Latest news

23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  28 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8

Гвардиола: “Ман Сити ҳар йили босимни ҳис қилмоқда, чунки биздан ЕЧЛ ғолиблигини кутишмоқда” News

Гвардиола: “Ман Сити ҳар йили босимни ҳис қилмоқда, чунки биздан ЕЧЛ ғолиблигини кутишмоқда”

“Шаҳарликлар” бош мураббийи “ ЕЧЛ чорак финалида “Лион”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳар йили менга бир хил савол билан мурожаат қилишади. Ҳа,   ўзига яраша босимни ҳис қилаяпмиз, ахир биздан ЕЧЛ да ғалаба қозонишимизни кутишмоқда. Биз ҳам албатта қўлимиздан келганича ушбу совринни қўлга киритишга уриниб кўрамиз, бошқа жамоалар сингари. Биз ушбу йўлни охиригача босиб ўтишга тайёрмиз, бироқ рақибларимиз ҳам анойилардан эмас. Чорак финалнинг илк иккита ўйини ушбу босқичда осон ўйинлар бўлмаслигини кўрсатиб берди. Эртанги ўйин ҳам бундан мустасно эмас.

Ҳаммаси финалга тенг битта ўйинда ҳал бўлади. Хатолардан ҳоли бўлишга интиламиз, акс ҳолда бунинг учун бизни жазолашлари мумкин. Ғалаба қозониш учун барча ишни амалга оширамиз.

“Реал”ни ютишимиз муҳим эди. Чунки улар ЕЧЛни қироли ҳисобланишади. Аммо бир учрашувдан иборат плей офф баҳсида эса ҳар нарса рўй бериши мумкин. Бу ўйинда ҳеч ким фаворит эмас. 

“Лион” билан яхши танишмиз. Ажойиб ўйин услубига эга жамоа. Тезкорлик, рақиб дарвозаси олдида агрессивлик жамоани кучли томонлари эканлиги аниқ. 

Руҳий тайёргарлик ҳам бу ўйинда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Беллашув финал ҳуштагидан кейин якунига етади. Учрашувда режаларимизни амалга оширишга уриниб кўрамиз. Йигитларим ўйинга тайёр”, деди Гвардиола.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика