Latest news

17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  0 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  3 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  5 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  95 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  6 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  2

Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги. ОКМК ва "Сурхон" ғалаба билан бошлади News

Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги. ОКМК ва "Сурхон" ғалаба билан бошлади

Кеча, 23 март куни футзал бўйича Ўзбекистон кубоги "C" гуруҳи баҳслари старт олди.

"C" ва "D" гуруҳи баҳслари Тошкентдаги "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтмоқда.  

"C" гуруҳи, 23 март
ОКМК — DHL 4:2
Голлар: 
Шаҳрам Фахриддинов 3' 13', Хайрулло Солиҳов 8'; Нодир Исроилов 23' (авт) — Алиакбар Байбурин 22'; Жавоҳир Махаматжонов 40'


 
ОКМКга қарши беллашувдан кейин ДҲЛ жамоаси бош мураббийи Жамшид Мажидов таассуротлари билан ўртоқлашди:

"Бугунги рақибимиз жуда кучли эди. Катта тажриба, бой тарихга эга клуб: Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони, Кубок соҳиби бўлган. Айни пайтда ҳам таркибида маҳоратли ўйинчилар кўплиги ўйин тақдирини ҳал этди, деб ўйлайман. Бизда эса таркибимиз асосан ёш ўйинчилардан ташкил топган. Футболчилик фаолиятини тугатган фахрийлар билан уларни уйғунлаштирган ҳолда, маҳоратларини оширишга ҳаракат қилаяпмиз. Шундай бўлса-да, бугун муносиб қаршилик кўрсатдик, деб ўйлайман. Бизни Ўзбекистон кубоги-2025 мусобақасига таклиф этганликлари учун мутасаддиларга ташаккур айтмоқчиман. Мақсадимиз эса гуруҳ босқичидан чиқиш. Бу йўлда бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз".


DHL'га қарши беллашувдан кейин ОКМК жамоаси бош мураббийи Александр Петров таассуротлари билан ўртоқлашди:

"Биринчи ўйин ҳамиша қийин кечади. Қолаверса охирги расмий учрашувимизга ҳам анча вақт бўлганди. Кубок баҳсларида эса яхши биласиз, ҳар қандай жамоа кутилмаган натижаларни қайд этиши мумкин. Бугунги ўйинда гарчи мақсадимизга эришсак-да, хатоларимиз ҳам етарли бўлди. Кейинги баҳсларда уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз".




Шахрам Фахриддинов — ОКМК - DHL учрашуви энг яхши ўйинчиси деб топилди



"Сурхон" — "Қизилқум" 1:0  
Гол:
Шоислом Шобаҳромов 7'
Огоҳлантиришлар: Тимур Садиров 37' Равшан Ражабов 37' (бош мураббий) — Асадбек Юлдашев 25', Азизжон Шахаров 32'
Четлатиш: Шоислом Шобаҳромов 32'



"Сурхон"га қарши беллашувдан кейин "Қизилқум" жамоаси бош мураббийи Равшан Ибрагимов тассуротлари билан ўртоқлашди:

"Бугунги баҳсда бизга омад етишмади. Қолаверса, жамоамиз катта муддатга ўйин амалиётисиз қолиб кетганди. Маълумингизким, бу йил биринчи лига баҳслари ўтказилмади. Фақат машғулотлар билан жамоа ўйинини кучайтириш мушкул. Иккинчи бўлимда биз катта иштиёқ эвазига ташаббусни ўз томонимизга оғдириб олдик. Аммо гол уришга келганда футболчиларимизга маҳорат панд берди. "Сурхон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бизнинг эса олдимизда ҳали бешта ўйинимиз турибди. Демак, вазиятни ўнглаш учун имконият етарли".


"Қизилқум"га қарши беллашувдан кейин "Сурхон" жамоаси бош мураббийи Равшан Ражабов тассуротлари билан ўртоқлашди:

"Учрашув жуда қизиқарли ва томошабоп бўлди. Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати унчалик маромида эмаслиги иккинчи таймда сезилиб қолди. Аммо жамоамиз йигитларига раҳмат. Ғалабали ҳисобни ушлаб қолишни уддалашди. "Қизилқум" жамоасига кейинги баҳсларда омад тилайман. Бугунги рақибимизнинг таркиби ёш, иқтидорли ўйинчилардан ташкил топган. Шу боисдан улар сўнгги сонияларгача курашишди. Бугун омад бизнинг жамоа томонида бўлди. "Сурхон"нинг олдидаги вазифа плей-оффга чиқиш. Шундай экан кейинги ўйинларга жиддийроқ тайёргарлик кўрамиз".



Рамил Алмамедов — "Сурхон" - "Қизилқум" учрашуви энг яхши ўйинчиси деб топилди





"D" гуруҳи, 24 март

15:00 "Локомотив" - ЎзСҚБ
17:00 "Динамо" - "Насаф"

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика