Latest news

14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  0 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  0 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  9 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  7 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  12 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  24 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  18 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  17

Ҳамиджон Актамов: "Бу йил фойдаси тегадиган ҳужумчи топа олмадик" News

Ҳамиджон Актамов: "Бу йил фойдаси тегадиган ҳужумчи топа олмадик"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Чемпионатнинг сўнгги турини тугатиб олдик, дуранг ўйинга мос бўлмади албатта. Жуда кўп вазиятлар яратдик, афсуски улардан фойдалана олмадик. Бу йил ҳужум чизиғи бўйича қийналдик, фойдаси тегадиган ҳужумчи топа олмадик. Ҳужумчилар бор, омади келмаяпти.

7 декабрь куни "Бунёдкор"га қарши энди кубок доирасида ҳам ўйнаймиз. Насиб қилса ғалаба қозонамиз", - дейди Актамов.

- Чемпионат якунлари бўйича қандай фикрдасиз?

- Ҳозирча мавсум якуни бўйича ҳеч нима дея олмайман. Сабаби олдинда кубок баҳслари бор. Шундан кейин ўз фикрларини билдиришим мумкин.

- Кейинги мавсум Нестеровни "Қизилқум"да кўрамизми?

- Кубокни ҳам тугатиб олайлик, умид қиламизки Нестеров жамоамизда қолади.

- Кубокда асосий таркибни майдонга туширасизми ёки ёшларга имконият бериладими?

- Йўқ, кубок баҳслари битта ўйиндан иборат, ютқазган мусобақани тарк этади. Шундай экан ўша кунги энг кучли таркибни майдонга туширамиз.



Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика