Latest news

14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  3 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  1 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  3 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5

Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди" News

Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"

Про-лиганинг 5-тури доирасида "Арал"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" жамоаси бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўтган турда иккала жамоа ҳам мағлуб бўлгани учун бугун ғалаба учун майдонга тушди. Ўша мағлубиятдан кейин биз жамоа билан жиддий ишлар олиб бордик. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Баҳс голгача давом этди. Ким биринчи бўлиб гол урса, ўша жамоанинг ғалаба учун имконияти ошарди. Яна ўша муаммомиз кузатилди: яратилган вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди. Албатта, ҳимояда ҳам қўпол хатолар қилдик. Ҳимоячимиз жамоамизни голдан қутқариб қолган вазияти кўпроқ ёдда қолди. Иккинчи бўлимда ўзимизни яхшироқ ҳис қилиш учун биринчи бўлимда вазиятларимиздан голлар уришимиз керак эди. Иккинчи бўлимда ҳаракатларни кўпайтирдик, тўпни кўпроқ назорат қилдик ва кўпроқ вазиятлар яратдик. Ҳа, биринчи бўлимдагидан камроқ вазият яратгандирмиз, бироқ иккита гол урдик. Учинчи голга ҳам яқин келгандик, бироқ тақдир эмас экан. Бу голни кейинги ўйинларга олиб қўйдик. Очко учун кураш жиддий кечди. Биз ғалаба қозонишни истадик, ҳар бир вазият учун курашдик.

- Бугун жамоа етакчиси Акаки Шулаянинг захирада қолдирилишига сабаб нимада?

- Шулаяни захирада қолдириб, бошқа футболчиларга имконият бердик. Ўтган ўйинларда биз кўпроқ унинг қанотидан ҳужумга ўтаётгандик, бугун эса режада чап қанотни ишга солиш асосий ўринда эди. Шулая бўлса биз бирданига иккала қанотдан ҳам кўпроқ ҳужум қилсак бўларди. У орқали индивидуал, жамоавий ҳужумлар сони ошди. Қанотларда фаоллик ошди. Бироқ ҳимояда яна хатоликлар кузатилди. Бу борада жиддий гаплашиб олиш керак. Қарши ҳужумларни бунчалик осон қўйиб юбормаслик керак.



- Бугунги ғалабани 6 очколик ғалабага қиёсласак бўладими?

- Йўқ, кураш ҳали давом этади. Олдинда яна 3 давра бор. Кураш охирги тургача давом этади деб ўйлайман. Мавсумни мағлубиятсиз якунламоқчи эдик, бироқ бундай бўлмас экан. Барча жамоалар охиригача курашмоқда, айниқса, турнир фаворити сифатида ўйнаётган бизга қарши икки карра кўпроқ куч билан ўйнашяпти. Шу сабабли бизга ҳам етарлича даражада қийин бўлмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика