Latest news

19:30Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  132 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  20 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..." News

Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Шўртан" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Игорь Сергеев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Қийин ўйин бўлди. Фарғонадаги ўйиндан кейин тикланиб олиш қийин эди. Кубокдаги баҳсни ҳисобга олмаяпман. Чунки унда бутунлай ёш болалар ўйнади. Майли, Худога шукур, ғалаба қозондик, энг муҳими шу. Албатта, қизил карточка туфайли биз учун ўйин бироз қийинлашди. Лекин йигитлар ўз ишларини аъло даражада бажаришди, фидойилик кўрсатиб, диққат-эътибор билан ўйнаб, гол ўтказиб юбормасдан устунликни сақлаб қолишди. Шунингдек, мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

- Бугун Суперлигадаги бешинчи голингизни урдингиз. Жорий мавсумда минимум нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Режа қилмайман. Мен майдонга тушганимда ҳар бир ўйинда гол уришни хоҳлайман. Худо хоҳласа, қандай бўлса шундай бўлади, бу Яратганнинг иродасига боғлиқ. Шунинг учун қанча кўп бўлса, шунча яхши. Менда бундай нарса йўқ. Биласизми, 20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин. Бироқ бу спортчига хос жиҳат эмас. 50 та бўладими, 10 тами, имкон қадар кўпроғига ҳаракат қиламан. Шунинг учун бу ерда аниқ рақам айтмоқчи эмасман.

- Голларингиз нафақат "Пахтакор", балки Ўзбекистон терма жамоасига қайтишингизни истаётган мухлисларни ҳам хурсанд қилмоқда...

- Қўллаб-қувватлаётганларнинг барчасига катта раҳмат. Жуда миннатдорман. Бу мен учун ёқимли. Олдинги интервьюда ҳам айтганимдек, терма жамоага қайтиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан.

- Алижонов билан ҳамкорликда "Машъал"га қарши ўйинда ҳам шундай голлар ургандингиз. Машғулотларда бундай вазиятлар устида алоҳида ишлайсизларми?

- Биз кўп нарсаларни машқ қиламиз, лекин айнан шундай ҳолатларни махсус тайёрламаймиз. Ҳар бир ўйин учун маълум режаларимиз бор ва биз уларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Ўйин давомида эса вазиятга қараб ҳаракат қиламиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика