Latest news

18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  0 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  1 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  3 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  2 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  8 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0

Фотоархив. "Хоразм"нинг Суперлигада ўтказган охирги мавсуми ёдингиздами? News

Фотоархив. "Хоразм"нинг Суперлигада ўтказган охирги мавсуми ёдингиздами?

Tags :  Хоразм
"Хоразм" жамоасининг Суперлига учун қилаётган ҳаракатлари давом этмоқда.

Сўнгги бор 2009-2010 йилги мавсумда Суперлига ҳавосидан баҳраманд бўлган хоразмликлар орадан 14 йил ўтиб яна элитада ўзларини синаб кўришлари мумкин. Албатта барчаси улар учун ижобий якун топса. Аслида "Хоразм" 1996 йилдан 2000 йилгача мунтазам Суперлигада иштирок этган. Айнан 2000 йилги мавсумдан сўнг мамлакат футболида орада катта танаффус юзага келди. 5 йилдан сўнг 2006 йилги мавсумга келибгина жамоа юқори лигага қайтди ва ўша йили яна қуйига тушиб кетди. Энди эса мухлислар суюклиларини 2009 йилга келибгина Суперлигада кўришди. 


2009 йилги мавсумда Урганчга юлдузли таркибга эга, сафида Ривалдо, Солиев, Ашурматов, Гочкулиев каби номлар бўлган "Бунёдкор" ташриф буюрган. Суперлига (Олий Лига) 6-турида жамоалар ўзаро тўқнаш келган бўлиб стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг саноғи йўқ эди. Мазкур учрашувда биринчи бўлиб майдон эгалари ҳисобни очган, Рўзимбой Аҳмедов 31-дақиқада Павел Бугало дарвозасига йўл топган. 

45-дақиқада Гочкули Гочкулиев ҳисобни тенглаштиради ва жамоалар танаффусга дуранг натижаси билан йўл олади. Иккинчи бўлимда эса тажриба ўз сўзини айтмай қолмаган, Ривалдо "Бунёдкор"га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилган (1:2). Шу куни стадионга 21 275 нафар томошабин ташриф буюрганининг ўзи ўйинга бўлган қизиқишни айтиб турибди. 

ВИДЕО


2009 йил якунларига кўра "Хоразм" 16 та жамоа орасида 10-ўринни эгаллаб Суперлигада ўрнини сақлаб қолган. Клуб 30 та ўйинда 9 ғалаба, 11 дуранг, 10 мағлубият қайд этган. Бир йил аввал қуйи лигада жамоаси 22 та гол билан тўпурар бўлган Рўзимбой Аҳмедов Суперлигада Владимир Баранов билан бирга 5 та гол билан энг яхшиси сифатида қайд этилган. Кейинчалик Рўзимбой Аҳмедов "Пахтакор"га йўл олганди. Бу мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчилар рўйхати билан танишинг. 

Дарвозабонлар: Ғайрат Ҳасанов, Эркин Жабборов, Ғайрат Ўдаев, Мансур Қурбонов

Ҳимоячилар: Фахриддин Холмуродов, Жасур Ҳамраев, Маъсуд Тоиров, Александр Ежов, Миржалол Қурбонов, Афзал Азизов, Шерзод Шарипов

Ярим ҳимоячилар: Азамат Бобожонов, Рустам Қурбонбоев, Шерзод Раимжонов, Илёс Хайров, Муродбой Абдумуратов, Макс Куранбаев, Равшан Отаниёзов, Иномжон Отабоев, Тимур Василев, Абдумажид Тоиров

Ҳужумчилар: Мухтор Қурбонов, Рўзимбой Аҳмедов, Умид Исоқов, Зафар Холмуродов, Владимир Баранов, Эвертон (Бразилия), Сарвар Ибодуллаев


2010 йилги мавсумни эса "Хоразм" жуда муваффақиятсиз ўтказган. Йил давомида фақат 2 та ўйиндагина 3 очко қўлга киритишни уддалаган бўлса ("Қизилқум" 3:1, "Нефтчи" 2:1), 7 та ўйинда бир очко ишлаган, 17 та баҳсда мағлубиятга учраган. 14 та жамоа қатнашган Суперлиганинг охирги жамоаси бўлиб яна Про лига (Биринчи лига) томон равона бўлган. Бу мавсумда Зафар Полвонов 9 та гол билан жамоаси тўпурарига айланган.

Дарвозабонлар: Ғайрат Ҳасанов, Эркин Жабборов, Ғайрат Ўдаев, Валентин Полтавец (Украина)

Ҳимоячилар: Жаводулло Ибрагимов, Маъруф Пўлатов, Азамат Исаев, Бахтиёр Ашурматов, Михаил Маҳвиладзе (Грузия), Миржалол Қурбонов, Рустам Аъзамов, Иброҳимжон Раҳимов, Обид Жўрабоев, Давронжон Файзиев, Ярим ҳимоячилар: Рустам Аъзамов, Рустам Қурбонбоев, Илёс Хайров, Бекзод Отаниёзов, Муродбой Абдумуратов, Омон Абдуғаниев, Али Йўлдошев, Рустам Ҳакимов, Хурмат Романов, Азиз Раҳманов, Маркс Куранбаев, Икромжон Ибрагимов, Умид Якубов, Ренат Байрамов

Ҳужумчилар: Леван Мдинишвили (Грузия), Азизхон Ибрагимов, Гованчмуҳаммад Овеков, Зафар Полвонов, Рўзимбой Аҳмедов, Зафар Холмуродов, Тўлқин Мирзаев, Анвар Абдуқодиров, Эвертон (Бразилия), Сарвар Ибодуллаев


Суратлар учун таниқли фотограф Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика