Latest news

03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  0 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  153 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  7 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  4 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  14 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  78 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  317 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  7 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4

Финал: Анъаналар давом этадими ёки бузиладими? (превью) News

Финал: Анъаналар давом этадими ёки бузиладими? (превью)

Европа чемпионлар лигасини барча катта қизиқиш ва интиқлик билан кутади.

Кузда бошланадиган ушбу нуфузли мусобақа баҳорнинг сўнгги ойида ўз манзилига етиб келади. Европа чемпионлар лигасини қанчалик интиқлик билан кутилса, турнирнинг ҳал қилувчи баҳсини икки ҳисса кўпроқ соғинч билан қарши олинади. Бугун яна ЕЧЛнинг яна бир қизиқарли мавсумининг ажойиб финишига гувоҳи бўламиз.
"Реал" ва "Ливерпуль" жамоалари жорий мавсум ЕЧЛда бошқалардан кўра кучлироқ ва омадлироқ иштирок этишди. Шу боисдан ҳам бугун Киевда бўладиган финал ўйинида ғолибликни қўлга киритиш учун айнан шу жамоалар кураш олиб боришади.

Хўш, финалда кимнинг имкониятлари юқори?

Бу саволга айни пайтда барча жавоб изламоқда. Киевда бўладиган финал эса куннинг энг актуаль мавзуси бўлиб турган ушбу долзарб саволга жавоб топиб беради.

Унгача эса биз жамоаларнинг имкониятларини чамалаб, бироз таҳлил қилиб кўрамиз.


"Реал"

Зинедин Зидан қўл остида жамоа кетма-кет учинчи йилдирки ЕЧЛ финалига қадар етиб келди. Зидан ЕЧЛ финалларини ютишни одатга айлантирди. "Реал"ни ҳар сафар финал сари етаклаб келишни эса анъанага тусига киритди. Мадридлик қироллик клуби вакиллари ЕЧЛда ҳеч ким қилмаган ишни, яъни мусобақани кетма-кет икки бор ютишни уддалашди. Бу ҳам етмагандек мана учинчи йилдирки финал эшигини қоқиб келишди. Айнан мана шу яққол фактларнинг ўзиёқ бугунги баҳсда "Реал"нинг имкониятлари нақадар юқори эканлигини кўрсатиб туриш учун етарлидек кўринади. Чунончи "Реал" финалларда ютқазишни хуш кўрмайдиган ва ютқазмайдиган жамоа ҳисобланади. Шу боисдан ҳам "Реал"га алоҳида таъриф мавжуд: "Реал" финалларда ўйнаш бўйича мутахассис жамоа!".

Лекин шу ўринда "Реал"нинг ЕЧЛ финалида охирги ва ягона мағлубиятга учратган жамоа - "Ливерпуль" бўлганини ёддан чиқармаган маъқул. Айнан шу жиҳат бугунги баҳсга жамоа янада хушёрроқ ва жиддий ёндошиши учун етарли.

"Реал" учун бугунги баҳс ҳақиқий финал! Ҳал қилувчи ўйин! Нафақат ЕЧЛ доирасидаги финал, балки мавсумни қандай ўтганини баҳолаб берувчи ҳақиқий ФИНАЛ! Чунки жамоа ички чемпионат ва мамлакат кубогида жуда қониқарсиз иштирок этди. ЕЧЛда финалга қадар етиб келгани мавсумдаги қолган  муваффақиятсизликларни ҳозирча ёпиб турибди. "Реал" кетма-кет учинчи маротаба ЕЧЛ ғолибига айлансагина, бу жамоа учун мавсум ёмон якунланмаганини англатиши мумкин. Акс ҳолда жамоа 2017/2018 мавсумни ҳеч қандай совринсиз муваффақиятсиз якунлайди.

"Реал"нинг асосий қуроли - қарши ҳужум. Мадридликлар рақибни ўз жарима майдончалари олдида қарши олиб, кейин тезкорлик билан қарши ҳужум услубида жазолашни хуш кўришади. "Реал" бу ишни эплашни ҳам боплайди. Марселоанинг тезлиги, Роналдунинг аниқлигини ишга солишда эса Кроос ва Модричнинг узун ҳамда жуда юқори аниқлик билан тўп узатишлари - "Реал"нинг қарши ҳужумларини хавфли қиёфага келтиришда асосий ролни бажаради.

"Реал"нинг яна бир устунлик тарафи - жамоа ёмон ўйнаб турган пайтда ҳам вазиятдан силлиққина чиқиб кетиш қобилиятига эга. "Реал" азалдан жуда совуққон ва хотиржам жамоа. Уларнинг айнан ушбу хотиржамлиги ва совуққонлиги рақибларни асабийлаштириб, ўйинини издан чиқаришда ҳам яхшигина хизмат қилади.

"Реал"нинг иккита яққол устун ва хавфли жиҳати мавжуд. Биринчиси рақиб жарима майдончаси олдидаги "қотил" - Роналду. Иккинчиси гарчи чап қанот ҳимоясида ўйнаса ҳам, ҳужумларда ҳужумчиларданда хавфлироқ бўлган Марсело. Ушбу иккала футболчи исталган пайтда порлаб чиқишлари мумкин.



"Ливерпуль"

Бу жамоа ҳақида гап кетганда кўз олдимизда ҳужумкор, тажовузкор ўйин услубини тадбиқ этадиган "Ливерпуль" гавдаланади. Юрген Клопп ва бу жамоанинг азалий фалсафаси бир-бирига жуда мос келиши ҳам "Ливерпуль"нинг ҳозирги муваффақият калитига айланган. Жорий мавсум "Ливерпуль" ЕЧЛда рақиблар дарвозасини энг кўп ишғол жамоа бўлиб турганиёқ мерсисайдликларни финалга қадар етиб келишгани ҳеч қандай тасодиф эмаслигини исботлаб турибди. Чунончи, ЕЧЛда рақиблар дарвозасига голлар ёғдириш бу ҳазилакам иш эмас. "Ливерпуль" фақатгина биргина "Порту"га қарши жавоб беллашувида майдонни голсиз тарк этган. ЕЧЛдаги қолган 11 учрашувнинг барчасида рақиблари дарвозасидаги қулфга калит топишга муваффақ бўлган.

"Ливерпуль"нинг энг универсал "калити" - Муҳаммад Салоҳ. Салоҳ ҳар қандай қулфни очишга қодир "калит" ҳисобланади. Шунингдек, Роберто Фирмино ва Садио Мане сингари "қулф" танламайдиган "калит"ларга эга жамоа исталган жамоа билан ўйинда фаворит мақомига даъвогарлик қилса қиладики, аммо ҳечам аутсайдер ролига тушиб қолмайди. Айнан шу жиҳатларнинг ўзиёқ бугунги финалда финалларда ўйнаш бўйича мутахассис саналаётган "Реал"га каттагина муаммо тақдим эта олишини кўрсатиб турибди.

"Ливерпуль"нинг "Реал"нинг ҳолатига ўхшаш жиҳати шундаки, жамоа жорий мавсум чемпионатда тўлиқ кутилган натижани қайд этмади. Биргина юпанч бўладиган жиҳати шуки, жамоа ЕЧЛга ўрин берадиган ҳудуддан жой олишди. Аммо "Ливерпуль" на кубокда ва на чемпионатда совриндор бўлолмади. Бу эса бугунги финал ўйини "Ливерпуль" учун ҳам бутун мавсумга ҳақиқий баҳони берадиган ҲАЛ ҚИЛУВЧИ учрашувга айланишини англатади. Тўғри, "Ливерпуль" ЕЧЛда жуда машаққатли ва узоқ йўлни босиб келганиёқ ажойиб натижа. Чунки жамоа таркиб борасида агарда ҳужумдаги "учлик"ни инобатга олмаса, европада кучли-ўнталикка ҳам киролмайди. Клопп мавжуд маҳсулотлардан ширин таом тайёрлагани ҳақиқат. Финалдаги ҳар қандай натижа жамоанинг бутун мавсумда қилган меҳнатларига соя сололмайди. Лекин "Ливерпуль" финалда шунчаки иштирок этиш шараф дейдиган жамоалар сирасига кирмайди. Бу жамоанинг ЕЧЛда ўз тарихи ва анъаналари мавжуд. Айнан "Ливерпуль" "Реал"ни ЕЧЛ финалида сўнгги бор ранжитган жамоа эканиёқ мерсисайдликларга қўшимча руҳ ва куч бағишлайди.

"Ливерпуль" ҳам "Реал" сингари қарши ҳужумда қандай ўйнаш кераклигини биладиган жамоа. Юрген Клоппнинг фалсафасини негизи - тезлик. Клопп бошқарган жамоалар доим тезкорликка асосий урғуни қаратган. Клопп жамоаси тезлик, юқори драйв, агрессив ўйин орқали рақибни ожиз нуқтасига зарба беришни хуш кўради. Шунингдек, жамоа рақибни ўз жарима майдончаси атрофида юқори прессинг орқали таъқиб этишда беназир ўйнай олади.



Бўш нуқталар

"Реал"нинг энг заиф ва бўш нуқтаси - ҳимоя. "Ливерпуль"да ҳам ҳимоя энг ожиз нуқта. Айнан шу жиҳатдан жамоалар жуда ўхшаш. Кучли тарафлари ҳам ўхшаш бўлган бу рақибларнинг ўзаро қарама-қаршилиги янада жозибали ва гўзал ўтишига шубҳа йўқ. "Реал" ва "Ливерпуль" ҳар ўйинда деярли гол уришлари кафолатланган. Лекин ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишлари ҳам жуда катта эҳтимол. "Реал" ва "Ливерпуль"нинг ҳужум чизиғи қанчалик қўрқинчли ва хавфли бўлса, ҳимоя борасида аксинча фикр билдириш мумкин. Бу жамоалар ҳеч қачон мустаҳкам мудофаа чизиғи билан мақтана олмаган. Балки бу нарса нейтрал мухлисларни финалга бўлган чанқоқларини икки ҳисса ошириши мумкин, аммо ҳар иккала томон тарафдорларини эса ташвишга қўяди.

Индивидуаль ва чизиқлар бўйича солиштирилса, "Ливерпуль" фақатгина ҳужумдаги номлар ва ўйин билан тенг келади ёки устунлик қилиши мумкин. Аммо марказ, ҳимоя ва дарвозабон борасида "Реал" икки бош устун.

"Реал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги яна бир эътиборга молик факт шуки, "Реал" ўйини чиқмай турган паллада ҳам ғалабани ўзи томонга оғдириб кетиш тажрибасига эга. Яъни, "Реал"ни маълум бир ўйинни ютиши жамоани қандай футбол намойиш этишига боғланиб қолмаган. "Ливерпуль" эса аксинча, жуда зўр ўйнаб турган учрашувда ҳам қандайдир дақиқалар ичида ҳимоядаги бўшлиқлар туфайли ғалабани қўлдан чиқариб юборган ўйинларни кўп кўрганмиз. Яъни, "Ливерпуль"нинг зўр ўйини ҳам уларга ғалабани кафолатламайди. Бу ҳам ўша жамоаларнинг чизиқлар борасидаги мувозанати тенг эмаслигига бориб тақалади. Бундай ҳолатда эса "Ливерпуль"нинг ҳужум чизиғига жуда катта юк тушади. Чунки айнан уларнинг супер ўйини ва самарадорлиги "Ливерпул"ни муваффақият сари етаклаши катта эҳтимол.

Аслини олганда жуда бир-бирига ўхшаш жиҳатлари кўп рақиблар тўқнашуви. Маҳорат бобида "Реал" устунроқ кўринсада, "Ливерпуль" бугунги финалда ҳечам аутсайдер мақомига тушиб қолмайди. Чунки жамоа кўрсатаётган ва қайд этаётган натижа ва самарадорлик буни тўлиқ инкор этишга қодир. Тактик қараш ва услублардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бугунги финал ҳақиқий футбол спектаклига айланиб кетишига ишониш осон. Зидан ва Клопп финал учун алоҳида тактик режа тайёрлаб қўйишмаган бўлса, унда биз бемалол чиройли ва очиқ финал гувоҳига айланамиз деб баралла айта оламиз. Лекин бу финал ва бунда натижа ҳар қандай услуб ёки ўйинданда муҳимрок. Шу томондан олиб қаралса, финал тактик курашларга айланиб кетиши мумкин. Бунинг ҳам ўзига хос қизиқ ва яхши тарафлари мавжуд. Тактик курашлар натижасида ғолибни финалларнинг ширин таъми дея эътироф этиладиган пенальтилар серияси орқали аниқлаш ҳам мумкин. Буёғини энди вақт кўрсатади.

Кўпчиликнинг диққат-марказида айни пайтда Роналду ва Салоҳ тўқнашуви. Мисоли "Олтин тўп" пойгасига қиёсланмоқда. Бу иккала футболчининг жамоаси учун аҳамиятига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ажойиб футбол усталари. Лекин "Ливерпуль"да яна бир ном борки, уни эътироф этмаслик адолатдан эмас. Роберто Фирмино. Бразилиялик ушбу ажойиб футболчи ҳозирча Салоҳнинг соясида бекиниб қолаётгандек. Аммо "Ливерпуль"нинг ўйин чизгисида Фирминонинг ўрни ва аҳамияти беқиёс. "Реал"да эса Роналдудан ташқари асосий футболчи Марсело. Рамоснинг охирги сонияларда киритадиган голлари "Атлетико" билан ўйинларда қолиб кетган. Айни пайтда "Реал"нинг ўйиндаги кайфияти Марселонинг ҳаракатлари ҳам боғланиб қолганини эътироф этиш жоиз.



Зидан & Клопп: Анъаналар давом этадими ёки бузиладими?

Мураббийлар тўқнашуви ҳақида гапирадиган бўлсак, гарчи Зиданнинг натижалари қанчалик кўркам ва чиройли кўринмасин, аммо уни мураббий сифатидаги имзосини Клоппникидан устун жиҳатини ажратиб кўрсатиш имконсиз. Юрген Клопп ўз имзосини барчага кўрсатган ва аниқ чизиб бўлган мутахассис. Зидан эса айнан қандай ва қай услубга эга экани ҳали-ҳамон кўпгина баҳсли ҳолат сифатида эътироф этилмоқда. Яна бир жиҳат шуки, Клопп мураббий сифатида Зидандан қизиқарлироқ. Зидан эса ЕЧЛдаги ақлбоварқилмас натижалари орқали уни ҳурмат қилишларига мажбурламоқда.
Юрген Клопп доим кучли мутахассислар билан тўқнашувда ғолиб чиқади. Клопп ҳар қандай жамоага қарши рақибдан келиб чиқиб тактика танлайдиган мутахассис ҳисобланмайди. Аксинча, ҳар қандай ҳолат ва таркиби билан ўз услубини рақибга уқтиришга уринади.

Зидан ЕЧЛда кетма-кет учинчи йил финалга қадар етиб келди. Ва ҳозирча барча финалларни ўз фойдасига ҳал этган. Факт шуки, Зидан еврокубокларнинг ҳал қилувчи баҳсида ютқазмаган. Юрген Клопп эса бунга қадар битта ЕЧЛ ва ЕЛ финалида иштирок этган. Ва ҳар иккаласида ҳам мағлубияга учраган. Яъни, Клопп ҳали еврокубокларда ғалаба қозонмаган. Бугунги Киевдаги финал ҳар иккала мураббийлар учун учинчиси.



Нима деб ўйлайсиз, анъаналар давом этадими ёки бузиладими?


Шаҳбоз Беғамов

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика