Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман" News

Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз қийин ўйин бўлишини кутган эдик. "Пахтакор" мураббий алмашганидан сўнг бошқача футбол ўйнамоқда. Сўнгги уч турда жамоа 15та гол урди ва бор-йўғи 3та гол ўтказиб юборди. Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман. Биз рақиб ҳужумларига ўз ҳужумларимиз билан жавоб бера олдик. Яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Яна бир бор сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборган ҳолда мағлуб бўляпмиз" - дейди Ҳаким Фузайлов бугунги баҳс ҳақида.


- "Пахтакор" биринчи бўлимда кўплаб ҳужумлар уюштирди ва "Хоразм"ни ҳимояланишга мажбур қила олди. Танаффусдан кейин эса "Хоразм" кўплаб вазиятлар яратди ва менинг назаримда устунлик қилди. Танаффусда футболчиларга нималар дедингиз? Жамоангиз икки хил тайм ўтказганининг сабаби нимада?

- Биз "Пахтакор" ҳозир яхши формада эканлигини билар эдик. Иккинчи бўлимда кўпроқ тўпга эгалик қилишимиз кераклиги ҳақида айтдим. Шундан сўнг вазиятларга эга бўла бошладик. Афсуски, имкониятларимиздан фойдалана олмаймиз. Бу бизнинг касалимиз. Агар яна гол ура олганимизда "Пахтакор" ғалаба қозониши янада қийинлашган бўлар эди.



- Ўйин бошланишидан аввал Шаҳром Самиев асосий таркибдан тушиб қолди. У ўйиндан олдин жароҳат олдими?

- Ҳа. Чигил ёзди машғулотларида жароҳат олди. Энди эртага шифокор кўригидан ўтиши керак бўлади.

- Олдинда ФИФА кунлари бор. Ушбу танаффусдан қандай фойдаланмоқчисиз?

- Бизда катта танаффус бўлмайди, сабаби биз "Қизилқум"га қарши қолдирилган ўйинни ўтказамиз. Чемпионатда энди 10та ўтказилди, олдинда ҳали 20та учрашув бор.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика