Latest news

07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  2 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  5 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  6 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  18 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  30

⚡️ IFFHS. Ўзбекистоннинг уч клуби 2022 йилги рейтингдан ўрин олди. “Барса” 20-ўринда, Роналдунинг жамоаси эса топ-500'да ҳам йўқ News

⚡️ IFFHS. Ўзбекистоннинг уч клуби 2022 йилги рейтингдан ўрин олди. “Барса” 20-ўринда, Роналдунинг жамоаси эса топ-500'да ҳам йўқ

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) клубларнинг 2022 йилдаги рейтингини тузиб чиқди.

Унда етакчи сифатида Бразилиянинг “Фламенго” жамоаси кўрсатилди. Ўтган йили эса ушбу ном Бразилиянинг бошқа бир вакили “Палмейрас”га насиб этганди. Улар бу сафар 2-ўринда қайд этилган. Кучли учликка эса “Ливерпуль” якун ясаган.

Топ-10 қуйидаги кўринишда:

1. “Фламенго” (Бразилия) – 299 балл;

2. “Палмейрас” (Бразилия) – 284;

3. “Ливерпуль” (Англия) – 273;

4. “Челси” (Англия) – 250;

5. “Манчестер Сити” (Англия) – 248;

6. “Реал” (Испания) – 247;

7. “Бенфика” (Португалия) – 228;

8. “Порту” (Португалия) – 224;

9. “Лейпциг” (Германия) – 220;

10. ПСВ (Нидерландия) – 215,5;

11. “Бавария” (Германия) – 208;

……..

16. ПСЖ (Франция) – 200;

……..

20. “Барселона” (Испания) – 191;

Шунингдек, рейтингда Ўзбекистон Суперлигасидан уч клуб киритилган. “Насаф” 183-ўринда қайд этилган. “Сўғдиёна” ва “Пахтакор” пастки қаторлардан жой олган.

Маълумот ўрнида, “Насаф” ўтган йил 213, “Пахтакор 283-поғонада қайд этилган ва рўйхатда Ўзбекистондан АГМК (331) ҳам бор эди.

Осиё футбол конфедерациядагилар орасида етакчи сифатида Жанубий Кореянинг “Чонбук Хёндэ Моторс” клуби (42-ўрин) қайд этилган.

Осиё клублари:

42. “Чонбук Хёндэ Моторс” (Ж.Корея) – 165;

99. “Ульсан Хёндэ” (Ж.Корея) – 121;

115. “Ал Ҳилол” (С.Арабистони) – 112;

133. “Тэгу” (Ж.Корея) – 104,75;

150. “Урава Ред Даймондс” (Япония) – 98;

161. “Кавасаки Фронтале” (Япония) – 93,5;

167. “Ал Шабоб” (С.Арабистони) – 91,5;

172. “Би Жи Патхум Юнайтед” (Таиланд) – 90,5;

179. “Йокогама Ф. Маринос” (Япония) – 88,5;

183. “Насаф” (Ўзбекистон) – 87;

……..

249. “Сўғдиёна” (Ўзбекистон) – 71,5;

……..

390. “Пахтакор” (Ўзбекистон) – 57.

Криштиану Роналду ҳаракат қилаётган “Ал Насср” эса топ-500'да йўқ. Умуман Саудия Арабистонидан рейтингда “Ал Ҳилол”, “Ал Шабаб” билан бирга “Ал Таавон” (370) кўрсатилган.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика