Latest news

20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  0 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  4 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  7 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  2 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  13 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  3 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  11

Инқироз даврини бошдан ўтказаётган миланликлар News

Инқироз даврини бошдан ўтказаётган миланликлар

"Милан" ва "Интер" мамлакат кубоги доирасида дурангга рози бўлишди.

А Серияда охирги вақтларда Милан жамоалари ишончли ўйин кўрсата олмаяпти. Бундан "Наполи" унумли фойдаланди. "Милан" икки бор дуранг, "Интер"да — мағлубият ва икки дуранг, қўшимчасига ЕЧЛда "Ливерпуль"дан учралган мағлубият.

Шундай экан Кубок ярим финали доирасидаги биринчи баҳс ҳам дерби бўлгани учун, ҳам чўзилиб кетган инқирозни енгиш учун қулай фурсатдек эди.

Айтганча, "Интер"нинг омадсиз серияси бир ой аввал айнан дербидан бошланганди. Ўшанда "қора-кўклар" 75-дақиқада ҳам ҳисобда олдинда бораётган, аммо кейин Оливье Жиру икки зарбаси билан барчасини ўзгартириб юборганди. Аниқроғи, танаффусда жамоа тактикасига ўзгартиришлар киритган Стефано Пиоли асосий "айбдор" десак тўғрироқ бўлади. "Милан" ўша куни бир-бирига умуман ўхшамайдиган икки таймни ўтказганди ва куни-кеча жамоа ўша беллашувни давом эттиргандек тасаввур уйғонди.

Номинал мезбонлар устунликка эга бўлди ва уларнинг ўйинига Алессио Романьолининг ўйин аввалида жароҳат олиши ҳамда унинг ўрнини Пьер Калулу туширилиши ҳам таъсир қилмади. Бироқ Самир Ханданович дарвозаси олдида вазиятлар "ёмғирини" кўрдик деб ҳам бўлмайди. Энг хавфли вазиятни словениялик посбоннинг ўзи "ўйлаб топди". Кучли босим остида жарима майдончаси чизиғи устида турган ҳимоячига узатма — очиқчасига таваккал ва кипернинг ўзи Алексис Салемакерснинг зарбасини бартараф қилишига тўғри келди.

Яна икки вазиятда Раде Крунич ва Тео Эрнандесга аниқлик етишмади. Айниқса, франциялик ҳимоячига гол ура олмагани алам қилган бўлса ажаб эмас. Тео майдон марказида тўпни қабул қилиб, одатий услубида қанотдан олдинга ўтиб борди ва шериги билан "девор" услубида ўйнаб, қулай нуқтага чиқиб борганди. Бироқ Эрнандес ўнг оёғидан чапидек фойдалана олмаслиги панд берди. Таъкидлаш лозим, агар тўп дарвоза тўрига қараб учганида ҳам Ханданович гол бўлишига имкон қолдирмаслиги керак эди.

Симоне Индзаги "мураббийлар жанги"нинг танаффусгача бўлган қисмини яна ютқазаётганди, иккинчи бўлимни эса "Интер" рақибига нисбатан камида қизиқроқ ўтказди. Эдин Жеко вазиятларни кескинлаштиришга уринарди. Вазиятлардан бирида у Дензел Дюмфриснинг қанотдан узатган тўпини дарвозага буриб юборишига сал қолди. Лаутаро Мартинес эса шунчалик иштиёқ билан тўпга интилдики, Майк Меньяннинг қўлини босиб олди. "Россонери" бахтига дарвозабон жароҳат олмади. Умуман олганда эса киперни ортиқча безовта қилишмади.

Браим Диас, Жуниор Мессиас ва Анте Ребич фаоллиги эвазига майдондаги ҳолат тенглашди, "Интер" эса мажбуран ҳимоя ҳақида кўпроқ ўйлай бошлади. Қизиқ бир жиҳат, ўйин давомида шундай палла бўлдики, ҳар икки жамоа ҳам гол ургиси келмаётгандек ҳаракат қиларди. Сафарда урилган гол берган устунлик билан ўйин бироз қизиқроқ бўлса керак эди. Бу вазиятда эса рақиблар худди шахматчилардек дурангга рози бўлишди. Қаторасига тўртинчи бор ҳамшаҳарлар турли мусобақа ярим финалларида тўқнаш келишганда муроса кўчасини танлашди.

Нима бўлганда ҳам барчаси 20 апрель куни бўлиб ўтадиган жавоб учрашувида ҳал бўлади. Ҳар икки клуб на натижадан, на ўйин картинасидан қониқиш ҳосил қилди. Бу борада айниқса "Интер" тарафдорлари ташвишда. Жамоа 8 февралдан буён ғалаба нималигини билмайди. Рақобатчиларнинг бу ҳолатида Лучано Спаллетти ва унинг "Наполи"сида скудетто учун имкониятлар анча ошади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика