Latest news

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи" ва "Навбаҳор". Қандай ўзаро боғлиқ факт бор?" News

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи" ва "Навбаҳор". Қандай ўзаро боғлиқ факт бор?"

Бугун Про-лигада 19-тур учрашуви бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида "Бухоро"нинг "Нурафшон" жамоасига қарши майдонга чиқиб 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Ўйин якунида сайтимиз мухбири Бекзод Толибов ва Фарғона жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжоновлар ўртасида кичик диалог юзага келди. Ҳозир норасмий тарзда ўтказилган мазкур диалогни тўлалигича эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Илҳом ака, бугун "Нефтчи" ўз майдонида мавсумнинг сўнгги учрашувини ўтказди. Мухлислар бугун жамоадан фақат ғалаба кутишганди, якунда қайд этилган дуранг натижанинг сабаби нима?

- Матбуот анжумани давомида айтиб ўтдим, биз Про лига чемпионлигини муддатидан аввал ҳал этиб улгурдик. Шу сабабдан 3-4 нафар тажрибали футболчиларга дам берган ҳолда бугунги учрашувда асосан ёш ва ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бердик. Дарвозамиз томон икки марта пенальти белгиланди. Биринчисини Машҳур Муҳаммаджонов маҳорат эвазига қайтарди. Афсус, ҳимоячимиз ўйиннинг сўнги дақиқаларида ўта қўпол хатога йўл қўйди, яъни тўпни қўли билан ўйнади. Натижада иккинчи пенальтидан гол ўтказиб юбордик.

- Мавсум юзасидан мухлисларга нималарни айтган бўлардингиз?

- Албатта, бутун чемпионат давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни бмлдираман. Қизиқ факт шуки, биз мавсум давомида ўз майдонимизда ўтган биронта ўйинда ютқазмадик. Айтиш жоиз бўлса, буни ҳам эътиборга олиш зарур, "Навбаҳор" мухлислари ҳам яхши билишади, жамоада бош мураббий сифатида ишлаган вақтимда уйдаги ўйинларда бирорта мағлубият қайд этилмаган, дейди Илҳом Мўминжонов сайтимиз мухбири билан ўзаро суҳбатда.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика