Latest news

10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  3 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   0 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  113 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  9 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2

Генрих Мхитарян: “Европанинг топ-клубларининг бирида ўйнаяпман” News

Генрих Мхитарян: “Европанинг топ-клубларининг бирида ўйнаяпман”

Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси янги мураббий Томас Тухель бошчилигида янги мавсумни жуда муваффақиятли бошлади.


Бунда Генрих Мхитаряннинг ҳиссаси катта бўлди. У жамоада ўз ўрнини топишга эришди. “Stern” нашрига берган интервьюсида арманистонлик ҳужумкор ярим ҳимоячи Германия ҳаётига кўникиши ва қизиқишлари тўғрисида саволларга жавоб берди.


- Икки йилдан бери Германияда яшаяпсиз. Бунгача “Шахтёр”нинг машғулот базасида истиқомат қилгансиз. Ҳозир қаерда яшаяпсиз?

- Дортмунднинг жанубий қисмида уйни ижарага олганман. Ёлғиз яшайман. Яқин жойда оилам учун квартира бор. Бир неча ойда бир марта улар ёнимга келишади. Шахсий уйимда яшашим керак деган қарорга келдим. Фақат футболга эътибор қаратмаслик учун шундай қилдим.

- Болаликда Францияда яшаб, кейин Арманистонга қайтгансиз. Сўнг Украинага кўчиб ўтдингиз. Янги жойда футболчи ўзини уйдагидек ҳис қилиши учун қанча вақт кетади?

- 1,5-2 йил. Ярим йилдан кейин янги жойда уйдагидек ҳис қилиш мушкул. Дастлаб янги жамиятнинг барча жиҳатларини илғаб олиш лозим. Барчасини тушунганингда ўзингни қулай ҳис қилишни бошлайсан. Терма жамоага борганимда Дортмундни соғиняпман.

- Германияда яшашга кўникиш қанчалик қийин?

- Бошида қийин, чунки бу ердаги ҳаёт ҳақида ҳеч нарса билмасдим. Дортмунд ва Германия ҳақида. Кейин одамлар билан танишдим, улар дўстларимга айланишди. Улар менга катта ёрдам беришди.

- Улар билан қаерда танишдингиз?

- Клубда. Яна дўстларим орасида арманлар ҳам бор.

- Немислар ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келадими?

- Германияда одамлар жуда меҳнатсевар ва тартибли. Улар ишга кечикмаслик учун вақтли туришади. Зарур бўлганидан ҳам вақтлироқ. Кўпчилик вақтида ухлашга ётади.

- Бунга кўникиш сизга қийин кечдими?

- Унчалик эмас. Францияда яшаганман, у ерда сал бошқача, лекин фарқ катта эмас. Менга Германия ва немислар ёқиб қолди.

- Ўтган мавсумни яхши ўтказмадингиз. Бу сафар эса ажойиб бошладингиз. Кўпчилик Тухелнинг сизни очилишга ёрдам бергани ҳақида айтмоқда. У ўсишингизда қанчалик ёрдам берди?

- Биринчи учрашувдаёқ мураббий менга ишонаётганини ҳис қилдим. Инсонийлик профессионалликдан кўра юқори одам билан учрашганда буни ҳис қиласан. У аниқ бир нарса гапирмади. Унга ишонишимга имкон берди. У томошабоп, жамоавий футбол ўйнашимизни таъкидлади. Бунда маҳоратимни кўрсатишимни айтди.

- Бу сизга етарли бўлдими?

- 90 фоиз унга ишондим. 10 фоиз эса омадсиз мавсумдан кейин вазиятни ўнглай олишига шубҳаландим. Лекин Тухель буни уддалади. У ўйин тарафлама эмас, балки руҳий жиҳатдан ҳам менга ёрдам берди.

- Қандай?

- Бирор нарсани бажара олмасам, бунинг учун ўзимни еб битирмаслигим кераклигини маслаҳат берди. Барчаси тарихда қолиши, эътиборни кейинги ўйинларга қаратиш лозимлигини таъкидлади. Унинг қўл остида чап қанотда ўйнаяпман. Ўйин услуби ёқяпти. “Шахтёр”да шу позицияда мавсумда 25та гол ургандим.

- Бу мавсумда сиз учун ҳаммасини ўзгартирган ўйин бўлдими?

- Уйда “Вольфсбергер”га қарши учрашув. Ўшанда уч зарба билан учта гол урдим. Ўзим ҳам бунақасини кутмагандим.

- Ўзингизга нисбатан танқидий муносабат билдира оласиз. Бу сизга ишонч топиш ва қалбингизни хотиржам қилишга ёрдам бердими?

- Ҳозир олдингидек ўзимни босим остига қўймайман. Клуб учун омадсиз ўтган мавсумда 80 метрни босиб ўтиб, гол уришни ўйлардим. Ҳозир хотиржам ҳаракат қилишим мумкин. Тўпни дарвозадан 16 метр узоқда қабул қилиб, оширишим мумкин. Нима қилиш зарурлигини аниқ биламан.

- Ўйинингиз топ-клублар эътиборини тортмоқда. Бирор кун “Бавария”, МЮёки “Реал”га ўтишни орзу қиласизми?

- Аллақачон Европанинг топ-клубларидан бирида ўйнаяпман. Ҳозир эътиборимни жамоага қаратганман. Мақсад бўлиши даркор, лекин орзуларда йўқолиб қолмаслик керак. Чемпионлар лигаси ёки Европа лигасини ютишни истайман, лекин аниқ бир жамоа билан эмас. Чемпионлар лигасида зафар қучсам, номимни тарихга ёздириб қўяман. Буни қайси клуб билан ютишимнинг фарқи йўқ.

- Кўпчилик сизнинг хотиржам ва билимдон эканингизни гапиради.

- Китобларни ўзим учун ўқийман, бошқаларда таассурот қолдириш учун эмас. Оила қуришга тайёр ҳолда боришни хоҳлайман. Тасаввур қилинг, ўғлим ёки қизим олдимга келиб, бир саволни сўрайди. Мен эса жавоб бера олмайман. Бу ёқимсиз бўлади. Шу сабабли ҳозир кўпроқ ўқиб, керак пайтда қиз ёки ўғлимга жавоб беришга уринаман. Тўғри жавобни топиш учун ҳар сафар “Google”дан фойдаланишни истамайман. Кўпчилик ҳозир турли тармоқлардан фойдаланади. Ундан ниманидир ўрганиш мумкин деб ўйламайман.

- Ҳозир нимани мутолаа қиляпсиз?

- “Теннисда ички ўйинлар”.

- Ким маслаҳат берди?

- Китобни Томас Тухель совға қилди. У руҳий томондан машғулотга асосланган китоб. Бунгача Паоло Коэльонинг “Кимёгар” асарини ўқиб чиққандим. Лекин жуда кўп ўқишга вақтим етмайди. Чунки ўйинлар оралиғида ҳордиқ чиқаришим лозим.

- Ўқиётган ҳолда ҳам дам олиш мумкин.

- Лекин ўқиш жараёнида киши руҳан чарчайди. Менда шундай.

- Барча футболчилар ижтимоий тармоқларга эътибор берган жамоага киришиб кетиш қийин эмасми?

- Йўқ. Бу аҳамиятга эга эмас. Ҳар қандай жамоада сен каби ўйлайдиган шерик топилади.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика