Latest news

15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  0 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  8 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  1 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5

Григорий Колосовский: "Навбатдаги 2 очкони йўқотдик" News

Григорий Колосовский: "Навбатдаги 2 очкони йўқотдик"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Металлург"-"Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугун навбатдаги 2 очкони йўқотдик. Гол уриш учун кўплаб вазиятларга эга бўлдик бироқ тўп дарвозага кирмади. Кучли жамоалар билан ўйнадик. Умумий айтганда, бугунги натижа ёмон эмас. Аммо биз олдимиздаги вазифани бажаришимиз учун ғалабалар керак. Ҳар бир ўйинга финалдек қарашимиз лозим. 

- Жамоага келганингиздан буён дурангларга эришдингиз. Қайд этилаётган натижалар сизни қониқтираяптими? 

- 3 та ўйинда 3 очко жамғардик. Бу албатта мени қониқтирмайди. Лекин ҳозир Суперлигада ўйинлар осон ўтмаяпти. Ҳар бир жамоа мақсад учун охиригача курашаяпти. "Локомотив","Сўғдиёна" ва "Нефтчи" жамоалари билан ўйнадик, қўлга киритганимиз 3 очко холос. 

- Нега дарвозага кам зарба берилаяпти? 

- Кўпроқ зарба бериш учун машғулотларда ишлаяпмиз. Ҳар бир йўлланган зарба гол бўлишини барча жамоалар истайди, бироқ футболда бу имконсиз. 

- Навбатдаги рақиб "Динамо" ҳақида фикрингиз? 

- Қизиқарли жамоа. Ўйин услуби ҳам қизиқарли. Биз ҳозир айтиб ўтганимдек, фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бошқача йўлимиз йўқ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика