Latest news

16:38"Андижон" — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  4 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  18 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  38

ФР: Асимов дисквалификация қилинган News

ФР: Асимов дисквалификация қилинган

Бу ҳақда сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев хабар бермоқда.

"16-тур доирасида Қаршида ўтган учрашувнинг 84-дақиқасида баҳсли вазият содир бўлганди. Аниқроқ айтсак, "Насаф" футболчилари Анзур Исмоилов тўпни ўз жарима майдони ичида қўл билан ўйнаганини даъво қилишган. 

Ўша эпизодда Шавкат Раҳматов (лайнсмен) қоидага зид ҳаракат борлигини ифодалаганидан кейин Азиз Асимов 11 метрли нуқтани кўрсатди. Вазиятга ВАР аралашиб, Илья Илин бош ҳакам монитор ёнига чақирди. Эпизодни такрор кўриш жараёнида ВАР хонасидаги ҳамкасби билан жиддий тарзда баҳслашган рефери пенальтини бекор қилиб, ўйинни давом эттирди.

Бу тўғри қарор эди. Яъни, ўйин натижасига таъсир қиладиган жиддий хатонинг олди олинди. Аммо Азиз Асимов мана шу баҳсдан кейин 3 та турга дисквалификация қилинган. 

Четлатишнинг сабаби тўғрисида изоҳ сўраганимизда ЎзФҲМ тошкентлик арбитр ВАР йўриқномасига амал қилмагани учун жазоланганини билдирди. Қоидага кўра, Асимов ўша эпизодда қанот ҳакамининг ифодаси билан пенальти белгилашга шошилмаслиги, ВАР хонасидаги ҳамкасбини эшитганидан кейингина нуқтани кўрсатиши керак экан. 

Хуллас, Қаршида ўйин натижасига таъсир қиладиган ҳеч қандай хато бўлмаган. ФИФА рефериси ВАР йўриқномасидан четга чиққани учунгина 3 та турни ўтказиб юборади. 

Шунингдек, бош ҳакамга юқори баҳо қўйган Бахтиёр Тоғаев 4 та турга четлатилган", — дейилади "футбол АНАЛИЗИ" каналида.

Бу ўйиндан кейин ҳеч қайси томон ҳакамлар бўйича тегишли тартибда протест ёзмаганини алоҳида таъкидлаш керак. Ҳолатни тегишли қўмита мустақил равишда ўрганиб, қарор чиқарган.

Rating: -51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика