Latest news

02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  0 01:00Ла Лига. "Барселона" "Сельта" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  40 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  25 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2

Ҳамиджон Актамов: “Футболчиларимнинг майдонга оёғи қалтираб тушишига йўл қўймайман” News

Ҳамиджон Актамов: “Футболчиларимнинг майдонга оёғи қалтираб тушишига йўл қўймайман”

Тошкентдаги сафаримиз давомида “Қизилқум” жамоасининг ўйинлари ҳамда машғулотларини ҳам кузатдик.

Клуб бу йил ўтган мавсумдаги натижасини янада яхшилаш илинжида. Бу йўлда клуб менежери Ҳамиджон Актамовнинг қилаётган меҳнатлари эса катта. Биз жамоанинг ўртоқлик ўйини чоғида ўзи билан бафуржа суҳбатлашишга келишиб олгандик. Шунинг учун “Қизилқум” истиқомат қилаётган “Гранд атлас” меҳмонхонасига бордик ва у ерда Ҳамиджон Ғуломович билан учрашдик.

-   “Қизилқум” ўтган йили жиддий трансферларни амалга оширди ва якунда 6-ўринни эгаллади. Бундан вилоят раҳбарлари қанчалик қониқиш ҳосил қилдилар?
-   Вилоятимиз ҳокими ёки ҳомийларимиз бизга 6-ўринни эмас, балки 3-ўринни олишинглар керак эди, деган гапларни айтишмади. Лекин бу натижа ҳам ўзига яраша аҳамиятга эга бўлди. Бунгача “Қизилқум” асосан олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашиб келарди. Раҳбарларимиз бизни танқид қилишмади, аксинча раҳмат айтишди. Бундан кейин янада яхшироқ ишлашда давом этишимизни айтишди. Барибир футболда барқарорликни сақлаб туриш жуда қийин. Ҳамма вақт ютишнинг иложи йўқ. Биз бу йил иложи борича барқарорликка интилаётган жамоани ярата олдик. Бунда вилоятимиз раҳбарияти катта ёрдам беришди. Клубни қайтадан таъмирдан чиқардик. Майдон сифати янада яхшиланди.


-   Сиз доим максимал натижага интилишни яхши кўрасиз. Шундай экан, ўзингиздаги истак ва хоҳишни жамоангизга қанчалик сингдира оляпсиз?
-   Футболчиларга доим айтаман: ким билан ўйнашимиздан қатъий назар майдонга ноумид бўлиб чиқмаймиз. Таркибимиздаги ўйинчилар яхши клубларда ўйнаган, кўпни кўрган йигитлар. Тўғри, академиямиз йўқ ва шу боис ўзимиздан чиққан футболчилар кам. Агар академиямиз бўлганида Навоий вилоятидан ҳам кўпроқ иқтидорли футболчилар чиққан бўларди. Шунинг учун тайёр ўйинчи излашга мажбурмиз. Лекин раҳбарларимиз келажакда “Қизилқум”нинг академияси барпо бўлишига ваъда беришяпти. Характерим шунақаки, хаётда ҳам ютқазишни ёмон кўраман. Нима қилай, хаёт шу экан-да, деб кўниб кетавермайман. Осонликча жон таслим қилмайман (кулади). Доим мақсадимиз ғалаба қозониш. Барибир инсонда ўз олдига қўйган мақсади бўлиши керак-ку! Бугунги рақиб “Пахтакор” ёки “Бунёдкор” бўлса, футболчиларимнинг оёғи қалтираб майдонга тушмасликлари керак. Мен бунга йўл қўймайман. Биз учун меҳмон ёки мезбон деган тушунча йўқ. Ахир ҳаммамиз битта ватанда яшаймиз-ку! Водий, воҳа ҳамда пойтахт ҳам Ўзбекистон! Ҳаммамиз битта мамлакатнинг ҳимоясидамиз. Айрим одамлар “Қизилқум”ни уй жамоаси деб аташарди. Бу нима дегани? Ахир биз Ўзбекистон жамоасимиз-ку, ҳаммамиз шу юртнинг фарзандларимиз, тўғрими? Шу боис ҳам ҳар қандай майдонда фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Айнан шу нарсаларни футболчиларга тушунтириб бера оламан. Менинг гапларимни улар тўғри қабул қилишади ва жонини жабборга бериб ўйнашади. “Қизилқум”нинг ўйинларини кузатган бўлсангиз, доим охиригача курашамиз. Бундай вазиятда ўйинчида жароҳат бўлса ҳам у клуби учун жон куйдиради. Масалан, Воҳид Шодиев бир ой олдин оёғини операция қилдирди ва энди машғулотларга қўшилди.   

-   Сизга ҳамиша максимал натижа учун курашишни ёқтиришингиз ҳақида бежизга айтмагандим. Балки сизга ҳозирги берадиган саволим бироз муболаға бўлиши мумкин. Аммо барча имконият ҳамда иштиёқни ҳисобга олганда, бугунги кунда жамоангиз чемпионлик учун курашишга тайёрми?
-   Саволни бошқача қилиб менга қайтаряпсиз (кулади). Генерал бўлишни орзу қилмаган аскар, аскарми? Албатта, биз ҳам чемпионликни хоҳлаймиз. Аммо вазиятга реал қарашни ҳам билиш керак. Чемпион бўлишга ва Кубокни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз ҳар доим давлатнинг пулини беҳуда сарфлаш эмас. Биз ҳам натижа кўрсатишни жуда-жуда истаймиз. Масалан, “Бухоро” клубини ҳурмат қиламан. Охирги пайтларда Навоий ва Бухоронинг жамоалари ўсишга эришишди. Аммо улар ўртасидаги ўйинларда дерби деган атама яқиндан қўлланила бошланди. Иккала жамоанинг мухлислари битта. Шунчаки, Бухоро билан Навоийнинг футболи кўтарилаётганига улар хурсанд. Бу эса футболимиз ўсаётганидан дарак беради. “Бухоро” ўтган йили 4-ўринни олди. Уларда ҳам академия мавжуд эмаслиги сабабли бошқа жойлардан яхши футболчиларни олиб келишди. Биз ҳам яхшироқ ўринларни эгаллашни хоҳлаймиз. Бу албатта чемпионлик билан боғлиқ. Аммо ютқазган пайтларимизда раҳбарларимиз ва ҳомийларимиз бизни танқид қилмайди. Ютқазган кунимизнинг эртасига вилоят ҳокими қўнғироқ қилиб, нега таъзияга келган одамдек тушкун кайфиятда юрасанлар, бу билан хаёт тугаб қолгани йўқ, яхшиси табиат қўйнига чиқиб, футболчиларни бошқатдан тайёрлагин деб айтади ва бу билан бизни қўллаб-қувватлайди. Агарда ютқазган пайтларимизда ҳоким кескин танқид қилиб, норозилигини билдирганида балки натижаларимиз янада пастлаб кетган бўлармиди?! Айтмоқчиманки, раҳбаримиз бизга катта ёрдам берди, руҳий томондан ҳам жуда яхши қўллаб-қувватлади. НГМК бош директори Саноқулов бизга катта ёрдам бермоқда. Бунинг учун барчаларидан миннатдормиз.


-   Дарҳақиқат, “Қизилқум” клубига вилоят ҳокими ҳамда ҳомийлар ҳар томонлама молиявий томондан ҳам кўмак бериб турадилар. Лекин ҳадеб уларнинг ёрдамига қараб колмасдан “Қизилқум” ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш йўлларини ҳам кўряптими?
-   Ҳа. Шаҳар марказидан Навоийтоғметаллургия комбинати бизга иссиқхона ажратиб берган. Бу билан ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Футболни тугатган собиқ ўйинчиларни иш билан тъаминлашимиз мумкин. Бундан топадиган даромадимизни футбол учун ишлатишимизга йўл очиб беришяпти. Бундан мақсад жамоамизга ажратиладиган маблағдан ташқари ўзимизни-ўзимиз пул билан таъминлашдир. Иссиқхонада мева-сабзовотлар экилади. Асосан аҳоли турмуш тарзи учун эхтиёж сезиладиган маҳсулотлар етиштирилади. Бу билан биз ҳам молиявий жиҳатдан янада барқарорликка эришишни кўзлаганмиз. Ҳадеб ҳомийларининг пулига қараб қолмасдан ўзимиз ҳам изланишимиз керак. Аммо биласизми, футболни бермуд учбурчаги деб ҳисоблайман. Чунки унга кирган нарса йўқ бўлиб кетади.

-   Яна бир гап: охирги пайтларда сиз бизни катта трансферларга ўргатиб қўйдингиз. Тўғриси, бу йилги қишки йиғинда ҳам “Қизилқум”дан навбатдаги эътиборга молик трансферларни кутаётгандик. Лекин нима учун бундай ишга қўл урмаяпсиз? Ёки зерикдингизми?
-   Йўқ. Лекин ҳар олти ойда ўйинчи алмаштиравериш жамоанинг зарарига ишлаши мумкин. Битта футболчини таклиф қилганида у камида бир ярим ёки икки йил тўп суриши керак. Шукрки, ҳозирда сафимиздаги барча чизиқларимиздан кўнглимиз тўқ. Георгий Квесиешвили яхши футболчи. Аммо унинг оилавий шароитлари туфайли айтган айрим шартлари бизга тўғри келмади. Йовановичга келсак, ўйин тактикамизни ўзгартириб кўришни хоҳладик. Ҳа, у ўтган йили голлар урди, жамоага ёрдами тегди. Умуман олганда, ўзгаришлар яна давом этади. Ушбу қишки йиғинимизда иккита легионерни кўрдик, аммо улар ёқмади. Шу кунларда эса Артур Геворкян сафимизга қўшилади.

-   Бу албатта биз учун янгилик бўлди. У фаолиятини Малайзия чемпионатида давом эттириши ҳақида эшитгандик. Геворкян билан музокара жараёни мураккаб кечмадими?
-   Йўқ. Артур Геворкяннинг ўйини олдиндан менга ёқарди. У мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатарди. Навоийлик мухлисларимиз кўпинча менга ушбу ўйинчига ҳам таклиф билан чиқишимни илтимос қилишарди. Шу кунларда жамоамизга қўшилади.


-   Талаблари катта бўлмадими?
-   Йўқ, ҳаммаси жойида бўлди.

-   Ёдингизда бўлса, ўтган сафар гаплашганимизда Йованович талабларини ошириб юборгани сабабли у билан ҳамкорликни узайтирмадик дегандингиз. Иккала ўйинчининг ўзаро талабларини солиштирганда фарқлари қанчалик кўринди?
-   Футболчиларни ҳам тўғри тушунаман. Улар шу йўл орқали пул ишлаб топишади. Лекин ўзимиздаги ўйинчилар талабларни осмончалик айтишмайди. Йованович ҳам бизга ўзининг талабини айтди. У ўтган йили олаётган пулига бу йил озроқ қўшиб беришимизни сўради. Мен эса бюджетимизни ҳисобладим. Бу мавсумда ушбу ўйинчи янги тактикамизга тушадими-йўқми, шунга ҳам қарадим. Доим ҳам битта тактикада ўйнайвермаслик керак. Бу Геворкяннинг Йовановичдан арзон экан дегани эмас. Лекин у чемпионатимизда анча йиллардан бери ўйнаяпти. Биламан, футболчиларга пул керак, оиласини боқишади. Аммо футболга ҳам хиёнат қилмасликлари лозим. Лекин биз ҳам шароитимизга қараб иш тутамиз. Агар чўнтагимда 100 сўм пул бўлса, у 120 сўм сўраса қандай қилиб бераман?

-   Мансур Саидов нега кетиб қолди?
-   Саидов яхши футболчи, уни жуда ҳурмат қиламиз. У Навоийдаги йиғинда яхши ишлади. Тошкентда ҳам шуғулланаётганди. Бироқ унинг оилавий шароити туфайли кетишга қарор қилди. Ўйин бўлса-ю, аммо хаёли оиласида бўлса! Шунинг учун Мансурнинг ўзи тўғри тушунтириб, узр сўраган ҳолда кетишни хоҳлади. Аммо биз ўзи билан келишганимиздек, барча шароитларни яратиб бергандик. Шунчаки, ўзининг ташаббуси билан “Қизилқум”да қолишни истамади.

-   Олдинги суҳбатларингизнинг бирида айтиб ўтганингиздек, ўтган йили “Қизилқум” водий клубларининг кушандасига айланди. Чунки сафарда водий жамоаларини мағлуб эта олдинглар. Ҳаттоки, “Нефтчи”ни ҳам...
-   Ҳа, шундай. “Нефтчи”нинг стадиони ажойиб. Аммо биз билан ўйинда стадионда бор йўғи 200 нафар атрофидаги томошабин бор эди холос. Стадиони жуда чиройли, барча талабларга жавоб беради. Майдони ҳам зўр. Қисқаси, ўйингоҳ замонавий ва муҳташам. Аммо мухлис йўқ! Мен шу нарсага ачиниб гапиргандим. Мен уларни ютдик деб мақтанганим йўқ. Андижон ва Наманганга борсак ҳам стадионлар деярли ишқибозлар билан тўларди. Водийдаги ўтказган тўртта ўйинимиздан фақат Қўқондаги стадион мухлислар билан тўлди. Қолган учала клубнинг ишқибозлари эса кескин камайиб кетган.

-   Сиз доим очиқ-ойдин гапиришни ёқтирасиз. Биз ҳам ошкоралик бўлишини хоҳлаймиз. Ўзимизда футболчиларнинг трансферлари борасида уларнинг суммалари аксарият ҳолатларда ошкор этилмайди. Сиз эса шу ҳақида аниқ рақамларни айта оласизми?
-   Насиб бўлса, биринчилардан бўлиб бу нарсани йўлга қўймоқчимиз. Жамоамизда нечта ўйинчи бўлса ҳаммасининг шартлари ҳар хил. Оммага уники палон сўм, буники пистон сўм деб айта олмайман. Қачонки, биз ҳам футболчини четга сотсак, расман трансфер нархини ошкор қиламиз. Мен футболчи билан келишув ҳақида бир марта гаплашаман ва қўл ташлашамиз. Ўйинчилар гапимнинг устидан чиқишимга ишонадилар. Доим берган лафзимни бажараман.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.   

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика