Latest news

20:31ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:00Камавинга ҳам жароҳат олди  2 19:33Рис Жеймс бу йил бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  0 19:10ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнини сақлаб қолди  3 18:42Суперлига. "Бунёдкор" - "Пахтакор" ва 26-турнинг қолган учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум  2 18:08Мареска: "Челси" Нкункуни январда сотмаслиги аниқ"  0 17:45Ўзимизнинг карикатура: Уйқу оғушидаги "аждар"  9 17:06"Бавария" Тео Эрнандес ва Раумга қизиқиш билдирмоқда  0 16:11"Барселона" сардорларидан бирини сотиб юбориши мумкин  11 15:59ПРО-Лига. "Бухоро" сафарда "Олимпик-MobiUz"га ютқазиб қўйди, "Машъал" — чемпион!  7 15:19Расман: Фрэнк Лэмпард ўзига янги жамоа топди  2 14:18Исмоилов 3 та, Бошкович 2 та ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 14:15Одилжон Ҳамробеков "Насаф"га ўтдими?   11 13:58"Арсенал" "Аталанта" ҳужумичисига эътибор қаратди  1 13:34Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди  5

Филип Иванович: "Бутун эътиборимни "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинларга қаратганман. Бошқа ерга кетишни хаёлимга ҳам келтирмайман" News

Филип Иванович: "Бутун эътиборимни "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинларга қаратганман. Бошқа ерга кетишни хаёлимга ҳам келтирмайман"

Наманган жамоасининг сербиялик ҳимоячиси Филип Иванович 2018-2021 йилларда Озарбайжоннинг "Сабаҳ" (Масазир) клубида тўп тепиб, мазкур жамоа аъзоларини сардор сифатида майдонга олиб тушган ва озарбайжонлик футбол мухлисларига яхши таниш.

Шу боис, Озарбайжоннинг azerisport.com мухбири Юсиф Алиев Филип Ивановичдан интервью олди. Қуйида мазкур суҳбатнинг "Навбаҳор" ҳамда юртимиз футболига оид қисмларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Филип, аввало, сизни жамоангиз Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финалига чиққани билан табриклаймиз. Ўзбекистондаги фаолиятингиз яхши кечаётганга ўхшайди...

- Табрик учун раҳмат. Ҳа, ҳаммаси яхши кечмоқда. Биз муваффақиятга эришиш, бизга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз. Гарчи гуруҳимиз анча кучли бўлса-да, кейинги босқичга йўл олишга муваффақ бўлдик.



- "Навбаҳор"нинг гуруҳидан Неймар ва Александр Митрович сингари футболчиларга эга Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси ҳам жой олганди. Бундай таниқли футболчиларга қарши ўйнаш қандай бўлди?

- Менга Чемпионлар Лигасида шундай футболчиларга қарши ўйнаш ҳам завқ, ҳам катта тажриба берди. Биз жуда яхши жамоа эканлигимизни намойиш этдик. Сафарда "Ал Ҳилол"га қарши кечган баҳсда ғалаба қозонишга жуда яқин тургандик. Бироқ рақиб охирги дақиқаларда ҳисобни тенглаштирди. Бошқа учрашувларда ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Натижада пешқадам "Ал-Ҳилол"дан бор-йўғи 3 очко ортда қолиб, гуруҳдан чиқдик.

Плей-офф босқичида Карим Бензема, Н`Голо Канте ва Фабиньо тўп тепадиган Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби билан тўқнаш келишимиздан хабарингиз бўлса керак. Ушбу босқичда биз зафар қучиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. 



- Сизга Озарбайжондан ҳам таклифлар бўлдими?

- "Навбаҳор" клуби билан тузилган шартномам жорий мавсум охиригача амал қилади. Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалига чиқдик. Шу боис, жамоани  ўзгартириш ниятим йўқ. Бутун эътиборимни "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинларга қаратганман. Бошқа ерга кетишни хаёлимга ҳам келтирмайман.

- Озарбайжон ва Ўзбекистон чемпионатларини таққослай оласизми?

- Ростини айтсам, таққослашни истамайман. Боиси, футбол ҳар куни ривожланмоқда. Бутун дунёда футбол ўйнашни билишади.

Таъкидлаш жоизки, Озарбайжон ва Ўзбекистон чемпионатларида тўп тепиш мен учун катта тажриба. Қолаверса, ушбу мамлакатлар лигаларида ўйнаш мароқли.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика