Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  9 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Ҳамиджон Актамов: "Навоийда футбол энди пайдо бўлади" News

Ҳамиджон Актамов: "Навоийда футбол энди пайдо бўлади"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов матбуот анжуманида қатнашди.





"Мавсум тугади, ўзимизга ярашмаган ўринни эгалладик. Йил бошида режаларимиз бошқача эди. Иккинчи давра биз учун қийин ўтди.

Ўйин ҳақида гапирсак, биринчи таймда жамоам умуман ўйнай олмади, иккинчи таймда ўзимизга келдик, аммо вақт етмади. "Металлург" жамоаси ғалабани кўпроқ хоҳлади шекилли. Тўғри, биз ҳам ҳар бир баҳсга ғалаба учун тушамиз.

Йигитлар балки бугун осон ютамиз деб ўйлашдими билмадим. Барчадан узр сўрайман, қўлимдан келган ишларни қилдим. Бу футбол, ҳаёт давом этади. Туртилиб, суртилиб ўрганаман. Ишлашда жуда ҳам қўпол хатолар қилмадик, аммо камчиликларимиз бўлган бўлса уларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз", - деди Актамов.

- Кейинги мавсум грузиялик футболчилар жамоада қоладими?

- Кейинги йил нима бўлишини худо билади. Менимча Навоийда катта ўзгаришлар бўлади. Жамоада ҳам, инфраструктура ҳам янгиланади. Қувондиқ Саноқулов бошчилигида футбол база, академия, стадионларимизни янгилаб бераман дедилар. Улардан жуда ҳам миннатдормиз. Равшан Эрматов ва Қувондиқ Саноқулов ҳозир катта лойиҳа устида ишлашмоқда. Ўйлайманки Навоийда энди футбол пайдо бўлади. Ҳозиргача биз олий лигада қўлимиздан келганича қатнашиб турдик. Аммо пойдевор бўлмаса натижа кўрсатиш қийин.

Rating: -33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика