Latest news

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  31

Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди" News

Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди"

Сўнгги икки йилда тўғри йўлга тушиб олган, таркибда катта номлардан кўра ёшларга нисбатан кўпроқ имконият бераётган "Сурхон" 2025 йилда ҳам ўз принципларидан воз кечмайди.

Термизликлар қишки трансфер ойнасида таркибини сақлаб қолган ҳолда бир неча нафар ёш футболчиларни жалб қилди. Беҳруз Каримов, Беҳруз Шукуруллаев, Муҳаммадюсуф Мирқодировлар шулар жумласидандир. Бу ҳақида батафсилроқ жамоа устози Февзи Давлетовнинг фикрлари билан қизиқдик.

Февзи Ризаевич "Сурхон"нинг Суперлигага тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтсангиз...  

- Январь ойи бошида янги мавсумга тараддудни бошладик, йигитлар тиббий кўрикдан ўтишди. Навбатдаги йиғинни эса Анталияда ўтказишга қарор қилдик. Бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушдик, ҳаммаси режага мувофиқ ташкиллаштирилди. Йигитларга бир неча кун ҳордиқ берганимиздан сўнг яна машғулотларга киришдик, белгиланган назорат учрашувларида иштирок этмоқдамиз. Мавсумни 8 март куни Самарқандда "Қизилқум"га қарши бошлаймиз.

- Тошкентда эса об-ҳаво инжиқлигини кўрсатди... 

- Тайёргарлик яхши ўтди. Балки Анталиядан бироз кечроқ келишимиз мумкин эди, об-ҳавони кўряпсиз. Шу нарса бироз таъсир қилди. Умуман олганда ҳаммаси жойида. Анталияда ҳамма шароитлар, учрашувлар жуда яхши бўлди. 

- Катта футболчилар таркибга жалб қилинмади. Демак, клубнинг ўтган йилги таркибдан кўнгли тўлди?

- Қишда айнан керакли позицияларга футболчиларни олдик, чунки жамоамиз ўзагини сақлаб қолганмиз. Ёш футболчиларни қўшиб олдик, селекциядан қониқиш ҳосил қилдик дея оламан. 

Анталиядаги назорат учрашувларида ўзидан чакки таассурот қолдирмаган Муҳаммадюсуф Мирқодиров кашфиёт футболчи бўла оладими?

- Ҳамма нарса ўзига боғлиқ. Барча футболчиларда ўзини кўрсатиши учун имконият бор. 

- Ниҳоят Термизда ўйнайсизлар...

- Бу йил Термизда ўз майдонимизда ўйнаймиз. Стадионда катта реконструкция ишлари олиб борилди. Захира майдони ҳам борлиги қувонарли. Ҳар бир ўйинда арена мухлислар билан тўлишига шубҳа йўқ. Бу қайсидир маънода футболчиларга ёқимли босимни юклайди. Биз ўз йўлимиздан қайтмаймиз. Жамоамиз тизмли ўйинини сақлаб қолдик.  Ўз ўйинимизни яхшилаган ҳолда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика