Latest news

08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  0 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  6 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  3 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  13 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  5 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1

Илёс Зейтуллаев: "Иккинчи даврада йигитлар мўъжиза кўрсатди, Филипович кучли футболчилигига шубҳа қолдирмади" News

Илёс Зейтуллаев: "Иккинчи даврада йигитлар мўъжиза кўрсатди, Филипович кучли футболчилигига шубҳа қолдирмади"

Суперлиганинг сўнгги туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Илёс Зейтуллаев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинга тўхталишдан олдин биз олдимизга қўйилган вазифани бажаришни уддасидан чиқа олганимизни айтмоқчиман. Биринчи ўринда ҳаммага ва яратганга раҳмат айтмоқчиман. Иккинчидан майдон ортида фаолият олиб борган, кўзга кўринмаган барча шахсларга, массажист, ошпаз, хайдовчи, майдон парваришловчиларга миннатдорчилигимни билдириб ўтишни жоиз деб биламан. Биз ғалабани уларга бағишлаймиз. Албатта, ўз ўрнида Италиядан келган ва мени ёнимда турган оилам, мураббийлар штабимни олқишлайман. Бизни ёлғиз қолдирмаган раҳбарият, борини берган футболчиларимга ҳам ташаккуримни изҳор қиламан. Иккинчи даврада улар мўъжиза кўрсата олишди. Футболчилар ўз ишини юз фоизга бажарди",- дейди Илёс Зейтуллаев


- "Бунёдкор" иккинчи даврада ўйин томонлама ҳам, натижа жиҳатдан ҳам ижобий томонга ўзгарди. Бу эса ўйинларда яққол сезилди. Жамоа ҳар бир ўйинда вазият яратди. Лекин фойдаланишга келганда оқсади. Айнан олдинги чизиқ вакиллари ўз ишларини қанчалик бажаришди? Бугунги ўйиндачи?

- Улардан кўнглим тўлди. Бугунги рақиб "Пахтакор" эди. Рақиб таркибида ёшлар кўп эди, лекин жамоа сифатида яхши шаклланганди. Ҳимояда агрессив ўйнадик. Улар хато қилишини кутмадик ва ўзимиз хато қилишга мажбур қилдик. "Олимпик" билан ҳам шундай ўйнагандик. "Пахтакор" футбол ўйнайди ва рақибга ҳам ўйнашга имкон беради. Бу яхши албатта. Умуман олганда жамоа олдига қўйилган вазифани муваффақиятли бажарди дея оламан. Бундай жамоа билан ишлаганимдан фахрланаман. 

- Жамоа ўйин томонлама ўзининг планкасига чиқди. Энди буни давом эттириш керак бўлади. Кейинги йилги режаларингиз қандай?

- Мен ўз вазифамни бажардим. Бу савол раҳбариятга берганингиз маъқул. Аввал айтганимдек, биз битта кемада эдик. Кемани портга етказиб қўйиш талаб этилганди. Ҳамма хурсанд. Клуб раҳбариятига Ислом Иномов ва Мурод Алиевга миннатдорчилигимни билдираман. Ислом Иномов қийин паллада жамоани топширишдан қўрқмади ва ишонди. Ўз штабим билан қийин вазифани уддаладик. Мен ҳозир Италияга йўл оламан ва ҳордиқ чиқараман.

- Бугунги кунда савияли легионер топиш мушкул иш. Бу худди лотореяга ўхшаган нарса. Андрия Филиповични лотореяга қиёслаш мумкинми?

- Андрия жуда кучли футболи ва бунга барча гувоҳ бўлди, шубҳа қолдирмади. У жамоага кўп ёрдам берди. Кўп бор гаплашдик, тушунтирдик. Бундай ўйинлардаги ҳаракатлари унинг даражасидан дарак беради. Андрияни Дориев, Йовович даражасидаги футболчи деб ўйлайман. Легионерлардан ташқари жамоадаги барча футболчиларнинг меҳнатини юқори баҳолайман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика