Latest news

03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   0 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  0 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  1 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  5 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1

Интервью. Кларенс Зеедорф: "Чиройли ўйин доим ҳам фойда беравермайди" News

Интервью. Кларенс Зеедорф: "Чиройли ўйин доим ҳам фойда беравермайди"

Голланд футболининг "Олтин авлод" вакилларидан бири Кларенс Зеедорф ФИФА расмий сайтига интервью берди.

Маълумки, Кларенс Зеедорф футболчилик фаолиятини юқори нотада ўтказган. Унинг айниқса "Милан"да кечган йилларини футбол ишқибозлари жуда яхши эслашади. 

Эндиликда Зеедроф мураббий сифатида ҳам ўзини кўрсатмоқчи. Ўтган йилнинг август ойидан бери Камерун терма жамоасини бошқариб келаётган голландиялик юлдуз яқинда ФИФА сайти учун интервью берди. 

- Кларенс, тўққиз ойдан бери Камерун терма жамоасини бошқаряпсиз. Ўз ишингизни қандай баҳолайсиз? 

- Биз жаҳон чемпионати саралаш босқичини яхши ўтказдик. Марокаш билан бир хил очко жамғардик. Бироқ тўплар нисбатига кўра улар мундиалга йўл олишди. Бизга фақат иккита гол етмай қолди. 

- Ўшанда учрашув мезбони ўзгаргани сизга алам қилганмиди? 

- Мен биринчи кунданоқ гуруҳ пешқадами бўлишни хоҳлашимизни айтгандим. Биз учун ҳар бир ўйин муҳим бўлиб, машғулотларда ҳам шунга яраша ишлагандик. Аммо якунда вазият ўзимиз хоҳлагандек тус олмади. 

- Сизга ҳатто "Реал Мадрид"дан таклиф тушганди? 

- Албатта, "Реал"дан қизиқиш бўлиши ҳар қандай кишини хурсанд қилади. Бироқ Камерун ҳам Африканинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа катта тарихга эга ва Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига бора олмагани мухлисларни жуда хафа қилди. 

- Нима деб ўйлайсиз, Камерун шу йилнинг ёзида (21 июнь - 19 июль) Мисрда бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар Кубогида зафар қуча оладими? 

- Буни ҳар бир камерунлик хоҳлайди. Бош мураббий сифатида мен ҳам шундай бўлишини истайман. Биз жуда яхши формадамиз ва футболчилар мусобақага ниҳоятда жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Мана кўрасиз, бизга қарши баҳс ҳеч бир жамоа учун осон кечмайди. 

- Африка жамоасидан тушган таклифни қандай қабул қилдингиз? 

- Камерун худди Бразилияга ўхшайди, бу ерда иқтидорлар жуда кўп. Футболчиларни қадрлашади ва ҳар бир мухлиснинг ўз ёқтирган ўйинчиси бор. Табиийки менда ҳам футболни яхши кўрадиган мамлакатда ишлаш хоҳиши туғилди. 


- Мураббийлар штабида сизга Патрик Клюйверт ёрдам беряпти ва уни 25 йилдан бери биласиз. Мураббий сифатида бир-бирингиз билан тил топишиш қийин бўлмаяптими? 

- Биз ажойиб тандемга ўхшаймиз. Бир-биримизни жуда яхши тушунамиз. Бу мураббийлик фаолиятида муҳим ўрин тутади. Бир сўз билан айтганда Патрик билан ишлаш фантастика. 

- 1998 йил сиз таркибида ўйнаган Голландия жаҳон чемпиони бўлиши мумкин эди, шундай эмасми? 

- Биласизми, кўп нарса менталитетга ҳам боғлиқ. Голландияда доим чиройли футболга эътибор қаратиб келинган. Буни ўз вақтида мен ҳам танқид қилгандим, чунки ҳар доим ҳам чиройли футбол наф бермайди. Италиянинг ўйинини ҳеч ким мақтамаслиги мумкин, лекин улар тўрт марта жаҳон чемпиони бўлишган. Тўғри, футбол барибир ўйин тури, лекин ютиш учун баъзан бошқача муносабатда бўлишга тўғри келади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика