Иброҳим Ибрагимов: "Янги мураббий билан адаптация жараёни кетмоқда, унга вақт керак"
03 apr 11:26
News
Иброҳим Ибрагимов: "Янги мураббий билан адаптация жараёни кетмоқда, унга вақт керак"
Суперлиганинг қолдирилган 1-тури доирасидаги "Пахтакор" – "Машъал" (5:0) ўйинидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Машъал"га қарши баҳсда жуда узоқ кутилган ғалабага эришдик. Сабаби, чемпионатни икки мағлубият билан бошлагандик. Янги мураббий билан адаптация жараёни кетмоқда. Бугун унинг кўрсатмаларига ижобий ёндаша олдик ва ғалабага эришдик.
Мавсум бошида таркибга кўплаб янги футболчилар жалб этилди. Таркибдаги футболчилар бир-бирини тушунишлари учун маълум муддат талаб этилади. Мураббийга ҳам ўйинчиларга ўз ғояларини сингдириши учун вақт керак.
Энди кейинги ўйин ҳақида бош қотирамиз ва беллашувга тайёр бўламиз, деб ўйлайман", деди 24 ёшли футболчи.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments