Latest news

00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  16 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  1 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:26Италия Суперкубоги. "Наполи" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  4 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  3 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  5 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  9 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0

Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди News

Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди

Ҳали трансфер ойнаси очилмаган бўлсада, жамоалар таркибини кучайтириш борасида ишларни давом эттиришмоқда.

Жумладан, испан клублари ҳам бу борада фаол иш олиб бормоқда. Мисол учун "Вильярреал" қишдаги илк трансферини амалга ошириб бўлди — у аргентиналик иқтидор Тьяго Фернандес. Декабрь ойида футболчининг "Велес Сарсфилд" билан амалдаги шартномаси якунига етади ва у Испанияга эркин агент сифатида кўчиб ўтади.

Тьяго — 21 ёшли чап қанот вингери — оғир жароҳат туфайли маълум вақт ўйин амалиётисиз қолиб кетганди: 2024 йилнинг 3 декабрида олинган ўнг оёқ тиззаси хочсимон боғламнинг узилиши жароҳати.

"Сариқ сувости кемаси" билан музокаралар ҳал қиулвчи палладалиги айтилганди ва энди барча ишлар тўлақонли ҳал этилди — томонлар 2031 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олишди.

"Transfermarkt" портали маълумотига кўра, Тьягонинг трансфер нархи 4.5 миллион евро.

Тьяго Фернандес
Бўйи
- 1.75
Туғилган жойи - Буэнос Айрес

Rating:    

Comments

   
18 dec 22:41:30
Akrom Tuychiyev
Yanagi yil Arsenal 70 mln ManUtd 100 mln, Liverpul 115 mln va oxir oqibat Chelsi 150 mln funtga sotib oladi va 12 yillik shartnoma tuzadi bu bilan
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика