"Интер"нинг муҳим футболчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйнамайди
05 may 23:09
News


"Интер"нинг муҳим футболчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйнамайди
Бенжамен Павар "Барселона"га қарши ўйинда майдонга туша олмайди.
Бугун эрталаб "Интер"нинг Чемпионлар Лигаси ярим финали жавоб ўйинида ҳимоячи асосий таркибда бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, француз футболчиси бугунги машғулотни 27 апрель куни олинган тўпиқ жароҳати туфайли тўхтатган. У "Барселона"га қарши ўйинда иштирок этмайди.
"Интер" ва "Барселона" 6 май куни тўқнаш келади, ўйин Тошкент вақти билан 23:59да бошланади.
Link :
Source : Fabrizio Romano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments