Latest news

07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  0 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  0 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  5 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  38 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  54 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1

"Интер" шифокори: "Эриксеннинг соғлиғида ҳеч қачон муаммо бўлмаган" News

"Интер" шифокори: "Эриксеннинг соғлиғида ҳеч қачон муаммо бўлмаган"

"Интер" тиббий штаби раҳбари Пьеро Вольпи жамоа ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

"Бутун 'Интер' оиласи ёмон лаҳзаларни бошдан кечирди. Яқинда биз кенг кўламли тадқиқотлар олиб борамиз. Эриксен яхши ҳолатда бўлиши муҳим, аммо у шу пайтгача ҳеч қандай муаммога дуч келмаган. 'Интер'да бу каби ҳолат кузатилмаган. Италияда саломатлик қаттиқ назорат қилинади", — дейди Вольпи.

Эслатиб ўтамиз, Эриксен Евро-2020'да Финляндияга қарши ўйинда ҳушини йўқотди (0:1). Ҳодиса биринчи бўлим тугашидан бироз олдин, ҳисоб 0:0 вақтида содир бўлган. Шифокорлар футболчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилишди. Улар сунъий юрак массажини амалга оширди ва дефибрилатордан фойдаланишди.

Учрашув эса тўхтатилди. Даниялик футболчилар Эриксенни ўраб олишди ва уни томошабинлар ва камералардан тўсиб қўйишди. Кейинчалик уни томошабинлар олқишлари остида шифохонага олиб кетишди.

13 июнь куни футболчининг аҳволи барқарор ҳолда эканлиги маълум бўлди. У эндиликда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади.


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика