Latest news

22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:47"Атлетико" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  8 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0 21:10"Арсенал" Эзени "Кристал Пэлас"дан 60+7,5 млн фунтга сотиб олди  1 20:58Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичи учрашувларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 20:25Суперлига. Воҳа дербисида "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди  40 20:20"Арсенал" — "Лидс". Таркиблар маълум  4 19:54Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  61 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  1 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  42 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  1

ФИФА вакили ЎФА раҳбарияти билан учрашди News

ФИФА вакили ЎФА раҳбарияти билан учрашди

Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатяпти:

ФИФА вакили бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашиб, ЎФА ҳузурида ташкил этилиши режалаштирилаётган ўқув-машғулот базасининг қурилиш режаси билан танишди. Ушбу лойиҳа учун ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра ажратилган 12 гектар ер майдони кўздан кечирилиб, лойиҳа режаси ва чизмалари атрофлича ўрганиб чиқилди. 

Андер Вашкевич келгуси 3 кун мобайнида ҳам Тошкент вилоятида бўлиб, янги ўқув базасига тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда иштирок этиши режалаштирилган 

Лойиҳага асосан табиий чимга эга 6 та ва 1 та сунъий футбол майдони, ангар типидаги футзал майдони, 150 ўринли меҳмонхона мажмуаси, 700 кв.м. майдонга эга спорт заллар, мини-футбол ва соҳил футболи  билан шуғулланиш учун 1 та алоҳида майдон, 150 кишига мўлжалланган ресторан, 130 кишилик анжуманлар зали, шунингдек, кутубхона, музей ва дам олиш масканлари қуриб битказилади.  

Шунингдек, мазкур ҳудудда функционал диагностика, спортчиларни соғломлаштириш ва реабилитасияси учун замонавий спорт тиббий марказини ташкил қилиш ва зарур тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида спорт тиббиёти маркази фаолияти йўлга қўйилади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика