Latest news

16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  2 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  1 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0

Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз" News

Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Насаф" баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этди.


- Ўйин ҳақида аввало шуни айтишим мумкин, бугун амалдаги чемпионга қарши баҳс олиб бордик. "Насаф" жуда яхши шаклланган жамоа ва улар билан осон бўлмаслигини билардик. Футболчиларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман. Тўғри, хатолар бўлди, чунки "Насаф"дек жамоа барибир хато қилишга ундайди. Аммо дуранг учун хурсандмиз, бунинг учун шогирдларимга раҳмат. Ўйиндан ва натижадан қониқдим. Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Якунда эса баҳс 1:1 ҳисобида якун топди. Оғир ўйиндан кейин футболчиларда чарчоқ кўринди. Ҳечқиси йўқ, дам олиб кейинги учрашувга ҳозирлик кўришни бошлаймиз.

- "Хоразм" жамоаси кейинги ўйинларга жисмонан тайёрми?

- Навбатдаги учрашувни 11 май куни сафарда "Навбаҳор"га қарши ўтказамиз. Олдинда ҳали 9 кун борлигини ҳисобга олсак, ўйлайманки, етарлича дам олиш ва бу ўйинга тайёргарлик учун вақтимиз бўлади. Энг аввало биз учун тезроқ тикланиб олиш зарур. Шундан сўнг машғулотларга ва ўйинимизни янада яхшилашга эътибор қаратамиз. Жамоамизнинг жисмоний ҳолати ёмон эмас, фақат баъзи ўйинлар тиғиз пайтга тўғри келиб қолгани учун бироз чарчоқ сезилди. Ўйлайманки, тез орада бу чарчоқ ҳам ортда қолади.

Rating: +5   

Comments

+1   
02 may 22:32:23
DRAKON
Reply to comment by db_076
Аксинча, 2 очко йукотдинг, Фузайлов!!! Мункиллаган тирик мурдалардан 3 очко олишларинг шарт эди!!!
ух ти....хоразм ютса санга байрам буларканда а ? )))) яхшиям нечия уйнабди,мабода насаф пахтакоринга ухшаб кетма кет мағлубиятларга учраб юрса қувонганингдан шайтонлаб қолиб юрагинг ёрилиб кетарканми? )))
+1   
02 may 22:17:03
Real.M & Chelsi
Xorazmga Omad
+1   
02 may 22:17:03
db_076
Аксинча, 2 очко йукотдинг, Фузайлов!!! Мункиллаган тирик мурдалардан 3 очко олишларинг шарт эди!!!
+1   
02 may 22:08:27
Адхамжон Низамов
Койил Хоразм
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика