Latest news

09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  109 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0

Интервью. Анхель Ди Мария: “Ҳеч қачон “Реал”дан кетишни истамаганман” News

Интервью. Анхель Ди Мария: “Ҳеч қачон “Реал”дан кетишни истамаганман”

ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария “Marca” нашри билан суҳбатда “Реал”дан кетиши сабаблари, “МЮ”да юзага келган муаммолар ва парижликлар билан мақсади ҳақида саволларга жавоб қайтарди.

– “ПСЖ”га мослашиб олдингизми?
– Ҳа, шундай. Клуб биринчи кундан мен учун эшикларини очди, мен ва оиламга жойлашишга ёрдам берди. Янги жойга тез кўникдим. Лекин Парижга тўлиқ мослашиб кетишимга ҳали яна вақт талаб этилади.

– Ҳаётингиз Мадридда бўлганидан фарқ қиладими?
– Деярли ўхшаш: Париж ҳам Мадрид каби чиройли шаҳар, жаҳон бу ҳақида билади. Бу шаҳарларда ҳаёт бир-бирига ўхшайди.

– “ПСЖ”га тўлиқ мослашиш учун нима етишмаяпти?
– Янги клуб ва жамоадаги ўйин услубига мослашиш учун барибир вақт керак бўлади. Ўйлашимча, аста-секин буларни босиб ўтаман. “Реал”да қарши ҳужумларда вертикал ўйнардик, бу ерда эътибор тўпни назорат қилиш ва қисқа пасларга асосланган. Бунга кўникиб олишим зарур.


– Демак, “ПСЖ” Анчелоттининг “Реал”идан фарқ қиладими?
– Ҳа. Карло билан тўпни сақлардик, лекин ўйинчилар хусусиятидан келиб чиқиб, ҳар доим қарши ҳужумлар учун имкон излардик. Бу ерда эса услуб “Барселона”га ўхшаш – қисқа масофага ўйнаш. Футболчиларда бунинг учун етарлича потенциал бор. Ҳозирча барчаси жойида.

– Эҳтимол, шу сабабли майдонда жойингизни топа олмаётгандирсиз?
– Шундай. Лекин охирги баҳсларда ўзимни қулай ҳис қиляпман. Мураббий мендан тўпни сақлаб, вертикал ўйнамаслигимни сўради. Бу вазифани ёмон бажармадим.

– Турли позицияларда ўйнашга осон мослашасиз. Анчелотти қўл остида майдон марказида ҳам ўйнагансиз.
– Тўғри. Ҳамиша мураббийларнинг хоҳишидан келиб чиқиб, майдонда янги ролларни бажариб келаман. Моуриньо даврида ўнг қанотда ўйнаб, тўпни олиб қўйишда фаол қатнашардим. Ҳозир яна шу позицияга қайтдим. Ҳар қандай ҳолатда позицияни алмаштириш ўйинимга ижобий таъсир кўрсатади.


– “ПСЖ” Чемпионлар лигасини ютиши мумкинми?
– Ҳа, бунинг учун жамоада ўйинчилар бор. Зарур барча нарса мавжуд. Ғалаба учун яна омад ҳам керак. “Реал”да бу томондан омадим келган ва Рамоснинг тўпга муваффақиятли тегишини эслайман. “ПСЖ”да муҳим ишларни қилишни хоҳлайдиган инсонлар бор, аммо омад барибир зарурдир.

– Бу ерда ҳам “Реал”дагидек босимни ҳис қиласизми?
– Камроқ, лекин Чемпионлар лигасида бу кескин ортади. Клуб президенти мусобақани ютишимизни истайди. Буни футболчилар ҳам хоҳлайди, бироқ бунда ҳаммаси шунчаки эмас. Турнирда кучли жамоалар ўйнайди. Масалан, “Реал”. У жаҳондаги 4 кучли клубдан биридир. Бу жамоага қарши Париждаги ўйинда ютишимиз ёки ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди.

– “Реал” билан учрашувдан кейин танқидни тушунасизми?
– Одамлар ҳар баҳсда 5:0 ҳисобида ютишимиз керак деб ўйлашади. Бироқ бундай эмас. “Реал” ўтган мавсумда ҳам финалга чиқиши мумкин эди, салгина омад етишмади. Мадриддаги беллашувда ҳам бошқа ўйинларда бўлгани сингари ғалаба учун майдонга тушамиз.

– “Реал” 2014 йилдаги жамоадан фарқ қиладими?
– Ўйлашимча, ҳа. Охирги йилларда “Реал” кўтарилиш ва пасайишларни бошдан кечирди. Шунга қарамай, барибир лигани 10-марта ютишни уддалади. Ўшанда мавсумнинг якуний қисми жуда ажойиб кечганди. Ўз юришлари билан жамоа барча рақибларини чўчитиб юборди. Мюнхенда айнан шуни кўргандик.

– “Сантьяго Бернабеу”га қайтишингиз қандай бўлади? Баданингиз жимирлаб кетса керак?
– Буни Париждаёқ ҳис қилдим. Ўзим жуда ёқтирган йигитларни учратдим. Допинг тестдан ўтган пайтимда суҳбатлашиш учун вақт топилди. Албатта, уларни яна кўриш ажойиб бўлади. Бошқа либосда бўлса-да.


– “Реал” мухлислари билан учрашиш ҳам бошқача вазиятми?
– Албатта, мен уларни унутмаганман. “Десима”ни қўлга киритганимиздан кейинги ажойиб лаҳзаларни эслайман. Сўнгги баҳсда ҳам олқишларни эшитганман. Мухлислар менга берган нарсалар учун миннатдорман. Ҳамиша уларни хурсанд қилишга ҳаракат қилганман. Мени қандай қарши олишлари муҳим эмас: “Реал” либосида доимо энг яхши жиҳатларимни намойиш этишга уринганман.

– “Реал” билан яна, фақат энди Чемпионлар лигаси финалида учрашишга рози бўлармидингиз?
– “ПСЖ” билан финалда ўйнашга розиман. Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ.

– Роналду билан бирга ўйнагансиз, энди Ибрагимович билан ҳамкорликда тўп тепяпсиз. Уларда умумий қандай жиҳатлар мавжуд?
– Ҳар икки футболчи ҳамиша ютишни истайдиган инсонлардир. Бу уларнинг ичида бор. Мен Месси, Роналду ва Ибрагимович билан бирга ўйнадим. Эртага бундай кучли ўйинчилар билан ўйнаш бахт эканлигини ҳис қиламан. Ҳар бир футболчи буни орзу қилса керак. Ҳозир Ибрагимовичга кўпроқ гол уриши учун тўп оширишим даркор.

– Месси ёки Роналду? Ҳозир бу ҳақида айта оласизми?
– Йўқ (кулади). Ҳамиша уларнинг иккисини энг яхши футболчилар деб айтиб келганман. Буни ҳақиқат деб биламан. Шу сабабли улардан бири “Олтин тўп”ни ютиб келмоқда. Бирортасининг тарафига ўта олмайман: улар – энг яхшилар!


– “Реал”дан кетганингиздан кейин хайрлашув хатингизни газетада эълон қилгандик.
– Уни хафаликдан ёзгамагандим. Шунчаки кўпи ёлғон бўлган вазиятни тушунтиришга урингандим. Агар “Бернабеу” менга ҳуштакбозлик қилса, демак, нимадир бор. Лекин мен ҳеч қачон “Реал”дан кетишни хоҳламаганман, клубда қолишдан хурсанд бўлардим. Бироқ бу юз бериб бўлди. “Реал”ни қалбим хотиржам ҳолда тарк этдим.

– “МЮ”да нима рўй берди?
– Барчаси яхши бошланганди, бироқ кейин клубда баъзи одамлар билан муаммолар юзага келди. Асосий таркибдан тушиб қолишни бошладим. Уйимга ўғриликка тушишгандан кейин эса кетишим кераклиги ҳақида қарор қилдим.

– Франция чемпионати қандай?
– Қийин лига, ҳар ўйинда курашиш лозим. Ҳамиша ҳам ўйин охирида вазиятни ўзгартириш насиб этавермайди.


– “Реал” чемпионлик курашида фаворитми?
– Ҳа, жамоа мавсумни ажойиб бошлади. Якунда “Реал” ва “Барселона” таъқибчиларидан илгарилаб кетган бўлади. Ўйлашимча, “Барса” Месси ва Иньестасиз кўп йўқотишга дуч келади. Уларнинг таркибда бўлишига ҳамма кўниккан. Энди барчаси осон бўлмайди.

– Мессига Аргентина терма жамоасидаги ўйини учун билдирилаётган танқидни қандай баҳолайсиз?
– Уни доим танқид қилишади. Икки кун ичида янги шерикларга кўникиш, кейин эса Колумбия ва Бразилия сингари рақиблар билан ўйнаш керак. Бу жуда қийин. Бу футболнинг бир қисми ва бу билан яшашни ўрганиш лозим.
 

Беҳзод Назаров тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика