Франческо Тотти: "Роналду, Месси ва Неймар - ўзга сайёраликлар. Криштиану қолганларни ортда қолдирди"
16 oct 2017 21:56
News
Франческо Тотти: "Роналду, Месси ва Неймар - ўзга сайёраликлар. Криштиану қолганларни ортда қолдирди"
"Биринчидан, биз 3 нафар ўзга сайёраликлар ҳақида гапираяпмиз. Булар - Роналду, Месси ва Неймар.
Шуни айтишим керак-ки, уларнинг барчаси билан майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Лекин, Криштиану қолганларни ортда қолдирди. Роналду ҳайратланарли мавсумни ўтказди ва етакчи жамоаларга гол урди.
Мураббийлар борасида нима дейишим мумкин? Бизнинг, яъни итальян мактаби вакиллари топ даражадалар. Лекин, Конте ва Аллегрининг ажойиб ишига қарамай, бу борада етакчи - Зидан. У ҳам ҳудди Роналду каби ҳаммани ютди.
Ўйлашимча, энг яхши дарвозабон бўлиш учун Буффонда жуда яхши имконият бор. У индивидуал жиҳатдан энг зўри бўлди, унинг жамоаси Кейлор Наваснинг клуби сингари ЕЧЛ финалига чиқди. Кураш шу иккиси ўртасида кечади", - деди Тотти ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments