Latest news

13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  0 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  1 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  0 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  1 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  13 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  16 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  121

Илҳом Зайлобиддинов: “Цементчи”нинг олдинги мавқеини тикламоқчимиз” News

Илҳом Зайлобиддинов: “Цементчи”нинг олдинги мавқеини тикламоқчимиз”

Футболчилик даврида асосан “Қўқон-1912” ва “Цементчи” да ўйнаган Зайлобиддинов эндиликда мураббий сифатида Қувасой жамоасида ишламоқда.
Куни-кеча Илҳом ака билан Андижонда “УзДонгЖу” – “Цементчи” (2:2) баҳсидан олдин учрашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Аввало яна “Цементчи” жамоасининг биринчи лигада иштирок этиши муносабати билан табриклайман. Қувасой аҳли бундан хурсанд бўлса керак?
- Табрик учун раҳмат. Албатта ишқибозларимиз мамнун бўлмоқда. Қувасойда илгари профессионал клуб бўлган. Аммо айрим сабабларга кўра жамоа хатто биринчи лигада ҳам иштирокини тўхтатганди. Мана 7 йиллик танаффусдан сўнг жамоамиз яна фаолиятини бошлади. Ўзингизга яхши маълум, “Цементчи” илгари олий лигада ўйнаганида, рақибларига жиддий ташвиш туғдирган. Кўплаб иқтидорли футболчиларни тарбиялаб берган.

- Адашмасак, ўзингиз ҳам асосан “Цементчи” сафида ўйнагансиз?

- Ҳа, кўпроқ Қувасойда бўлганман. Хотирам панд бермаётган бўлса, 8 йил “Цементчи” учун ўйнаганман. Бундан ташқари маълум муддат “Қўқон-1912”да ҳам фаолият юритгандим.

- “Цементчи” ўтган йили Фарғонада ўтган “пулька” баҳсларида иштирок этиб, биринчи лигада иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди. Бунга қандай эришди? Умуман жамоани яна оёққа турғизиш фикри кимдан чиқди?
- Вилоят ҳокимимизнинг қарори ва Қувасой шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан яна жамоа оёққа турди. Бунда бизга амалий ёрдам берган инсонлардан яна бири Муҳсинжон Меҳмоновдир. У киши футболнинг ҳақиқий фидоийси. Илгари ҳам ҳомийлик қилган. Шунингдек Абдумалик Ҳакимов ҳам Қувасойда жамоа бўлиш учун елиб-югурган инсонлардан бири. Ушбу инсонларнинг кўмаги билан жамоа 2013 йили вилоят иккинчи лигасида қатнашди ва ўтган йили пулька ўйинларида ҳам ижобий натижага эришди. Насиб қилса бу йилдан бошлаб, биринчи лигада иштирок этамиз.

- Жамоада бош мураббий ким? Сизми ёки Абдумалик Ҳакимов?

- Биласизми бизда биринчи ёки иккинчи мураббий деган тушунча йўқ. Барча масалада иккимиз маслаҳатлашамиз. Машғулот ўтказиш жараёни ва таркибни аниқлашга келганда ҳам бир-биримизнинг фикрларимизни эшитамиз. Абдумалик менга бош мураббий бўлиш таклифини билдирганида бунга ўзим розилик бермадим. Бунга Ҳакимовнинг ўзи муносиб. Чунки жамоани қайта тузилишида у жуда кўп қайғурди. Қувасойлик йигит. Қолаверса мураббий сифатида ҳам чакки кўринмаяпти. Ўзига яраша йўналиши мавжуд.

- Сизларда қанақа лицензия бор?
- Иккимизда ҳам ҳозирча “С” мураббийлик лицензияси. Лекин “В”га ўқиш учун барча ҳужжатларни топшириб қўйдик. Насиб қилса, 9 февралдан бошлаб Тошкентда 21 кунлик ўқув-курсларида иштирок этамиз.

- Бу вақтда футболчилар билан ким машғулот ўтказади?
- Мураббийлар штабига “Цементчи”нинг яна бир собиқ ҳужумчиси Абдуғаффор Ҳакимовни ҳам жалб этганмиз. Унга ҳозир машғулот ўтказиш жараёни ҳақида тушунтириш бериб боряпмиз ва режаларни ёзма равишда унга қолдириб, ўқишга жўнаб кетамиз. Биласизми футболчиларимиз профессионал улар ўз устида ишласа яхши бўлишини тушунади. Шу боис мураббийларнинг йўқлиги у қадар таъсир ўтказмайди деб ўйлайман.

- Жамоада яратилган шароитлар хусусида нима дейсиз?
- Ёмон эмас. Ҳар холда ўз стадионимиз ва автобусимизга эгамиз. Асосийси жонкуяр раҳбаримиз бор. У киши қўлдан келганича бизга ёрдам беради. Стадионимиз қайтадан таъмирдан чиқарилди. Майдон холати ҳам чакки эмас.

- Бошқа вилоятдан келган футболчилар қаерга жойлаштирилади?

- База масаласини ҳам ижобий томонга ҳал этмоқдамиз. Насиб қилса бу йил клубнинг ўз қароргоҳи бўлади. Жамоамизда бошқа вилоятдан келган ўйинчилар йўқ. Ҳаммаси Фарғона вилоятининг туманларидандир.

- Янги мавсумга тайёргарликдан қониқиш хосил қилиняптими?
- Ҳа. 6 январдан йиғинни бошлаганмиз. Кунига бир маҳалдан машғулот ўтказилмоқда. Шу билан бирга синов-назорат ўйинларини ҳам ташкил этяпмиз. Шу кунгача “Нефтчи” (ёшлар) (1:0) ва “Андижон” (1:1) билан ўйнадик.

- Шу учрашувлардан келиб чиқиб, жамоанинг ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўляпти?
- Назорат ўйинларида натижа ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Унда асосийси кўрикда бўлиб турган янги ўйинчиларни синовдан ўтказиб олиш лозим. Боз устига ҳозир ҳамма клуб футболчилари “нагрузка”да. Вақти келса ўйин куни машғулот ўтказиляпти. Назорат ўйинлари орқали ўйинимизни шакллантириб боряпмиз дея оламан. Йигитлар берган кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди.

- Таркиб ўзаги аниқ бўлиб қолгандир?
- Ҳа, буни 90 фоизга амалга ошириб бўлдик. Чемпионатга қадар яна вақт бор. Айрим кичик ўзгаришлар бўлиши мумкин.

- Жамоа йиғинида нечта ўйинчи иштирок этмоқда?

- Ихтиёримизда 28 нафар футболчи бор. Шундан биз 26тасини жамоада олиб қолиб, рўйхатдан ўтказамиз. 5таси ёш ўйинчи бўлади.

- Жамоа таркибида Умид Боқиев ва Азизхон Ибрагимов сингари ўз вақтида олий лигада ўйнаганларни кўрдик.

- Ҳа. Таркибни кучайтириш учун фарғоналик бўлган лекин бугунги кунда бошқа жамоаларда ўйнаётган айрим ўйинчиларни сафимизга жалб этганмиз. Улардан ташқари Шариф Мирзаев (“Цементчи”), Умид Матмусаев (“Обод), Шерзод Абдураимов (“Машъал-2”), Элёр Мамасолиев (“Косонсой”) каби футболчилар ҳам бугунги кунда машғулотларимизда иштирок этмоқда. Ўйинчиларни таклиф этишдан олдин аввало унинг инсонийлигига ва тартиб интизомига қараймиз. Зўр футболчи бўлгани билан бу томондан панд берадиган бўлса, хайрлашиб қўя қоламиз. Чунки ички муҳит яхши бўлиши учун тартиб интизом кучли бўлмоғи даркор.

- Юқорида сиз айтиб ўтган ўйинчиларга мавсум стартига қадар олий лигадан қизиқиш бўлса, уларнинг кетиб қолишидан ҳадик йўқми?

- Йўқ, биз йигитлар билан гаплашиб олдик. Агарда ҳақиқатдан ҳам бирор-бир ўйинчимизга олий лига клубининг асосий таркибида ўйнаш учун таклиф бўлса, қаршилик кўрсатмаймиз.

- Охирги йилларда биринчи лига клублари моддий жиҳатдан муаммоларга дуч келиб, сафар ўйинларига аранг бориб келмоқда. Шу боисдан ҳам ҳозир айрим ишқибозлар “Цементчи” билан ҳам шундай салбий холатлар юз беришини таъкидламоқда. Айтингчи бу борада вазият қандай?

- Ҳаммани ўз фикри ва дунёқараши бор. “Цементчи” мураббийи сифатида шуни айтишим мумкинки, молиявий муаммолар йўқ. Жамоамиз раҳбари Муҳсинжон Меҳмонов юқорида айтганимдек, футболни чинакамига севади. Қувасойда жамоа бўлиши учун барча ёрдамни бериб келмоқда. У киши бизга ташкилий ишлар ва моддий жиҳатни ўйламасликни айтади. Айни дамда футболчиларнинг овқатланиши ва шароити ёмон эмас.

- Чемпионат стартига қадар жамоанинг тайёргарлик режаси қандай?
- 29 январдан бошланадиган Фарғона ҳокими Кубоги турнирида иштирок этамиз. Сўнгра яна Қувасойда йиғин ташкил этилади. Раҳбарият билан маслаҳатлашган холда, икки ҳафта Тошкентда йиғин ўтказиб келишни ўйлаб турибмиз. Агарда раҳбаримиз қўллаб-қувватласа, пойтахтда 5-6та назорат учрашуви ўтказамиз. Шу тариқа чемпионатга муносиб тайёргарлик кўришга харакат қиламиз.

- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилмоқда?
- Мақсадимиз энг аввало “Цементчи” жамоасини аввалги мавқеини тиклаш. Кейин рақобатбардош жамоа шакллантириб, мазмунли ўйин намойиш этиш орқали мухлисларимизни хурсанд этиш. Чемпионатда дастлаб иккинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини берадиган ўринни эгаллаш учун курашамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика