Latest news

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  4 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

Ҳикмат Эргашев: "Пахтакор"га қарши очиқ футбол ўйнаб бўлмайди" News

Ҳикмат Эргашев: "Пахтакор"га қарши очиқ футбол ўйнаб бўлмайди"

Суперлига 22-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор"(0:6) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Ҳикмат Эргашев фикрлари билан ўртоқлашди.




"Пахтакор" кучли жамоа, шунга яраша бугун бешта ҳимоячи билан майдонга тушдик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин тактикани ўзгартирдик, тўртта ҳимоячи билан ўйинни давом эттирдик. "Пахтакор"нинг ҳар бир зарбаси гол билан якунланди, бу ерда дарвозабонни ҳам айблаш қийин. Улар билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Бугун чиройли ўйин кўрсатиш ва ғалаба қозониш учун ҳаракат қилгандик. Аммо, ўхшамади. Рақибни ғалаба билан табриклайман",- дейди Ҳикмат Эргашев.

- Жамоа биринчи даврада 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Ўшанда тўртта ҳимоячи билан ўйнаганди. Билишимиз бўйича АГМК бу йил илк бор бешта ҳимоячи тактикасида ҳаракат қилди. Ўтган мавсумда жамоа "Пахтакор"га қарши иккита кубок финалида бешта ҳимоячи билан ўйнаш натижасида йирик ҳисобда мағлуб бўлган эди. "Пахтакор" билан ўйинда ҳимоявий ўйиндан кўра ҳужумкор ўйнаган самаралироқ эмасми?

- Яна қайтараман, "Пахтакор"га қарши очиқ футбол кўрсатиб бўлмайди. Рақиб сафида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари йиғилган. Бешта ҳимояини тушуришимизни сабаби қарши ҳужумда ҳаракат қилиш. 

- Дарвозабон ярим жамоа ҳисобланишини  биламиз. АГМКда асосий дарвозабон йўқдек таассурот қолдирмоқда. Бир ўйинда Суҳроб Султонов, яна бир ўйинда Валижон Раҳимов дарвозани қўриқламоқда. Кейинги мавсумда дарвозабон масаласини кўриб чиқиш режада борми? Ёки шу икки посбонга ишонишда давом этиладими?

- Аввал бу мавсумни тугатиб олайлик. Кейинги мавсум ҳақида йиғинларда кўриб хулоса қиламиз.

- Жамоанинг ички муҳити қандай? Охирги учта учрашувда учта мағлубият, ўйинларда футболчилар бир-бирига ишонмаётгани сезилиб қолмоқда...

- Ички муҳит яхши. Нима десам бўлади, жамоа тўртта ўйинни сафарда ўтказди, иккитасида ғалаба қозондик. Ижобий натижа қайд этмоқчи эдик, ўхшамади.

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика