Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Ҳомийлар билан ишлаш, чипталар савдоси ва бошқалар. Ўзбек клублари делегацияси Туркиянинг яна бир суперклуби иш фаолиятини ўрганди News

Ҳомийлар билан ишлаш, чипталар савдоси ва бошқалар. Ўзбек клублари делегацияси Туркиянинг яна бир суперклуби иш фаолиятини ўрганди

ЎзПФЛ ва Туркия клублар бирлиги ўзаро ҳамкорликда ўзбекистонлик футбол мутахассисларини турк клублари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида айни кунларда Истанбулда ўқув семинари ташкил этмоқда.

Ҳозирга қадар клубларимиз вакилларидан иборат делегация Туркия клублар бирлиги ва “Фенербаҳче” клублари тузилмаси билан таништирилган эди. Кеча ўзбек мутахассисларини “Галатасарой” клуби қабул қилди.

Дастлаб клубнинг ташкилий тузилмаси, “Галатасарой”нинг маркетинг ва мухлислар билан ишлаш бўйича стратегияси, ҳомийлар билан амалга ошириладиган тадбирлар дастури, чипталар савдоси қандай йўлга қўйилгани, шунингдек клубнинг ўйинчилар селекциясини қандай олиб бориши хусусида тақдимотлар ўтказилди. Айниқса, мазкур клубнинг тижорий масалалар бўйича директори, жаҳон спортининг энг олди маркетинг мутахассисларидан бири саналадиган Начи Жансун ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб, соҳа бўйича қизиқарли маълумотлар билан бўлишди.

Қолаверса, “Галатасарой” клуби ўйин кунги учрашувнинг ташкилий ишлари қандай кечиши бўйича ҳам ўз иш жараёни билан батафсил таништирди. Хусусан, ўзбекистонлик мутахассислар Туркия Суперлигаси доирасидаги “Галатасарой” – “Адана Демирспор” учрашуви олдидан ўйиннинг тайёргарлик жиҳатлари билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика