Latest news

02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  13 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  0 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  6 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14

Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди" News

Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"

"Тоттенхэм"нинг янги бош мураббийи Игор Тудор жамоанинг лигадан чиқиб кетмаслигига ишонишини айтди.

"Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди. Жамоанинг лигада қолиш учун курашаётгани ҳеч нимани англатмайди. Аниқроғи, ҳар қандай ўрин учун кураш, хоҳ хавфсиз бўлсин, хоҳ биринчи ўрин ёки еврокубоклар ўрни бўладими, қандай тушунтирсам экан... барчаси ҳафта давомида нима қилишингизга боғлиқ. Агар қандай ишлаётганингизни билсангиз, натижаси якшанба куни билинади. Агар лигада қолиш ёки бирон бир аниқ вазифа учун курашиш ҳақида ўйлай бошласангиз, бу ҳеч нарсага олиб келмайди. Бу мақсадларнинг барчаси биз учун олисда, мен уларга ҳеч қачон аҳамият бермайман, ҳеч қачон натижалар ҳақида гапирмайман. Мен бунга ишонмайман - мен машғулотларга таянаман.

Фарқ 5, 10 очколик ёки 2 очколик бўлиши мумкин - лекин йўналиш ўзгармайди. Фақатгина биз қандай жамоа бўлишимиз кераклиги ҳақида ўйлашимиз керак.

10 футболчи сафдан чиқиб, барчаси жиддий жароҳат олиши ҳар доим ҳам бўлмайдиган ҳолат. Машғулотимизда 13 футболчи иштирок этди. Ва бу 13 футболчи орқали натижага ҳам эришиш мумкин. Ўйиннинг муҳимлигини билиб турибман. Бу Лондон дербиси. Дербида барча жамоасидан ғалаба кутади", - деди Тудор.

"Тоттенхэм" навбатдаги учрашувини 22 февраль куни ўтказади ва унда "Арсенал"ни ўз майдонида қабул қилади.

Rating:    

Comments

   
21 feb 00:00:48
Odiljon
Шуни вазифаси осон экан
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика