Latest news

13:56"Металлург" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  7 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  4 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  1 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  16 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  14 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   2 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Илҳом Қурбонов: “Машъал” ўз анъанасини давом эттиради" News

Илҳом Қурбонов: “Машъал” ўз анъанасини давом эттиради"

2 ноябрь куни “Машъал” клуби ўзининг 30 йиллик юбилейини нишонлагани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Шу сабабли байрам арафасида бир қатор тадбирлар уюштирилди.
Жумладан жамоанинг бу йилги мавсумдаги иштирокига бағишланган матбуот анжумани ҳам ташкил қилинди. Унда ижрочи директор Илҳом Қурбонов, фаолиятини якунлаган Дилявер Ваниев билан Габит Сапаргалиев ҳам иштирок этишди. “Насаф” билан ўтказилган учрашувдан сўнг аввал бош мураббий Александр Хомяков ўйин тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Шундан кейин ижрочи директор ҳамда футболчилар журналистларнинг саволларига жавоб беришди.  

-   Футболчилик фаолиятини якунлаган Дилявер Ваниев билан Габит Гапаргалиевнинг кейинги тақдири қандай кечади?
-   Илҳом Қурбонов: - Аввало Сапаргалиев ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. У жамоамизга 1998 йили келганди. Агар жароҳати бўлмаганида биринчи лигада ҳам, олий лигада ҳам албатта ўйнаган бўларди ва бугун Дилявер Ваниев сингари майдонга тушиб унинг ҳам хайрлашуви учрашувини ўтказган бўлардик. Афсуски, жароҳат Габитга бундай имкониятни бермади. Лекин у жамоамиздан кетгани йўқ. Ҳар доим биз билан бирга бўлди. Аммо жароҳат олгач, ўзини тиклаши учун анча вақт кераклиги билинди. Шу боис футболчини “Машъал”дан кетди деб ўйлаш нотўғри. Сапаргалиев 16 йиллик фаолиятини, кучини фақат “Машъал”га бағишлади. Унинг бошқа клубда иш бошлаши биз учун ноўриндир. Қўпол қилиб айтсам, кўчада қолиб кетса бу биз учун фожеа билан тенг. Шу сабабли Сапаргалиев билан Ваниев жамоамизда бўлиши шарт. Айни пайтда Габит ёшлар жамоасида Вали Келдиевга ёрдам бериб келяпти.

Дилявер Ваниев ҳақида ҳам фикрларим ижобий. У бизнинг чинакам етакчимиз ҳисобланади. Оғир пайтда қолганимизда ҳам биз билан бирга бўлиб, ўз ёрдамини аямади. 2012 йилги муваффақиятсизликда барча ўзини айбдор деб ҳисоблади. Шу боис ҳаммамиз биргалашиб янги марралар сари қадам ташладик. Бош мураббий – Александр Хомяков айтганидек, бир жамоа бўлиб меҳнат қилдик. Оддий ишчимиздан, раҳбаргача ҳамма биргаликда ишлади. Қийин вазиятда бир-биримизни қўллаб қувватладик. Ҳеч ким бизни ташлаб кетмади. “Машъал” доим анаъасига содиқ қолади ва ҳамиша ўз ишчиларини қадрлайди. Ваниев охирги ўйинини ўтказди. Энди эса мураббий сифатида фаолиятини бошлайди. Бу борада иккаласига ҳам омад тилаймиз. Уларинг бундан кейин ҳам жамоамизда қолиши 100 фоиз аниқ.

-   2014 йилги мавсумдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдингизми? Кейинги йил учун қандай режалар бор?
-   Илҳом Қурбонов: - Йил бошида жамоа қандай кўринишда бўлади, нечанчи ўринни олади, қабилида кўп савол беришганди. Ўшанда “Машъал” биринчи ўринга ҳаракат қилади дегандим. Балки, бу гапим бошқалар учун кулгули туюлгандир. Аммо ҳар қандай спорт турида ҳам ҳамма фақат биринчи ўрин учун курашади. Чемпионат аввалида футболчиларга ҳар бир учрашувда фақат ғалаба қозонишни вазифа қилиб қўйганмиз. Тўғри, тақвим тузилганидан кейин ҳамма бизни аутсайдерга чиқариб қўйганди. Лекин биз ўзимизда характер, иштиёқ борлигини кўрсатдик. Албатта, биз ҳам чемпионликни истардик, ахир ким ҳам буни хоҳламайди?

Олий лигадаги ҳеч бир жамоадан ўзимизни кам деб ўйламаймиз. Тўғрисини айтсам, бу йил 5-ўринни қўлга киритганимиздан хурсандман. Олий лигага қайтгач, бирданига 5-поғонадан жой олиш яхши натижа. Аксарият ўйинчиларимиз ҳали олий лиганинг ҳавосидан “нафас” олишмаганди. Рости, уларнинг қандай ўйнаб кетишини билмагандик. Бироқ тайёргарликка катта эътибор қаратдик. Келаси йили янада юқори ўринларга курашишга ҳаракат қиламиз. Ҳар доим фақат ғалаба ва мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз.

-   Келаси йили “Машъал” асосий эътиборини Кубокка қаратадими ёки чемпионатгами?
-   Илҳом Қурбонов: - Қизиқарли савол бўлди. Иккаласида ҳам яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бу йил Кубокда ўзимиз кутгандек қатнаша олмагандирмиз. Аммо кейинги йили ҳаммаси бошқача бўлишига умид қиламиз.



-   Айни пайтда нималарни ҳис қиляпсизлар? Бундан кейинги режалар қандай?
 Дилявер Ваниев: “Машъал”да унутилмас йилларни ўтказдим. Фурсатдан фойдаланиб жамоанинг бўлажак ишларига ривож тилаб қоламан. Умид қиламанки, “Машъал” яқин йилларда Ўзбекистон шарафини халқаро майдонларда ҳам ҳимоя қилишга киришади. Мухлисларга келсак, улардан чексиз миннатдорман. Ишқибозларимиз ҳар қандай ҳолатларда бизни ёлғизлатиб қўйишмади. Улар туфайли ўтган йили биринчи лигада чемпион бўлдик, жорий мавсумда эса олий лигадаги ишларимиз ёмон кечмади. Мухлисларимиз бизни доим қўллаб-қувватлашда давом этмоқдалар. Фаолиятимни давом эттириш масаласига тўхталадиган бўлсам, ҳамон майдонга тушишни ва ўйнашни истайман.

Иштиёқим олдин қандай бўлса, ҳозир ҳам ўзгармаган. Афсуски, йиллар ўтиши билан ҳар қандай ижрочи фаолиятини тамомлашга мажбур бўлади. Менда ҳам шундай пайт бошланди. Бундан қочиб қутулиб бўлмайди. Мазкур масалада клуб раҳбарияти билан гаплашиб бўлдим. Бу мен учун катта футболдаги охирги йил бўлди. Фаолиятим бундай кечганлигидан биринчи навбатда Аллоҳга ҳар қанча шукр келтирсам кам. Чунки оғир жароҳатлар мени четлаб ўтди. Футболдан кейин қандай иш билан шуғулланаман? Клуб прездиенти Шермат Жўрақулович Шамсиев ва ижрочи директор Илҳом Абдуғаниевич Қурбоновдан миннатдорман. Улар жамоада қолиб ишлашимни таклиф қилди. Шу боис “Машъал”да мураббий сифатида иш бошласам керак. Албатта, ҳозир ушбу масалада ҳаммасини батафсил ҳал қилганимиз йўқ. Аввал мавсумни тугатиб олайлик, сўнгра бафуржа муҳокама қилиб оламиз.

-   Габит Сапаргалиев: Клуб раҳбарияти менга ҳам “Машъал”да қолиб ишлашни таклиф қилишди. Бундан хурсандман. Жамоага қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман. Фаолиятим давомида тўплаган тажрибаларим энди мураббий сифатида менга қўл келишидан умидворман.

- Бу йил “Машъал” олдига қўйилган вазифани бажарди. Қолаверса, унинг ёшлари ўринбосарлар орасида чемпион бўлди. Энди бундан кейинги мақсадлар қандай бўлади? Айтмоқчиманки, ёшлар таркибидан ўйинчиларни жалб қиласизларми ёки четдан ҳам ўйинчилар олиб келинадими?
-   Илҳом Қурбонов: -   “Металлург”га қарши ўйиндан кейин клуб раҳбарлари ва бош мураббий билан йиғилиш ўтказиб, унда келаси йили қандай мақсад учун курашишимиз борасида келишиб оламиз. Агар совринли ўринлар учун ҳаракат қилишимизни айтишса, у ҳолда шунга қараб иш тутамиз. Аммо академиядаги йигитларимизга ҳам эътибор берамиз. Ўз маҳсулотимиздан бурилиб кетсак ҳам нотўғри бўлади. Биласиз, клубимизнинг ўз анаъаси бор. Бундан бошқача бўлиши мумкин эмас. Шуни алоҳида айтишим керакки, чиндан ҳам совринли ўринлардан бирини қўлга киритиш вазифасини шарт деб қўйса, у ҳолда яхши савиядаги легионерларнинг хизматига таянишимиз керак бўлади. Шунингдек, бошқа жамоаларда ўйин сифатида фаоллик сезилган футболчиларни ҳам таклиф қилишимизга тўғри келади. Рости, мен 5-ўринни ҳавас қилмадим. Агар мендан сенинг вазифанг қандай деб сўрашса, таркибни янада ёшартириб, ҳар бир ўйинда ғалаба билан мухлисларни хурсанд қилишни ҳамда терма жамоаларимизга янада кўпроқ кадрларни етказиб бериш кераклигини айтардим.

- Ҳозирги кунда “Машъал” билан “Пахтакор” Ўзбекистондаги энг ёш жамоалардан ҳисобланади. Шу боис иқтидорли футболчиларга етакчи жамоалардан харидорлар кўп бўлади. Бу борада муаммолар туғилиб қолса, қандай ҳал қиласизлар?

-   Илҳом Қурбонов: -   Раҳбар сифатида бундай муаммоларга кўп дуч келяпмиз. Маркетингни ривожлантириш ҳамда клуб ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаши борасида кўп гапириляпти. Агар футболчимизга яхши нарх тўлайдиган жамоа бўлса, албатта сотамиз. Балки айрим дастурлар юзасидан орқага қадам ташлаган бўлишимиз мумкин. Аммо биз икки қадам орқага қадам ташлаган бўлсак, бу билан янги ҳужумга, янги авлодни тайёрлашга пойдевор қўйяпмиз. Қайсидир футболчимизни сотиб оладиган клуб бўлса ва у бизнинг шартимизга рози бўлса, сотишга тайёрмиз. Маркетингизмизни ривожлантиришимиз керак.



-   “Машъал” академияси доим терма жамоаларга муносиб ўйинчиларни етказиб бериш билан ном қозонган. Аммо охирги йилларга келиб бу борадаги фаоллик камайгандек таассурот уйғотяпти. Бунинг сабабини нима билан боғлаган бўлардингиз?
-   Илҳом Қурбонов:
- Айрим муаммоларимиз бор. Масалан, 1998 йилда туғилган футболчилар орасида терма жамоага 12 та номзод ўйинчимиз бор эди. Аммо кейинчалик улар нима учун учта қолди? Нимага бошқа жамоаларнинг номзодлари кўпайиб кетди? Футболчиларга биров эътибор қилмагани учун учтаси “Пахтакор”, биттаси эса “Насаф” академиясига кетди. Уларнинг номларини айтмайман. Агар улар биз билан бўлишганида албатта кўрсаткич юқори бўларди. Балки бу хатоимиз бўлиши ҳам мумкин. Шу боис аввал ўзимдан айб қидиришга ҳаракат қиламан. Айнан шу томонлама муаммоларимиз бўляпти. Барибир вақти соати билан ҳаммасини ўз жойига қўямиз. Икки қадам орқага юрган бўлсак-да, бу билан таслим бўлганимиз йўқ. Тўрт йиллик режамизни тасдиқладик ва мураббийлар шу режа асосида ишлашни бошлашди. Аста-секин маҳсулотларимиз кўпайиб боради.

-   Тўп сурган амплуангизга қараб қайси ёш футболчиларни ўрнингизга номзод сифатида кўряпсизлар?
-   Дилявер Ваниев:
- Бу борада номма-ном айта олмайман. Бош мураббий учрашувларда тажрибали ижрочилардан ташқари ёшларга ҳам имкон ҳавола қилмоқда. Бундай кезларда ёшлар кўпни кўрган малакали шерикларидан ўйин борасида анча нарса ўрганадилар. Улар биргаликда қанча кўп майдонга тушсалар, ўзларига шунча яхши бўлади.

-   Габит Сапаргалиев: - Клубимиздаги ҳар бир ўйинчи майдонга тушишга муносиб эканлигини исботлаб берди, деб ҳисоблайман. Умид қиламанки, ёшлар яқин йилларда катта ўсишга эришадилар.


ФИРДАВСХОН.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика