Latest news

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  57 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Илҳом Мўмижонов: "Ҳакам Аброр Исмоиловга ҳақли равишда қизил карточка кўрсатди" News

Илҳом Мўмижонов: "Ҳакам Аброр Исмоиловга ҳақли равишда қизил карточка кўрсатди"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида қатнашди.

"Пахтакор"нинг охирги 2та учрашувини ўрганиб чиққан ҳолда жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Мақсадимиз қарши ҳужумда вазиятлар яратиб гол уриш эди. Ўйинимиз 15 дақиқаликда яхши чиқди. Кейин эса қизил карточка. "Пахтакор" майдонида бир киши кам бўлиб ўйнаш қийин",- дейди Илҳом Мўминжонов.

- Аброр Исмоилов қизил карточка олишда неча фоиз ўзининг айби бор?

- Биринчи бўлимдан кейин кўриб чиқдик. Ҳакам ҳаққоний тарзда қизил карточка кўрсатди. 

- Қизил карточка ўйинга тайёрланган режаларни қанчалик ўзгартириб юборди?

- Агар аҳамият берсангиз марказдаги футболчимизни йўқотганимизга қарамасдан схемамизни ўзгартирмадик. Ҳимоявий ўйин қилишда давом этдик. Қизилдан сўнг биринчи зонадаёқ ҳимояланишни бошладик, дея оламан. Иккинчи зонада кучимиз етмасди. "Пахтакор"нинг шу кунгача урган голларида ҳаммасида қанотдан узатма бўлган. Диққатни йўқотиб гол ўтказиб юбордик. Барибир ҳавотирим ўринли бўлиб чиқди. Қанотдан узатилган тўп дарвозамиздан жой олди. Мураббийнинг яхши ўйланган тактикаси экан. 

- Агар қизил карточка бўлмаганида натижа қандай кўриниш оларди?

- Ғалаба учун ўйнардик. "Пахтакор"нинг олдинги чизиғи рақибга позицион ҳужум қилишга беряпти. Аввалги "Пахтакор" юқори прессинг билан ҳаракат қиларди. Позицион ҳужумда ўйлаганларимиз ўхшамади. Хавфли вазиятлар ўзи кам бўлди. 

Футболчилар вазифаларимни бажаришди. Иккинчи зонада рақибни қабул қилар эканмиз қарши ҳужумга чиқмаймиз. Агарда янада орқароқда ўйнасак қарши ҳужумга чиқишимиз мумкин эди. Рақиб иккинчи зонада тўп йўқотса прессинг қилмайди. Биз ҳам оддий жамоа эмасмиз. Жамоа гол урса ютади ёки дуранг ўйнайди. Навбатдаги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз. 

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика