Latest news

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  95 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  27 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Интервью. Ботир Носиров: "Жамоамиз Александр Хомяков учун борини бериб ўйнайди" News

Интервью. Ботир Носиров: "Жамоамиз Александр Хомяков учун борини бериб ўйнайди"

"Машъал" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг жамоа дарвозабони Ботир Носиров ўйин ва ушбу мавсум старти ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Ботир ака, "Машъал" сўнгги дақиқада ғалаба қозонди. Бундай воқеалар ривожини кутганмидингизлар?
- Биринчи навбатда мен ҳозир жамоамиз турнирда эгаллаб турган жойи умуман ўзимизга мос эмаслигини айтиб ўтишим керак. Бизга ярашмайдиган жойда турибмиз. "Машъал" бундай шароитдан келиб чиққан ҳолда камида бешликда юриши керак. Тўгри, ҳамма жамоада ҳам қандайдир ички муаммолари бўлади лекин бу асосий омил эмас. Ҳамма жамоада ҳам камчиликлар бўлади лекин уларга чидаса бўлади. Шуни аниқ айта оламанки бизни клуб қолган жамоалардан ёмон аҳволда эмас.

- Жамоанинг ҳозирги ҳолатига нималар сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Мен ҳозирги эгаллаб турган ўрнимизга омадсизлик сабаб бўлди демаган бўлар эдим. Ҳамма ўз ўйинидан ва кучидан келиб чиқиб жойлашади. Биринчи навбатда жамоа футболчиларида ўзларига бўлган ишонч йўқолган.

- Айнан нима учун ишонч йўқолган деб ўйлайсиз?
- Нима учун ишонч йўқолган? Жавоби жуда қийин. Биз биринчи турда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб қандайдир 15 дақиқа ичида мағлуб бўлдик. Биз қандай мағлуб бўлганимизни айтиб ўтириш шарт эмас ва буни бутун мухлисларимиз билади. Мағлуб бўлдик ва тамом. Ғолибларни энди муҳокама қилишдан фойда йўқ. Биз "Қизилқум"га ўйин бўйича умуман ютқазмадик. Айнан шу ўйиндан сўнг йигитлар ўзига келиши қийин бўлди.



- Ҳали мавсумнинг каттагина қисми олдинда ва умид ҳам кўп бўлса керак?
- Яқинда Александр Хомяковни бир интервюсини ўқиб қолдим. Бизни ҳали ҳисобдан чиқаришга жуда эрта. Ҳақиқатдан ҳам бизни ҳали курашдан чиқариб қўймангизлар. Бизда ҳамма меҳнат қилмоқда ва ўз устида ишламоқда. Бу вазиятдан чиқиб кетиш учун икки баробар кўпроқ меҳнат қилмоқдамиз. Худо ҳам айтдику, сендан ҳаракат мендан барокат деб. Худди шундай вазият кетмоқда. Қўлимдан келган барча меҳнатни қилмоқдамиз. Ўзбекистон бўйича ҳамма билади , "Машъал" Олий лига клублари ичида энг кўп машғулот ўтказадиган жамоадир.

- Натижалардан келиб чиқиб мураббий қандай топшириқлар бермоқда?
- Александр Хомяков биз учун ва жамоа учун борини бермоқда. Яхши ўйин учун барча усулларни қўллаб кўради. Ғалаба ва мухлислар учун "Машъал"да энг катта меҳнатни бош мураббийимиз бажармоқда. Мухлисларимиз бизни юракдан қўллаб-қувватлаётганини ҳис қилишимиз кераклигини доимо уқтириб келади. Ҳозирги вазиятда нафақат мен, балки бутун жамоа Александр Хомяков обруси учун ҳаракат қилмоқдамиз. У инсон жамоа учун борини бермоқда. Нега энди биз у инсон шарафи учун ҳаракат қилмаслигимиз керак ? Барчани ҳурмат қилади ва биз бунга муносиб ҳурмат қайтаришимиз шарт. Буни жамоани ҳамма аъзоси доим юрагида сақлаши шарт. Бундай қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун қўлимиздан келганича ҳаракатни тўхтатмаймиз. Бу мураббийнинг кўрсатмаси.

- "Шўртан"га қарши ўйин борасида қандай фикрдасиз?
- "Шўртан" менда жуда ҳам ажойиб таассурот қолдирди. Жамоасининг бу ўринда юриши ҳаммани ажаблантирди. Ўйиндан кейин ўзим ҳам ўйладим, нима учун шундай жамоа бу поғонада юрибди деб. Бизни чемпионат ўсмоқда. Ҳозир ҳар бир ўйинда олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳисоблар қайд этилмоқда. Ўсмай қолдик деган фикрга қўшилмайман. "Андижон"даги ўйинда омад майдон эгаларига кулиб боққан бўлса, бу ўйинда бизга омад келди. Кўп вазиятлар юзага келган лекин фойдалана олмаган эдик.

- Ўйиннинг бурилиш нуқтаси сифатида нимани айтган бўлар эдингиз?
- Шу ўринда мен бир нарсани айтиб ўтишим керак. Жамоада лидер қандай бўлади ? Лидер жамоани эргаштира олади ва вазиятда қутқариб қола олади. Мен "Машъал"да Зафар Тўраевни ҳақиқий лидер деб атаган бўлар эдим. Зафар бурилиш нуқтасини қўя олди ва лидерлигини исботлади. Қачондир агар Зафарнинг ўйини чиқмай қолса биз уни қўллаб юборишимиз керак. У ҳақида фақатгина илиқ фикрларни билдиришим мумкин. Бутун жамоа ҳаракат қилди лекин барибир Тўраев жамоани олиб чиқиб кета олди. Унга раҳмат айтмоқчиман. Бу бурилиш нуқтасини қўйди.

- "Машъал" жамоаси етакчилари ўйиндан сўнг ўзаро маслаҳат қилиб нима учун бундай натижа бўлгани муҳокама қилинадими?
- Биз ҳар куни, ҳар соатда ҳар бир ўйинни муҳокама қиламиз. Ўзаро хонамизда ҳам икки уч киши бўлиб нима учун бундай бўлганини ва ким қаерда хато қилганини муҳокама қилиб чиқамиз. Жамоада муҳит аъло даражада. Самимий суҳбатлашган ҳолда вазиятни муҳокама қилиб чиқамиз. Ҳар бир оилада муаммо бўлади ва у муаммони кўчага олиб чиқмоқчи эмасмиз.

- Натижаларни бу йўналишда кетишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак?
- Агар ўша ташқи омиллар сабаб "Қизилқум"га имкониятни бой бермаганимизда биз ҳозир камида кучли бешликда бўлар эдик. Қандай мағлуб бўлганимизни айтишдан фойда йўқ.

- Бу мавсум Жавоҳир Илёсов билан рақобатдасиз? Ёш дарвозабон билан рақобат сиз учун қандай кечмоқда?
- Мен Жавоҳирни ёш деб ҳисобламаган бўлар эдим. Фақатгина тажриба борасида ҳозирча ёш бўлиши мумкин. Жавоҳир барибир қачондир ўйнаши керак эди ва ҳозир майдонга чиқмоқда. У менга етарлича рақобатни юзага келдирмоқда. Ўзини устида қай даража ишлаётганини кўриб турибман. Ҳозир футболчи ёш ёки исм рол ўйнамайди.Ким кўпроқ тайёр бўлса майдонга чиқмоқда. Шахсан бизни жамоада ҳеч қачон номига ва ёшига қараб ҳеч ким майдонга тушмайди. Александр Хомяков ана шундай кам сонли мураббийлардан биридир. Нафақат дарвозабонлар балки бошқа чизиқ вакилларини ҳам буни яхшигина билиб бўлган. Жавоҳир жуда ҳам иқтидорли дарвозабондир. Эртаси бор бола. Фақатгина осмонга чиқмай , ўз устида ишлашни тўхтатмаса катта марраларни забт эта олади. Менга жуда ҳам кучли рақобат юзага келтирган.

Мана "Насаф"ни олиб қарайлик, Элдор Суюнов ҳам, Санжар Қувватов ҳам Ўзбекистондаги энг кучли дарвозабонлардан бири. Олдин ҳам, ҳозир ҳам айтаман. Элдор ўзи кучли эди , энди Санжар билан рақобатда ҳар иккиси икки баробар кучли бўлади. Элдор яхши мактаб кўрган ва ажойиб инсондир. Қобилияти жуда ҳам кучли. Санжар қайси жамоага борса кучайтиради. Жавоҳирни ҳам шу клубга келганимда маҳоратли дарвозабон бўлишини сезганман.

- "Машъал" гол ўтказиш борасида салбий натижа қайд этмоқда. Бунга сабаб нимада деб ўйлайсиз?
- Мен одатда интернетга кирсам доим шунга эзиламан ва сиқилиб кетаман. Чампионат.асиа сайтига кираман ва жадвални кўраман. Менга энг ёқимсиз нарса мана шу. Биз ҳозиргача 15 га гол ўтказиб юбордик. 9 та гол урдик. 9 та ўйинда 15 та гол бу ҳаддан ташқари кўпдир. Ҳозирча бу жадвалга қарамасликка ҳаракат қилаяпман. Истайманми, йўқми барибир кўзим тушганда омадсиз ўйинларимиз қаратишга мажбур қилади. Ҳар куни қарашга виждоним қабул қилмайди.



- "Сўғдиёна" билан олдимизда энди Ўзбекистон кубоги учун ўйин турибди. Бу ўйин борасида фикрларингиз?
- Ҳозир ҳеч бир клуб кубок ёки чемпионат деб ажратмаяпти. Ҳар бир клуб имиджи учун майдонга чиқмоқда. "Сўғдиёна" бизга жуда ҳам ноқулай рақибга айланиб улгурган. Ҳамма мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнайди. Биз ҳам худди шундай. Ҳозир ҳеч бир жамоа шунчаки мағлуб бўлишни истамайди. Мухлислар сони ҳам ортиб бормоқда. Мана Бухорода, Навоийда , Андижонда қанчалик кўп мухлислар тушмоқда. Мен ўзим "Навбаҳор"да ҳам ўйнаганман ва мухлисларини ҳурмат қиламан. "Нефтчи" эса мухлисларини йўқотмоқда. Улар ўтган мавсум бешинчи ўринни эгаллаган эди ҳозир яхши вазиятда эмас.

- Ҳар бир ғалаба футболчиларга қўшимча куч бағишлайди. Ўтган ўйиндаги ғалаба руҳиятга ижобий таъсир кўрсатган деб ўйлайсизми?
- Худди шундай ўйлаган бўлар эдим. Ҳозир бизга ўхшаш вазиятда 3-4 жамоа турибди. Ким кучли характер кўрсатда бундан осонроқ чиқиб кетади. "Шўртан" билан ўйинда 1:0 ҳисобида сўнг бу қалтис вазиятни ушлаб қолиш оғир эди.

- "Шўртан" 86-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Бу голдан сўнг сизга ишончсизлик юзага келган бўлса керак?
- Бир нарсани айтиб ўтишим керак. Андижондаги ўйинни сўнгги 5 дақиқасида омад очиқчасига майдон эгаларига кулиб боқди. Иккита бирга-бир вазиятдан фойдалана олмадик. Шу ўйин охирида менда шундай ҳис туйғу кечди. Эй Худо, бу ўйинга биз розимиз омадимиз келмади,  бизга "Шўртан" билан ўйинда омад бер деб дуо қилдим. 86 дақиқада голдан сўнг биз қўлни тушурмадик. Охиригача ҳаракатни тўхтатмадик. Олдимизда чемпионатда "Олмалиқ" билан ўйин турибди. Бу ўйин жуда ҳам кучли ва қизиқарли бўлади.

- Клубда дарвозабонлар мураббийи билан ишлаш қай даражада кетмоқда?
- Мисол Ўзбекистонда Денис Иванков энг кучли мураббийлардан бири деб ҳисоблайман. Буни барча билади. Ҳозирда бизни жамоадаги Павел Синелнеков дарвозабонлар мураббийи ва мен билан тенгдош. У мураббийлик борасида жуда катта маҳоратга эга. У ўйинга қай даражада тайёргарлик кўриш кераклигини жуда ҳам яхши билади. Уни прпфессионал мураббий деб биламан. Унинг машғулотларини мени олдинга интилишга туртки беради.


"Машъал" матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика