Latest news

21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)  8 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  9 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13

Икром Алибоев: "Ўзбекистонда ҳам, Кореяда ҳам жароҳатимни сабабини айта олишмади. Германияда ўз ҳисобимдан операция қилдирдим" News

Икром Алибоев: "Ўзбекистонда ҳам, Кореяда ҳам жароҳатимни сабабини айта олишмади. Германияда ўз ҳисобимдан операция қилдирдим"

ЎФА матбуот хизмати терма жамоамизнинг БААдаги йиғини давомида ярим ҳимоячи Икром Алибоев билан интервью ташкил қилди.

Футболчи суҳбат давомида жароҳати хусусида ҳам фикр билдирди. 

"Жароҳатим битта вазиятда юзага келмаганди. У йиллар давомида йиғилиб келди. Ушбу жароҳат билан ўйинларда қатнашдим. Ўша пайтлар мураббий ўзгариб, ўйин амалиёти бермаётганлар пайтлар эди. Шундай вазиятда ўтган йилнинг октябрь ойида терма жамоа йиғинларига чақирилдим.  Бир томонда "Сеул" билан ОЧЛга тайёрланишимиз керак эди. Машғулотларга қўшилишимга жароҳатим йўл қўймади. Қатъий ташхис қўйилишини кореялик шифокорларга айтдим. Текширишди, барибир топа олишмади. Жароҳат қорин соҳаси орқали кетганди. Охири Ўзбекистонга қайтдим. Ўзимиздаги шифокорларга кўрсатдим. Улар ҳам аниқ сабабини билишгани йўқ. Янги мавсум олдидан Кореяга қайтиб бордим. Машғулотларни бошлаётганимда яна жароҳат панд берди. Бундай паллада руҳиятим ҳам тушиб кетди. 

Сеулдаги миллий университетнинг энг яхши шифокорига олиб боришди. У шифокор бир ҳафтадан сўнг ташхис қўйишини, сўнг операция қилишини айтди. Кореядаги дўстларим орасида бундай жарроҳлик амалиётини ўтаганлар бор экан. Уларнинг айтишича, операция муваффақиятли чиқмаган. Дўстларимнинг тавсияси билан Германияга боришни мақсад қилдим. Мазкур истагимни клубдагиларга ҳам айтдим. "Сеул"дагилар Кореядаги операция қилдирсам, барча маблағларни тўлаб берамиз, дейишди. Германияда эса ўзим қилдиришимни таъкидлашди. Соғлиқ биринчи ўринда турганда пул кўзга кўринмайди. Жароҳат юқорида айтганимдек қорин ва оёқ соҳасини бирлашмасида босим кўпайганидан нервлар сиқилиб қолган. Уни жарроҳлик амалиёти билан тўғирлашди. Ҳозирда ҳолатим 90, 95 фоизга яхши",- дейди Икром Алибоев ЎФА матбуот хизматига.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика