Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Рақибнинг жисмонан кучлилиги футбол ўйнашга ҳалал бермайди. Асосийси ақл бўлса, бас"
08 jun 01:10
News
Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Рақибнинг жисмонан кучлилиги футбол ўйнашга ҳалал бермайди. Асосийси ақл бўлса, бас"
– Ўйин ҳақида
– Рақиб жисмонан жуда кучли эди. Мали Африкадаги жуда кўп жамоалар билан рақобатлаша олади. Тактик жиҳатдан Малига қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Яхши ҳужумлар қилдик. Вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Мали жисмонан кучли эди, уларга қарши паслар билан ўйнаш керак эди. Бугун ҳамма бир таймдан ҳаракат қилди.
– Мали футболчилари жисмонан бақувват, шу билан бирга, техникаси кучли эканлиги кўринди. Уларга қарши ҳаракат қилиш қандай бўлди?
– Бунақа жамоага қарши деярли ўйнамаганмиз. Африкани жамолари жисмонан кучли бўлади. Рақибнинг жисмонан кучлилиги футбол ўйнашга ҳалал бермайди. Асосийси ақл бўлса, бас. Пас, техника ва ҳаказо. Биз ўз ўйинимизни кўрсатдик.
– Ўйинга таҳминий режа қандай эди?
– Биринчи таймда рақибнинг асосий ўйинчилари майдонга тушмади. Иккинчи бўлимда бу ўйинчилар майдонга тушди ва ўйин ўзгарди. Кўпроқ қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Биринчи ўйинда рақибни ўрганиб олдик.
Comments