Latest news

18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  8 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  4 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2

Григорий Колосовский: "Индивудиал хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик" News

Григорий Колосовский: "Индивудиал хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик"

Суперлиганинг қолдирилган 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Назаримда мухлисларбоп ва томошабоп учрашув бўлди. Шахсан ўзимга жамоамиз футболчилари кўрсатган ўйин маъқул келди, кимдир ёмон ўйнади деб айта олмайман. Биринчи бўлим иккинчи бўлимдан кўра ёрқинроқ ўтди. Биласизми, голларни индивудиал хатолар эвазига ўтказиб юбордик. Курашларга бой ўйин бўлди. "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- "Навбаҳор" бирдан ёрқин ўйин намойиш этгани кўпчиликни ажаблантирди. Бугунги ўйинда жамоадан эҳтиёткор услуб кутилаётганди...

- "Андижон" билан ўйиндан келиб чиқиб айтаяпсизми?



- Йўқ, умуман жорий мавсумдаги ҳамма ўйинларни назарда тутаяпман.

- "Навбаҳор" ҳамма ўйинда ғалаба учун майдонга чиқди. Бироқ жароҳатлар, юзага келган йўқотишлар жамоа натижаларига таъсир қилди. Ўша "Нефтчи"га қарши учрашувдан сўнг қайд этган натижаларимиз кўнгилдагидек бўлмади. Бизда йўқотишлар кўпайиб кетди.

- Никабадзенинг жароҳати бўйича маълумот берсангиз. Унинг ҳолати қандай?

- Никабадзе жароҳат олди ва мажбуран алмаштирдик. Унинг жароҳати қай даражада жиддий эканини тиббий кўрикдан сўнг билиб оламиз.

- Табатадзе нега сўнги ўйинлар қайдномаларида йўқ?

- Томада жароҳат бор. Шунинг учун ҳам таркибга кирмаяпти.



- Биринчи давра якунланди. Трансфер режаси ҳақида маълумот бера оласизми?

- Биринчи давра давомида бутун жамоа биргаликда ишлади, катта меҳнат қилинди. Ҳозир ким кетади, ким қолади, бу ҳақида айта олмайман. Жамоага оид қарорлар бутун жамоа иштирокида ҳал қилинади.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика