қайтганимда сумкам тошларга тўлгандек таассурот қолдирарди.

— Қачон футбол ҳаётингиздаги муҳим ишга айланиши мумкинлигини тушунгансиз?
— Кеч, агар жуда кеч деб айтмасам. Дастлаб шунчаки ўйнаб, завқ олишни хоҳлагандим.

— Шуғулланишингизга халал беришмаганми?
— Доим ҳам эмас. Лекин қаршиликка дуч келсам, баҳслашиб, урушиб, ҳуқуқимни ҳимоя қилганман.

— Айнан нима учун курашгансиз?
— Ўйиндан завқ олиш эркинлигини ҳимоя қилганман. “Куойпелли” – биринчи жамоам, у менга профессионал шартнома таклиф қилган. 6 миллион лира тўлаганди. 17 ёшда эдим, ўзимда йўқ хурсанд бўлгандим. Санта-Кроче-Суль-Арнога кўчиб ўтдим, аммо катта ажабланиш билан майдонга мендан бошқа тушишини кузатдим.


— Қандай муносабат билдирдингиз?
— Мен иқтидорли ёшлар сафида бўлиб, трибунада қолишга ҳеч қандай хоҳишим йўқ эди. Президент Марио Бротини олдига бориб, уйга қайтишимни тушунтирдим. Асосий таркибда ўйнамасам, бошқа нима қилишим ҳақида сўрадим. Захирада ўтирсам, пулга тупуришим тўғрисида айтгандим.

— Ва кетдингизми?
— Икки ҳафтадан кўпроққа. Бротини ҳар куни қўнғироқ қилиб, қайтишим кераклиги, ҳеч нарса рўй бермаганини айтарди. Худди оталарча. Умуман олганда, ишонтирган. Ўшанда ёш ва кучга тўла эдим. Бундай ёшда ҳиссиёт, лаҳзалик қарорлар билан яшайсан. Қалбинг айтгани ўйланиб иш қилишдан устун туради. Ўйин амалиётидан бошқа ҳеч нарса мени ўйлантирмасди. Бугун эса йиллар давомида захирада ўтирадиган йигитларни кўраман ва уларни тушунмайман. Агар чинакамига яхши бўлсанг, савиянгни ўстириб, вазиятни ўзгартириб юборишинг мумкин. Лекин хотиржам кўриб, бошқаларга боқсанг, ўзингни тополмайсан ва ўйинга бўлган иштаҳани йўқотасан.

— Ливорно шаҳри ҳақида қандай фикр билдирасиз?
— Бу шаҳар ташқи оламга жуда очиқ эмас. Бу ерда дастлаб ҳазиллашишади, муаммо эса кейин келади. Омадсиз ҳам, миллиардер ҳам Ромито соҳилида балиқ еб, атрофда нарсалар ҳақида бутунлай унутишади. Одамлар қуёшда исиниш учун велосипед ва скутерларда учишади. Ливорнода энг ажойиб нарса шуки, чўнтагида бир евро бор одам ҳам кунни қиролларга хос хотиржамлик билан кутиб олади.

— Ёз ойларингиз қандай ўтган?
— Сочиқ, ёнғоқли пирог ва тошлар орасидаги жой. Қуёш тиғи остида, ҳимоя кремисиз ухлаш ва исиниш.

— Ҳозир қандай ўтади?
— Ўтган йили шаҳарда ёзги болалар оромгоҳи ташкил қилдим – кунига 150 нафар бола. Шовқин, суратга тушиш, тўп ўйнаш, кичик ўйинлар, ота-оналар майдон ташқариси тўсиқлар ортида. Кун якунида чарчаганимдан мени билиш қийин эди, лекин жуда хотиржам эдим. Ўша болалар кўзида ўзимни кўрдим.


— Ливорнолик Армандо Пикки 60-йилларда бу ерга “Интер”даги жамоадошлари Луис Суарес ва Марио Корсони олиб келганди.
— Улар клубдаги ишлари ҳақида ўйламасдан дам олишди ва ортга оддий одамлар бўлиб қайтишди.

— Сизга шундай бўлиш ёқадими?
— Менга яхши ва ҳеч нарса ҳақида ўйламасдан дам олиш ёқади. Бу катта хурсандчилик беради, тинчлантиради, олам билан бир нафасга туширади. Ўйинчиларимга ҳам шуни маслаҳат бераман. Суткасига 24 соат эътиборни қаратиш мумкин эмас – бу касаллик ҳолати.

— Дўст, нозир, устоз. Мураббий Массимилиано Аллегрини қандай таърифлаш мумкин?
— Дўст ва аниқ нозир эмас. Ўйинчиларни қафас ичида сақламайман, уларнинг масъулиятга ишонаман. Улар қарорни ўзлари қабул қилишлари лозим, акс ҳолда ҳақиқий етишмовчилик юзага келади, бирор нарсани бошқалар кўмагисиз қила олишмайди.

— Ўзингиз маслаҳатларга қулоқ солганмисиз?
— Мен тинглаганман, ўйлаганман ва ўзимча қилганман – эркинлик туйғуси ва қарама-қаршилик руҳи туфайли. Агар ўзингга ишонсанг, фикрларингни айтишинг билан қандай муаммо бўлиши мумкин? Агар фикримни ўзгартирсам, бу бирор кишига ишонмаслигимдан эмас, балки бу ўсиш ва ривожланиш учундир. Биламан, доим ҳам ҳақ бўлмайман, лекин доим тўғри нарсаларни гапириш керак.

— Фаолиятингизда кўплаб президентларга бўйсунишингизга тўғри келган.
— Челлино, Берлускони, Скуинци, Аньелли, Гауччи, Пьеро Камилли. Ҳар бири ўзича муҳим эди.

— Уч йиллик фаолият, скудетто ва баҳслардан кейин Берлускони сизни “Милан”дан бўшатиб юборганди.
— Бу ҳақида Галлиани маълум қилганди, кейинги куни Берлусконининг ўзи қўнғироқ қилди. Атрофдагилар рўй берган ҳолатни муҳокама қилишарди, турли фикрларни билдиришарди. Лекин Сильвио билан муносабатларимиз доим ажойиб эди. У жуда ёқимли инсон. Жамоа кутилган натижаларни кўрсатмаса ҳам ўртамиздаги ҳурмат йўқолмаган, фақат фикрлар қарама-қарши чиқиши мумкин.


— Мураббий қилиб тайинлашдан аввал у сиёсий қарашларингиз тўғрисида қизиққани ростми?
— Йўқ. Сиёсат мен учун деярли ҳеч нарсадир. Ҳақиқий сиёсий фаолияти китоблар саҳифаларида қолиб кетган.

— Вазиятни ўзгартириш учун омад ҳам зарур. Шунингдек, кучига бўлган ишонч ҳам.
— Мен ижобий ва салбий кучга ишонаман. Бундай одамлар билан ишлашимга тўғри келган. Масалан, “Кальяри” президенти Челлино 23 рақамини яхши кўрган. У ёқтирган футболчилардан бири аргентиналик Хоакин Ларривей эди, аммо у гол уришда муаммоларга дуч келарди. Ҳужумчи бўла туриб, у деярли гол урмасди. 2009-10 йилги мавсумдан олдин Челлино Ларривейга ёрдам бериш учун 23-рақамни берган. Кейин менга Хоакиннинг ўзи илтимос қилгани ҳақида айтганди. Аслида бу ёлғон эди. Ўзимни ишонгандек тутдим. Бундай инсонлар учун уларнинг фикрига қўшилишинг муҳим. Унга жавобан бу ажойиб хабар бўлгани, якшанба куни у ютиш учун бизга ёрдам беришига умид қилишимни таъкидладим.

— Якшанба куни нима бўлди?
— Уйда “Женоа” билан ўйнадик, 3:2 ҳисобида ютдик. Ларривей тўп киритди, Матри ҳам ва у 32-рақамда ўйнаганди. Челлино ҳайратда эди. У учинчи тўпни урган Контенинг рақами 5ни ҳам қўшиб, Лотто ўйнади.

— Ютдими?
— Ишонмайсиз, лекин ютиб чиқди. Бир сафар кўк рангли сочиқлар ювилгандан кейин ранги ўзгаргач, уларни рақиб жамоа кийиниш хонасига олиб боришни буюрганди.

— Челлино 2008-09 йилги мавсум бошида сизни кетма-кет 5 мағлубиятдан кейин истеъфога чиқармаганди.
— Футболдаги натижа баъзида кичик ҳолатларга ҳам боғлиқ. Рикошет, тўпнинг 10 сантимер ноаниқ кетиши шулар жумласидандир. Ўшанда 6-турда “Милан” билан сафардаги дуранг мени қутқарганди. Биз ажойиб ўйнадик, ўйин тугашига жуда оз қолганда Амброзининг зарбасидан сўнг тўп устундан қайтган. Агар ўша ҳолат гол билан тугаганда биз яна ютқазардик ва мен бу ерда бўлмасдим. Яна “В” ёки қуйироқ сериядан ишни бошлардим. Ҳар қандай ҳолатда Челлино ақлли президент эди, аммо у ҳақида баъзан нотўғри фикрлар билдириларди.

— Ўтган кузда “Наполи” – “Ювентус” баҳсидан сўнг ҳам сиз ҳақингизда шунга ўхшаш фикрлар келиб чиққанди.
— Ўшанда шундай дегандим: “Барча мени кўмишга тайёр, аммо уларни қайта ўйлашга мажбур қиламан ва мен куладиган навбат келади”.

— Бир даврадан кейин вазият бошдан-оёқ ўзгарди.
— Ҳа, лекин ҳеч қачон хафа бўлиб юрмайман, бу фойдасиз иш. Барча ўзини футбол билимдони деб санайди, тактика ва схемани муҳокама қилади, гарчи бу ўйинда 1992 йилдан бери бирор янги нарса ўйлаб топилмаган бўлса ҳам. Охирги ўзгариш дарвозабонга ўз жамоадоши оширган тўпни ушлаш таъқиқлангани бўлган.

— Сиз қилган ахмоқона ишлар ҳақида нима дейсиз?
— Ҳаётда кўп хато қилганман, мураббийлик фаолиятимга ҳам ҳеч ким бир финжон қаҳва қўймаган бўлади. Кўпчилик казинода ўйнашим, рафиқамни ташлаб кетганим ва кўп нарсаларни нотўғри ўйлашим ҳақида гапирарди. Келиб чиқишинг катта аҳамият касб этишини кўрсатиш керак: Ливорноданман, у ер тошлар ва харсанглардан қурилган. Шундай экан, менинг чидамли эканимга ишонинг. Хатоларим туфайли, кўп нарсаларни ўргандим.

— Кеча устингиздан кулишганди, бугун эса ҳасад қилишади.
— Ливорнода шундай гап бор: “Ачинишгандан кўра ҳасад қилишгани яхшироқ”. Менимча, бу ғояни ажойиб етказади.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика