Latest news

21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  0 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  6 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  3 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1

Илёс Зейтуллаев: "Ўтказиб юборилган дастлабки гол бизни қийнаб қўйди. Иккинчи бўлимга кўпроқ вақт қўшиб берилса ҳам бўларди" News

Илёс Зейтуллаев: "Ўтказиб юборилган дастлабки гол бизни қийнаб қўйди. Иккинчи бўлимга кўпроқ вақт қўшиб берилса ҳам бўларди"

Суперлига 23-тур доирасидаги "Нефтчи" — "Бунёдкор" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Барчага хайрли кеч. Биз бугун ёмон ўйнадик дея олмайман.Жуда кучли рақибга қарши ўйнадик. "Нефтчи" жуда тартибли ҳимояланадиган жамоа. Биринчи бўлим ва дастлабки голга қадар жуда яхши таассурот уйғотаётгандик. Энди барчасини таҳлил қилиб чиқиш керак. Яхши ўйин бўлди деб айта оламан. Ишлашда давом этишимиз керак. Ҳозир қийин вазиятдамиз, лекин умид қиламанки, биз ўз мақсадимизга эриша оламиз.

- "Бунёдкор" жамоаси бугун ҳам етарлича вазиятларга эга бўлди. Жамоа бугунги учрашувга қадар беш ўйинда мағлуб бўлмаётганди. Бугун жамоангиз тактик томонлама рақибга ютқазди деб ўйлайсизми?

- Биласизми, Левченко жуда тажрибали ва кучли мураббий. "Нефтчи" биринчи бўлимда деярли вазиятлар ярата олмади. Биз яхши ўйнаб тургандик. Дастлабки ўтказиб юборган голимизда эса вазиятни сўнгига қадар ўйнашимиз керак эди. Биз эътиборсизлик қилдик, холос. Дастлабки гол бизни қийнаб қўйди. Кейин эса ўз ўйинимизга қайтиб олдик. Мен ҳеч қачон нолимайман ва эътироз билдирмайман. Ўйин сўнгида биз "Нефтчи" жамоасини зич ҳимояланишга мажбур қилдик. Қўшиб берилган беш дақиқа давомида рақибимиз фақат ҳимояланди. "Нефтчи" футболчилари кўп жароҳат олишди ва уларга ёрдам кўрсатиш учун 6-7 дақиқа вақт кетди, адолатли бўлар эди. "Нефтчи" футболчилари ўз ишларини айёрона бажаришди. Биз лигада қолиш учун курашяпмиз ва биз учун ҳар бир дақиқа жуда муҳим. Худо билади, балки биз ўша дақиқаларда ҳисобни тенглаштириб қўйишимиз ҳам мумкин эди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика