Latest news

21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)  13 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  9 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13

Ҳаким Фузайлов: "Трансферлар ойнаси очилган вақтда таркибга кучли футболчиларни жалб этишни мақсад қилганмиз" News

Ҳаким Фузайлов: "Трансферлар ойнаси очилган вақтда таркибга кучли футболчиларни жалб этишни мақсад қилганмиз"

Про-лиганинг 9-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Динамо" (1:2) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Про-лига жиддий чемпионат ҳисобланади. Сафар учрашувлари биз учун қийин кечаяпти. "Олимпик" сафида ёш ва малакали футболчилар йиғилган. Тимур Кападзе жамоа сафига жуда ҳам масъулиятли футболчиларни жамлаган ва 2 йилдан буён улар билан ишлаб келмоқда. Улар Про-лигада Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб боришаяпти. Бундан ташқари жамоа турли даражада мусобақаларда иштирок этиб келаяпти, масалан яқинда улар Украинада бўлиб ўтган турнир ғолиби бўлишди. Бугунги ўйин қизиқарли ва оғир ўтди. Йигитлар охиригача курашишди ва ғалаба учун охиригача курашишди.

- Биринчи бўлимда ҳужумлар кам бўлгандек кўринди...


- Бу борада йигитларга тегишли кўрсатмаларни берганман. Рақибга тўпни топшириб қўймаслик керак. Биринчи бўлимда тўп назорати рақиб томонида бўлди. Иккинчи бўлимда бу борада биз устунлик қилдик.

- Марказда Ҳамролиевнинг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?


- Ҳамролиевда бир оз хатолар кузатилди. Балки унда ҳаяжон бўлгандир, шунга бир оз шошиб қолди. Ўйин темпи юқори бўлди, бу ўйинда учрайдиган ҳолат.

Шунингдек, Ҳакимов билан даволаниш курсларидан сўнг жиддий гаплашиб оламиз.

- Трансферлар ойнаси очилган вақтдаги режалар қандай?


- Мавсум бошида вақт тиғиз эди. Трансферлар бўйича бизда хатолар ҳам йўқ эмас. Трансферлар ойнаси очилган вақтда таркибга кучли футболчиларни жалб этишни мақсад қилганмиз. Жамоа ҳомийлари ва раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек жамоа мухлисларига ҳам раҳмат айтаман. Биз бугун жароҳат туфайли мажбурий ўзгаришни ҳам амалга оширдик.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика