Latest news

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  3 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Интервью. Марк-Андре тер Штеген: “Кўпроқ ишлашни афзал биламан” News

Интервью. Марк-Андре тер Штеген: “Кўпроқ ишлашни афзал биламан”

Марк-Андре тер Штеген “Барселона”да иккинчи мавсумни бошлашга яқин турибди. Германиялик посбон Испания чемпионати ўйинларида ҳам майдонга тушиш хоҳиши борлигини яшириб ўтирмаяпти.

“Mundo Deportivo” газетаси билан суҳбатда у янги мавсумга режалар ҳамда бошқа жиҳатларга оид саволларга жавоб қайтарди.


- Марк, сенга “Реал” ёқадими?

- Биласизми, баъзилар “Реал”ни ёқтирмаслиги ҳақида гапирган. Мен бошқачароқ айтаман: “Бизга “Реал” жуда кучли ёқмайди”. Бу “Эль Класико” ва барча қарама-қаршиликнинг аҳамиятини тушунади.

- “Барса”нинг ўйинини айнан шундай тасаввур қилганмидинг?

- Бу биринчи трансферим эди ва янги маданият, ўйин услубига кўникишимга тўғри келди. Бу жамоада бошқачароқ, лекин менга жуда ёмон тайёр эдим дея олмайман.

- Ўтган мавсумдаги энг яхши ва ёмон лаҳзаларни айтиб ўтсанг.

- Ёмон нарсаларни эслашни ёқтирмайман, фақат кўпроқ ўйнашни истаганимни айта оламан. Буни барча хоҳлайди. Менимча, майдондалигимда ҳаммаси жойида бўлди – тўлиқ тайёр ва эътиборли эдим. Бир неча хатога йўл қўйдим, бироқ хато барчада мавжуд. Яхши тарафдан эса ютилган совринларни айтаман.

- Жамоада энг яқин дўстинг ким?

- Кимнидир айтиш мумкинлигини билмайман. Барча йигитлар билан чиқишиб кетдим. Эҳтимол, кўпроқ Иван Ракитич ва Томас Вермален билан мулоқот қиларман. Лекин барча билан бир хилда муносабатдаман.

- Бошқа клублар посбонлари Месси билан мавсумда 2-3 марта тўқнаш келишади. Сен у билан ҳар бир машғулотда кўришасан. Таассурот қандай?

- Бизда ажойиб ҳужум чизиғи бор, лекин ҳимоя ва ўрта чизиқ ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Жамоа бутунлигича кучли. Мессининг рақобати мени қўрқитмайди, унинг асосий жиҳатлари билан яқиндан танишман.

- Каталонияда истиқомат қилиш қандай?

- Оддий ҳаёт, севган қизим университетда ўқияпти. Бу ерда шуғулланишга нарсалар топилади, бироқ улар футбол билан боғлиқ эмас.

- Ёқтирган жойинг қаер?

- Кастельдефельс. Барселонада одам кўп, ҳаёт эса анча сокин. Шу йил давомида шундай ҳолатга гувоҳ бўлдик. Менга пляж ёқади, истаган жойга борса бўлади.

- Одамлар кўчада танишадими?

- Ҳа, бундан қочиб бўлмайди. Бунда муаммо йўқ. Кўчага ёки магазинга чиққанингда таниб қолишади. Бу ҳамиша қулай эмас, бироқ одамлар “Барса” футболчилари билан суратга тушишни хоҳлашларини яхши тушунаман.

- Испанчани суҳбатлаша оласизми?

- Ўйлашимча, ҳа. Лекин одатда инглизча гапиришни маъқул кўраман, тушунарлироқ бўлиши учун. Немисчада ёмон бўлмасди, лекин инглизча ҳам ҳозирча ёмон эмас.

- Мавсумга мақсадларинг қандай?

- Ўтган мавсумдаги каби ишлашда давом этиш. Энди кўпроқ турнирларда иштирок этамиз ва янги совринлар учун кураш олиб борамиз.

- Қай бирини афзал биласан: чемпионатда ўйнашними ёки кубоклардами?

- Буни мураббий ҳал қилади.

- Таътилни қисқартирганинг Браво устидан устунлик ҳадя этадими?

- Билмайман. Мавсумга яхшироқ ҳозирлик кўришни хоҳлайман – у узоқ бўлади. Яхши ҳолатда бўлишим зарур, қолганини мураббий ҳал этади.

- Ўтган мавсумда унинг қарорини тушундингми?

- Нега бундай танлов қилганини унинг ўзи билади. Биз сабабни аниқлаштирмаймиз. Браво мавсумни яхши ўтказганини тан олиш лозим. Дастлабки учрашувларда у умуман ўтказиб юбормади. Мавсумда 3та соврин ютганимиз эса мураббийнинг қарори тўғри бўлганини кўрсатади. Кейинги мавсумда нима бўлишини энди кўрамиз. Кўрамиз, қандай бўларкин.

- Масип ва Бравонинг кучли томонларини айтиб ўтсангиз.

- Мени кўпроқ ўзимнинг жиҳатларим ўйлантиради. Лекин ҳар уч посбон бу ерда ўйнаш талабларига жавоб беради. Ким кучли эканлигини айта олмайман – бу вазиятдан келиб чиқади.

- Луис Энрикени асосий таркиб посбонига айланиш учун қандай ишонтиришни мўлжаллаяпсан?

- Мураббийга ҳеч нарса гапирмайман, бу менинг услубим эмас. Ишлашни афзал биламан. Фақат имкон қадар кўпроқ ўйнашни маъқул кўраман. Кучимни максимум кўрсатишим керак, қолгани мураббийга ҳавола. Унга ёқсанг, кўмагидан фойдаланиш мумкин. Шунга эришишни истайман. Ўтган мавсумда кўп нарсаларга эришдим, олдинда нима кутаётганини билмайман

- Америка Кубогини кузатдингми?

- Баъзи учрашувларни томоша қилдим.

- Финални-чи?

- Йўқ, кўра олмадим.

- Кимга мухлислик қилдинг? Месси ва Маскерано, Неймар ва Алвес, балки Браво?

- Уларда кубокни ютиш учун яхши имконият бўлди. Чили эса совринга лойиқ ўйин кўрсатди, мусобақани жуда яхши ўтказди. Жамоадошларимдан бири ғолиб чиққанидан хурсандман.

- Бартомеуни сайловдаги ғалаба билан табрикладингми?

- Ҳа. Энди у олти йил клубни бошқаради.

- Клуб ҳам бу йилда 6та совринни қўлга киритиши мумкин.

- Ҳозир шундай имконият мавжуд. Дастлаб “Севилья”, кейин “Атлетик” билан ўйнаймиз. Йил якунида эса клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Уриниб кўрамиз.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика