Latest news

00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  5 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  2 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  50 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  5 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  41 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2

"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков News

"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков

Куни кеча "Андижон" жамоаси бош мураббийлигидан кетган мутахассис Александр Хомяков клубга омад тилади.

"Андижон"га чин кўнгилимдан омад ва муваффақият тилаб қоламан! Умид қиламанки, Андижонда бундан кейин ҳам футбол ривожланишда, клубни эса нафақат мамлакатда, балки халқаро ареналарда ҳам таний бошлашлари давом этади. 

Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат айтмоқчиман. Айниқса, Ўзбекистон Кубоги финалида бирга бошдан ўтказган ҳис-ҳаяжонларни умрбод эсимдан чиқара олмайман. Ўша муваффақият сизларнинг кўмагингиз орқали амалга ошди, дея ҳеч иккиланмай айтмоқчиман. Барчангизга раҳмат! Сизлар дунёдаги энг зўр фанатсизлар! 

Шак-шубҳасиз, бутун мураббийлар штаби, тиббий ходимлар, маъмурлар, матбуот хизмати вакиллари, U-21 ҳамда U-19 мураббийлари, академия мураббийлари, майдонни парваришлаб келаётган ходимлар, ошпазлар, барча ишчиларга ва умуман ўтган вақт мобайнида мени қўллаб-қувватлаб келган ҳамма инсонларга миннатдорлик билдириб қоламан. Майдондаги натижаларга ҳамма бирдек дахлдор бўлди, деб баралла айта оламан. 

Футболчиларга раҳмат. Уларнинг ҳар бирини қадрлайман ва фурсатдан фойдаланган ҳолда иш жараёнида кимларгадир қаттиқ гапирган, дилини оғритган бўлсам, узр сўрайман. Барча ҳаракатлар майдонда яхши натижаларга эришишга қаратилганди. Кейинги ўйинларда клубга омад тилаб қоламан.

Дарҳақиқат, Андижон вилояти раҳбарияти, "Ўзавтосаноат” АЖ директорлар кенгашига менга билдирилган ишонч учун алоҳида миннатдорлик билдириб қоламан. "Андижон"дек клубни бошқариш мен учун ҳақиқий шараф бўлди. Омон бўлинглар!”, – деди Хомяков.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Александр Хомяков жамоага 2022 йилнинг 15 декабрь куни расман бош мураббий этиб тайинланди ва шу кунга қадар чемпионат ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ҳаммаси бўлиб 72 та ўйинда жамоани бошқарди. Шундан 26 ғалаба, 21 дуранг ва 25 мағлубият қайд этилди. Унинг бошчилигида тўплар фарқидаги кўрсаткич бўйича 95 та гол урилган ва 85 та тўп ўтказиб юборилган. 

Хомяков бош мураббийлигида "Андижон" клуби ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. 2023 йилда Суперлигада йилнинг рамзий жамоасида энг яхши мураббий дея эътироф этилди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика