Latest news

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  1 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  88 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

Ҳамид Актамов: "Достон Ибрагимовни қидирувга берганмиз, тополмаяпмиз" News

Ҳамид Актамов: "Достон Ибрагимовни қидирувга берганмиз, тополмаяпмиз"

Суперлига 18-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" (2:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳамид Актамов фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ғалаба билан мухлисларни, Навоий халқини, барча футболчиларни табриклайман. Икки нафар етакчимиз Эркин Байдуллаев ва Ойбек Қиличевнинг йўқлигини қолганлар билинтиришмади. Муҳим уч очкони қўлга киритдик. Қизиғи учала голни ҳам ўзимиз урдик.

- Ўтган турда жамоа биринчи гол уриб, иккита гол ўтказганди, бугун эса аксинча бўлди...
- Биласизми ўтган турдаги баҳснинг оғриғини ҳалиям юрагимдан чиқарганим йўқ. Неча йил мураббий сифатида фаолият олиб бораётган бўлсам биринчи марта энг аламли ва қўпол ўйин бўлди. Бугун эса футболчилар биз хоҳлаган ўйинни намойиш этиб беришди.

- Шерали Жўраев асосан қанотда ўйнарди. Бугун марказда ҳаракат қилди...
- Байдуллаев ва Қиличевнинг йўқлигини Жўраевни марказга қўйиб ёпишга ҳаракат қилдик.

- Бир неча тур олдин Достон Ибрагимов жароҳат олиб сафдан чиққанди. У қачон майдонга қайтади?
- Биз Достон Ибрагимовни қидирувга берганмиз. Унинг изини топа олмаяпмиз, ҳеч қаерда йўқ. Ўқишга дейди, хабаримиз йўқ.

- Ўтган турдаги ҳакамларни ҳақорат қилганингиз учун бугун ЎФА сизга нисбатан жарима қўллагани ҳақида хабар чиқди. Жарима миқдорини айта оласизми?
- Бу нарсани сиздан эшитиб турибман. Ҳозирча жарима борасида ҳеч қандай хат келгани йўқ. Хат келса уни исботлаб бериш керак, айнан нима учун жарима қўлланилгани ҳақида.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика