Latest news

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  8 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  30 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради" News

Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Илёс Зейтуллаев фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин, гуруҳдан чиққанимиз яхши. Лекин бугун мағлуб бўлдик, боз устига ўз уйимизда. Ўйинни яхши бошлагандик. Йигитлар, штаб билан руҳият устида гаплашиб олишимиз керак. Ўйинни яхши бошлаш, кейинчалик устунликни бериб қўйиш, билмадим. Буни кўриб чиқиш зарур",- дейди Илёс Зейтуллаев. 


- Бугунги таркибдан келиб чиқиб айтганда рақибга тўғри баҳо берилмадими? Дейлик Ҳамробеков ўйнамади, легионерлар заҳирада қолди... 

- Ўзбекистон Кубоги биз учун муҳим турнир. Жамоа охирги ўйинини 3 кун олдин ўтказди. Бугунгача аксарият футболчилар ўша баҳсда тўп тепганди. Жароҳат олиш эҳтимоли йўқ эмасди. Шундай экан таваккал қилмадик. Асосий таркибда майдонга тушганлар биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилишди. Одил Ҳамробековни Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам асрашга қарор қилдик. Тез кунда жуда муҳим учрашув кутиб турибди.  Бугун "Локомотив"ни қабул қилдик,  эртага "Машъал" билан ўйнаймиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар билан гаплашиб шундай қарорга келдик. Одил терма жамоа ихтиёрига тетик ҳолатда боришини ўйладик. Рақиб кучли жамоа ҳаттоки Суперлигада бемалол ўйнай олади. 

- 8-тургача "Бунёдкор"да ҳаммаси яхши эди, ҳаттоки омад ҳам бирга эди. Кейин нима юз берди? Бу вазиятдан қандай олиб чиқиб кетасиз? 

- Қўқон жамоаси билан нимадир юз берди, балки футболчилар миясидадир гап. Лекин бу - футбол. Бўлиб турадиган ҳолат. Ҳозир тинчланиб олган ҳолда тикланишимиз керак. Бизга етишмаётган футболчилар бор. Масалан, Итсуки Урата. Уни йўқотиш жамоавий ўйинга таъсир қилди. Яхши томони бу ҳозир бўляпти, мавсум охирида эмас. Бундай қийин вазият ҳамма жамоада бўлади. Биз ҳозир шундай ҳолатдамиз.

- Ички муҳит қандай? 

- Барчаси дўстона, аҳил. Мен фақат футболчилар, мураббийлар штабим ҳақида аҳиллик борлигини айта оламан. Айтганимдек руҳий томондан осон бўлмаган даврдамиз. 

- Кейинги ўйинларда қандай ўзгариш бўлади? 

-  Озгина ўзгариш бўлади. Лекин кўп нарса ўзгартирмаймиз. Ўзбекистон Кубогидаги жамоалар табиийки энергия йўқотади. Биз "Машъал" билан ўйинга тетик ҳолатда бормоқчимиз,чунки жуда муҳим ўйин.  

Футболда вазиятдан максимал фойдаланмасангиз албатта гол ўтказиб юборасиз. Бу биз учун дарс бўлиши керак. Мағлубият ғалабага қараганда кўпроқ нарса ўргатади. Ютсангиз ҳеч ким ҳеч нарса демайди, ҳамма рози. Ютқазсангиз ниманинг устида кўпроқ ишлаш кераклигини кўриб оласиз. Охирги ўйин бизга шуларни берди. 

- Темурхўжа Абдухолиқов ҳужумчи ортида ўйнарди. Бугун эса айнан нуқта қўядиган футболчи етишмади. Качорри ҳам қанотда ўйнади. Бу нима билан боғлиқ?

- Темурхўжа жарима майдонидаги "киллер". У билан кўп гаплашаман, унга жарима майдончасига яқинроқ ўйнаш қулай. Иккинчи бўлимда унда яхши вазият бўлди. Ҳужумчи гол ура олмаса демак мен қаердадир ишламаганман, менда айб бўлади. 

- Жамоада биринчи рақамли дарвозабон ким? 

- Бу саволга жавоб бериш қийин. Мен учун иккиси ҳам яхши дарвозабон. Бу йил рақобат ҳосил қилиш учун Абдумавлон Абдужалиловни жалб қилдик. Ҳамидуллода яхши келажак бор, унга ҳам умид боғлаганмиз. Вақт ўтгани сари тажрибаси ошади. Бу рақобат унга ўсишига катта ёрдам беради. Умид қиламанки, жорий мавсумдан сўнг у катта ўсишга эришади. Биз уларнинг охирги ҳафтадаги машғулотоари, ўйинлардаги ҳаракатларига қараймиз. Руҳий фактор ҳам жуда муҳим. Ҳамидулло Абдунабиевга "Қўқон-1912" билан ўйиндан сўнг руҳий томондан танаффус керак эди. Кўпчилик тушунмайди,  футболчи ҳам одам. Унда ҳам ҳиссиётлар, босим бўлади. Мураббийлар уларга ёрдам бериши керак. 

- Ўзбек футболи тарихидаги энг муҳим ўйин арафасидамиз. БАА билан ўйинда қандай ҳисоб қайд этилади деб ўйлайсиз? 

- Биласизми, Италияда бўлганимда Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини катта иштиёқ, хоҳиш, ҳиссиётлар билан кўрардик. Уйда йиғилардик, елкамга байроқни осиб олардим. Ҳар доим нимадир етишмай қолган. Ўзбекистон терма жамоаси охирги йилларда яхши шаклланди. Катанец муносиб иш олиб борди. ЎФА эса унинг ўрнига яхши номзод топа олди.Тимур Кападзе жараёнга пухта ёндошади. Улар ўзбек халқига совға тайёрлай олишади. Биз қўллаб-қувватлашимиз лозим. Улар буни уддалашади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика