Latest news

13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  2 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  11 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  1 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  7 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  2 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5

Ҳусниддин Ғофуров: «Сербияда легионерларга осон эмас» News

Ҳусниддин Ғофуров: «Сербияда легионерларга осон эмас»

Сербиянинг "Явор" клубида ўйнаётган Ҳусниддин Ғофуров интервью берди.

- Ҳусниддин, «Войводина»га қарши ўйиндаги мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?

- Очиғи, бу саволга ҳозиргача жавоб топа олмаяпмиз. Ўйинни ёмон бошламаган эдик. Лекин ўз хатоимиз эвазига тўп ўтказиб юбордик. Аслида бу учрашувда камида дурангга ҳақли эдик. Шу ўринда рақиб жамоанинг кучли эканлигини ҳам эътироф этмай илож йўқ. «Войводина» Европа Лигасида муваффақиятли одимлаяпти. Италиянинг «Сампдория» клубини сафарда 4:0 ҳисобида мағлуб этганининг ўзи у қандай салоҳиятга эга эканлигидан далолат.

- Аввалги ўйинлар билан таққослаганда бу сафар майдонда бир бўлим давомида ҳаракат қилдингиз. Бош мураббий захира олинишингиз сабабларини айтдими?


- Менимча, ўйиним қовушмагани учун бошқа футболчига алмаштирди. Тан олиш керак, ўша куни омад келмади. Қолаверса, чап қанот ҳимоясида ўйнаётган жамоадошим билан ҳам келишолмай қолдим.

- Бунга нима сабаб бўлди?


- Аксарият чемпионатлардаги каби Сербияда ҳам легионерларни хушлашмайди. Балки шунинг учун маҳаллий футболчи билан чиқиша олмай қолгандирман. Янглишмайдиган инсоннинг ўзи йўқ. Битта хатога йўл қўйсангиз, дарров гапиришади. Маҳаллий футболчи ана шундай хатонинг 10тасини қилса ҳам лом-мим дейишмайди.

- Клубингизда легионерларга муносабат яхши эмасми?


- Шундай деса ҳам бўлади. Жамоанинг тажрибали, ёши катта футболчилари гапирса алам қилмайди. Лекин ўтенгдошларинг эътироз билдирса, бунга чидаш қийин

- Мазкур масалада бош мураббий билан гаплашдингизми?


- Ҳозирча бундай қилмадим. Лекин ҳолатни шундайлигича қолдириб бўлмайди.

- Бу мавсумдан яна Сербий олий лигасида қатнашяпсизлар. Дастлабки икки турда ғалабага эришдинглар. Муваффақият ҳар доим ёқимли татиса керак?


- Албатта, бундан жуда хурсандмиз. Кучлилар сафига бир йилнинг ўзидаёқ қайтганимиз яхши бўлди. Айниқса, илк турдаги учрашувимиз анча мураккаб кечди. Иккала жамоа ҳам қийналди. Ушбу учрашувда уч очкони қўлга киритганимиз бизга кейинги ўйинда қўшимча куч бағишлади. Шу боис, 2-тур баҳсида ортиқча қийинчиликсиз зафар қучдик. Тўп назоратида ҳам, хавфли вазиятларни юзага келтириш бўйича ҳам устунликка эришдик. Бош мураббийимизни ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз. Жамоани руҳий жиҳатдан тайёрлашда устозимизнинг ҳиссаси катта эди.

- Буни мавсум аввалидаги кутилмаган натижага йўйиш мумкинми ёки ҳақиқатан ҳам жамоа олдига бу йил жиддий вазифалар қўйилганми?


- Хабарингиз бўлса,жорий йилдан Сербия чемпионати плей-офф кўринишида ўтказиляпти. Декабргача 23та баҳсда майдонга тушамиз. Олдимизга қўйилган биринчи галдаги вазифа кучли саккизликдан жой олиш. Кейинги босқичда эса совринли ўринлар учун курашни давом эттирамиз.

- Мавсумлар оралиғида қандай ўзгаришлар рўй берди?


- Жамоани 5-6 нафар футболчи тарк этди. Ўз ўрнида 4-5 нафар янги ўйинчилар қўшилди. Мураббийлар штаби кўпроқ ёшларга эътибор қаратяпти.

- Янги қўшилганлар орасида легионерлар ҳам борми?


- Ҳа, бир нафар хорижлик футболчи келди. Лекин унга «янги» сўзини ишлатиш унчалик ҳам тўғри эмас. Зеро, бразилиялик Элмар Сильва аввал ҳам «Явор» шарафини ҳимоя қилган.

- Дастлабки икки ўйинда ҳам бошлан-ғич таркибда майдонга тушдингиз. Биринчисида 71, иккинчисида 57-дақиқада алмаштирилдингиз. Сизда ўша пайтда жароҳат бормиди ёки мураббий ҳужумни кучайтириш мақсадида шундай йўл тутдими?


- Шукурки, жароҳатим йўқ. Биринчи ўйинда чарчаб қолдим шекилли, мураббийлар буни англаган ҳолда алмаштиришди. Иккинчи учрашувда захирадаги ўйинчиларга имконият бериш мақсадида шундай йўл тутишди. Чунки 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олгандик.

- Сербия чемпионати аввалги йиллар билан таққослаганда кучайгандек кўриняпти...


- Албатта. Буни ортда қолган учта тур ўйинлари ҳам кўрсатиб турибди. Кутилмаган натижалар қайд этиляпти. Ўйлашимча, бу йилги чемпионат аввалгиси билан таққослаганда анча қизиқарли кечади.

- Бош мураббий билан муносабатингиз қандай?


- Кўз тегмасин,жамоа устози билан муносабатларимиз яхши. Футболчининг вазифаси мураббий танламасдан, майдонда борини бериб ўйнаш.

- Шартнома қанча муддатга имзоланган?


- Яна бир мавсум ўйнайман.

- Ҳали ҳам базада яшаяпсизми?


- Йўқ, алоҳида хонадон беришган.

- Мавсумлар оралиғида Ўзбекистон клубларидан таклиф тушмадими?


- Ҳозирча олий лига ҳақида ўйлаётганим йўқ. Сербия чемпионатида ўйнаш орқали Европанинг кучлироқ чемпионатига ўтишни мақсад қилганман. Ўйлайманки, яқин орада бу орзуйимга эришаман.
 


Камолиддин Алимов суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика