Latest news

00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  0 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  0 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  1 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0

Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари News

Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 22-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 22-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

"Насаф" бу тур ўз Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлиб иродали ғалабага эришди - 2:1. Ўйин давомида Абдувоҳид Неъматов битта гол ўтказганига қарамай қолган вазиятларда жамоасини бир неча бор қутқарди ва энг асосийси учрашув охирида рақиб дарвозасига белгиланган пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа Неъматов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 22-турнинг энг яхши мураббийи – Виталий Левченко ("Нефтчи")

"Нефтчи" бу турни Олмалиқда ОКМКга қарши ўтказди муҳим ғалабага эришди - 2:1. ОКМК бу мавсум ўз майдонида фақат "Насаф"га мағлуб бўлганди холос. Чемпионлик учун курашда бўлган Қосимов бошчилигидаги жамоани сафарда мағлуб эта олган Виталий Левченко турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 22-турнинг энг яхши футболчиси – Абдуғафур Ҳайдаров ("Сурхон")

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳужумчиси Абдуғафур Ҳайдаров ўтган турда "Насаф"га гол уриб "Сурхон"ни мағлубиятдан қутқариб қолганди. Бу турда эса Ҳайдаров "Локомотив" билан баҳсда супергол муаллифига айланди ва жамоасига пенальти ишлаб берди. Ёш ҳужумчи янада ривожланишида стимул бўлиши учун 22-турнинг энг яхши футболчиси деб топдик. Фақат бундай эътирофлардан кейин юлдузлик касалига дучор бўлмасин!  



Championat.asia сайти талқинига кўра 22-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Хислат Ҳалилов ("Динамо")

"Динамо"нинг захира қуроли, яъни "жокер"и Хислат Ҳалилов навбатдаги бор турнинг энг чиройли голи муаллифига айланди. Бу сафар Ҳалилов захирадан тушиб мавсумнинг энг яхши дарвозабонларидан бири бўлган Абдувоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозага супергол уришга эришди. Айнан Хислат томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика